Бош вазир: солиқларни ошириш зарур

582
0

0,0

 9 декабр куни бўлиб ўтган республика бюджетини 2014 йилга мўлжалланган ва 2015-2016 йиллардаги ҳолати тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун бюджет ва молия масалалари бўйича парламент қўмитаси йиғилишида, Қирғизистон бош вазири Жонторо Сатбалдиев депутатлардан солиқ тушумларини ошириш тўғрисида ҳукуматга расмий кўрсатма беришларини сўради.

“Агар тариф ва солиқларни ошира олмасак, биз пулни қаердан оламиз?”, – деди бош вазир депутатларни саволларига жавоб бературиб. У ер солиқларини ошириш зарурлигини белгилаб ўтди.

“Биз барчамиз солиқ тўлаётганларни бевосита қўллаб-қувватлаймиз. Кузда барча кафе ва ресторанлар одамлар билан тўла бўлди. Ресторанлар солиқ тўлашлари зарур, улар бўлса тўлашмаяпти. Ер солиғи, тарифларни ошириш зарур. Ер солиғи ўн олти йил мобайнида бирор марта ҳам оширилмади. Дониёр Усеновдан сўнг ҳеч ким электр энергияси тарифини оширмади, свет учун бундай тариф ҳеч қаерда йўқ”, – деди ҳукумат бошлиғи.

Уни сўзларига кўра, оғир юк ташувчи автомобилларни ўтиши, эски машиналарни олиб кириш ва заргарлик буюмлари учун солиқ миқдорини ошириш зарур.

Туркистон:

Демократик тузум ўз ишларини юргизиш ва фуқароларни бошқариш учун зарур бўладиган маблағларни шу халқни ўзидан йиғиштириб олишга ҳаракат қилади. Агар бюджетида маблағ етишмовчилиги вужудга келса дарров солиқларни миқдорини ошириш ҳақида бош қотириб қолади.  Ўзи шундоқ ҳам Қирғизистонда солиқларнинг умумий миқдори 68.9 фоизни ташкил этади. Демак, қонунларга тўлиқ риоя қиламан деган фуқаро100 сом даромад қилган бўлса шундан сал кам 70 сомини солиқ сифатида бериши зарур бўлади. Табиийки ҳеч ким ўз даромадини бунча қисмини солиқ сифатида ажратишни хоҳламайди.  Даромадини яшириш учун эса ёлғон ишлатишга ва солиқ идораларига пора беришликка  мажбур бўлади, бу эса ўз-ўзидан коррупцияни янада гуллаб яшнашига олиб келади.      

Исломда закотдан бошқа мажбурий тўланадиган солиқ мавжуд эмас. Закотни эса солиқ эътборида эмас, балки бажарилиши зарур бўлган, Аллоҳ тарафидан фарз қилинган ибодат сифатида йиғиб олинади. Закот фақатгина бой мусулмонларга вожиб бўлиб, ким 85 грамм олтинга ёки шуни миқдоридаги пул, савдо молларига эга бўлса бой ҳисобланади ҳамда мана шу маблағ бир йил мобайнида талофат кўрмай, миқдоридан озаймай, ўсиб турса, қириқдан бирини закот сифатида ажратиши фарз бўлади. Миниб турган улови, соғиб ичаётган сигири ва яшаб турган уй-жойи учун закот олинмайди.      

Ислом эътборида ерлар икки турдан иборат бўлиб, булар ушрий ва ҳирожий ерлардир. Ушрий ерлардан етиштирилган хосилни ўндан бири миқдорида  ушр йиғиб олинади. Хирожий ерларга эса ушр билан бирга хирож ҳам солинади ва  хирож ерни ҳолати, сувга яқин ёки узоқлиги, табиий йўл билан ёки насос, пақир ёрдамида сунъий йўллар билан суғорилишига қараб тайинланади. Фақатгина экин экиладиган ерларгагина хирож  ва ушр белгиланади. Агар ер насос, туя ёки пақир билан суғориладиган бўлса ушрни ярми яъни, йигирмадан бир қисми белгиланади ва бу нарсалар то қиёматга қадар ўзгармайди ҳам, оширилмайди ҳам.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here