Исроил: Асад мансабида қолиши лозим

456
0

001

Асадлар оиласи Исроил тарафидан Жўлон тепалигининг ишғол қилинишига қарши лом-мим демаганлиги, балки Исроил чегараларини ҳимоя қилиб келганлиги боис Башар Асад режимининг сақланиб қолиши Исроил учун зарурдир. Асад режимининг ўрнига келадиган янги бошқарувдан эса айни манфаат келиши номаълум. Шунинг учун Исроил Асаднинг қулашини истамайди.

“INCA NEWS” телеканалида тарқатилган хабарда айтилишича, Башар Асад Исроил учун энг керакли одам ҳисобланади. Шунинг учун у ўз мансабида қолмоғи лозим.

Телеканалда узатилган хабарда Моссаднинг собиқ раҳбарларидан бири Мр. Ҳалави Сурия президенти Башар Асад Исроилнинг Суриядаги одами эканлигини ва айни дамда Асад режимининг қулашига Исроил изн бермаслигини айтади.

Моссад раҳбари АҚШнинг “Ташқи ишлар” журналига берган интервьюсида Исроил Башар Асад режимининг қулашини истамаслигини билдирди. Унга кўра, Асад отасининг изидан бориб, 40 йилдирки, Исроилга қарши ҳеч қандай душманлик қилган эмас, аксинча, шу вақтгача Жўлон тепалиги борасидаги келишимни ҳимоя қилиб келган.

“Башар Асад ҳукумати қулагандан сўнг, хусусан Исроил учун катта хавф туғилади”, дейди собиқ раҳбар.

Туркистон:

Ҳизб ут–таҳрир қарийб 50 йил мобайнида таъкидлаб келган  хокимларнинг хоинликлари, уларнинг яхудлар билан тузган яширин иттифоқлари, улар Ислом ва мусулмонларни куфрнинг буйруғи билан хатто қириб юборишга қодир эканликлари… ва хоказо, бирин кетин очилиб бормоқда. Дунё иккига Ислом ва куфрга бўлиниб, ўзларининг куфр томонида тутишганларини базилари исломий хукмлар билан муҳофаза қилишга урунишса, баъзилари очиқ демократлигини эълон қилишди.

Асад режими, Муборак режими, Иордания режими Саудия Баҳрайн … барчаси Исроилни пайдо блиши ва оёққа туриб хозирги қувватига эга бўлишида, уни мусулмонлардан тўсиб берган асосий мададкорлари бўлишган. Исроил учун бунақанги қувватидан ажралиш билан бирга, унинг ўрнини исломий давлат эгаллаши мумкин бўлиб турган холатдан албатта унинг ташвишга солиши аниқ. Лекин охирги вақтларгача у Асадни ўзи учун катта хавф уни улоқтириш лозим деб баёнотлар бериб келди. Бунинг билан Асадни мусулмонлар олдидаги обруйини сақламоқчи бўлди. Энди бунга хожат қолмади, очиқ ўйин бошланди. Асаднинг ўрнига улар кутган ананавий исломчилар келмади. Тўғрироғи уларни халқ қабул қилмади. Халқ Халифаликни талаб қила бошлади. Шу холат бутун куфр оламини ва унга тобеъ ислом олами етакчиларини очиқ позициялари билан курашни давом этишга мажбур қилди. Ха дунё иккига Ислом ва куфр лагерига бўлинди. 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here