Ҳизбут Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими

563
0

01

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир»  [Нур 55]

Матбуот баёноти

Қонхўр Каримов режими мусулмонлар қонини ичиб тўймаяпти!

2013 йил жинояткор яҳудий Каримов қамоқларида шаҳид бўлганлар сони кўп бўлгани сабабли Ўзбекистондаги мусулмонлар учун мусибату ғамга тўла йил бўлди. Ҳизбут Таҳрир йигитларидан шаҳидларнинг аксари 1999-2000 йиллар оралиғида қамоққа ташланган йигитлардир. Бу йиллар мобайнида Каримовнинг махсус жиноятчи гуруҳи ва хавфсизлик ходимлари ушбу йигитларни қамоққа олинган пайтдан бошлаб қўллашган ваҳшиёна қийноқларидан уларнинг Ислом ва мусулмонларга бўлган нафратлари яққол кўриниб турди ва бу кўп ҳолларда йигитларни шаҳид бўлишга олиб борди. Йигитларнинг бундай ваҳшиёна қийноқларга тутилишларига Роббимиз Аллоҳ дейишларидан, Аллоҳнинг динини азиз қилиш ва мусулмонларни уйғотиш учун холис, жиддий фаолият қилганларидан бошқа сабаб йўқ. Шаҳид бўлганлар орасида уламолар, муфаккирлар бор эди. Қуйида биз ушбу шаҳидлардан айримларининг номларини келтирамиз:

Яшаров Ботиржон Маҳмудович: 1976 йил Сурҳандарё вилоятида туғилган. 1999 йилда қамоққа ҳукм қилинган ва 2010 йил яна муддат қўшиб берилган. 2013 йил бошида қамоқхона нозирлари томонидан ваҳшийларча ўлдирилган.

Эгамбердиев Абдусалом Соатович: 1964 йил Сурхандарё вилоятида туғилган. 1999 йил 10 йил муддатга ҳукм қилинган, 2009 йил яна 3 йил қўшиб берилган, 2012 йил яна 3 йил қўшилган. 2013 йил февралда қорнига темир санчиш орқали ўлдирилган.

Омонов Ҳамидулло: 1963 йил Қирғизстон республикасининг Ўш шаҳрида туғилган. 1999 йил ноябрда Ўзбекистонга ўғирлаб олиб ўтиб кетилган ва 2000 йил 21 январида 14 йилга ҳукм қилинган. 2013 йил 4 апрелда қамоқхона нозирлари томонидан ўлдирилиб, ўша ерга кўмилган…

Абдураҳимов Миролим: Андижон вилоятининг Қорасув шаҳрида туғилиб ўсган. 2000 йил жиноятчи режим томонидан сохта айблов билан узоқ муддатга ҳукм қилинган. Тўхтовсиз қийноққа тутилиш натижасида 2013 йил Тошкент шаҳридаги «сангород»га даволаниш учун олиб келинган ва 12 апрелда жони Рафиқи Аълога кўтарилган.

Фақиҳ Отахонов Одилжон: 1956 йил Андижон шаҳрида туғилган. 2000 йил узоқ муддатга ҳукм қилинган. 2013 йил унинг покиза жасади Олмалиқ шаҳридаги қамоқхонадан олинган.

Нўъмонов Каримжон Рустамович: 1975 йил Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган. 1999 йил қамоққа ҳукм қилинган, сўнг 2000 йил яна судланиб 10 йил муддатга ҳукм қилинган. 2010 йил муддати тамом бўлиши билан унга яна 5 йил қўшилган. 6436 рақамли колонияда укол қилиш орқали сил касаллиги юқтирилган. 2013 йил 18 августда Аллоҳнинг раҳматига мушарраф бўлган.

Ишманов Саид: 1969 йил Сурхандарё вилояти Денов туманида туғилган. 2000 йил бошларида қамоққа олинган. Оила аъзолари 2013 йил 24 сентябрда Навоий шаҳридаги қамоқхоналардан биридан покиза жасади олганлар.

Салоҳиддинов Самариддин Сирожиддинович: 1978 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни олтин медал билан тамомлаб, имом Бухорий номидаги Ислом университетига кирган ва уни фахрий ёрлиқ билан битирган. 1999 йил 17 йиллик қамоқ муддатига ҳукм қилинган. Қамоқ муддатини «Жаслиқ» ва Зарафшон шаҳридаги 6448 колониясида ўтаган. 2013 йил 21 октябрда бош чаноғи билан бир неча суяклари синган ҳолда покиза жасади оиласига топширилган.

Рўзиев Фарҳод: 1971 йил Тошкент вилояти Учтепа туманида туғилган. Фарҳоджон ростгўйлик ва тақвода ҳаммага ўрнак эди. Унинг покиза жасадини яқинлари Бухоро вилоятидаги Қоровулбозор колониясидан олиб келиб, 2013 йил 21 октябр душанба куни аср намозидан сўнг жаноза ўқиб дафн этилдилар.

Ғиёсов Нодир Зиёдович: 1975 йил 15 февралда Тошкент вилояти Янгийўл туманида туғилган. Илк бор 2000 йил 12 июнда Янгийўл район суди томонидан Ўзбекистон жиноят кодексининг 159-моддаси 3-бандига билан 5 йиллик қамоқ муддатига ҳукм қилинган. 2006 йил 11 мартда иккинчи бор қамоққа олиниб, ўша йилнинг 3 августида Тошкент вилоят суди томонидан Ўзбекистон жиноят кодексининг 244-моддаси билан 10 йил муддатга ҳукм қилинган. Жиноятчи режим жаллодлари унга укол қилиш орқали сил касалини юқтиришган. 2013 йил 7 октябрда биродар Нодиржон Аллоҳга берган аҳдида содиқ туриб, Аллоҳнинг раҳматига мушарраф бўлган.

Албатта бу тоғут режим жиноятчилари Аллоҳ олдида қаттиқ сўроққа тутилажаклар, зеро, Аллоҳ Таоло улар ҳақида Қуръони Каримда шундай деган:

«Уларни тўхтатинг, улар албатта сўроққа тутилажаклар»   [Саффот 24]

«Яқинда бундай жиноятчиларга қилиб ўтган макрлари сабабли Аллоҳ ҳузурида хорлик ва қаттиқ азоб етажак»            [Анъом 124]

Эй мусулмонлар!

Ўзбекистонда шаҳид бўлган – Аллоҳ уларни раҳмат қилсин – биродарлар ҳақида тўплай олганимиз айрим маълумотлар шу, холос. Сизга ҳали ёза олмаганимиз бошқа шаҳидлар талайгина. Бунинг боиси қонга чанқоқ Каримов режими ўз жиноятларини яшириш учун уларни қариндошлари ва яқинларига хабар бермай жасадларини кўмиб юборишган. Кофирлар шу тарзда одамлардан ўз жиноятларини яширишади, аммо Аллоҳ уларни кўриб турганидан, У яширин ва ошкор барча ишларни билувчи эканидан, уларни бу дунёда ҳам, қиёмат кунида ҳам гувоҳлар олдида албатта шарманда қилажагидан ё бутунлай ғафлатда ёки ўзларини ғафлатда қилиб кўсатишади.

Аллоҳим, биз Сендан Ислом ва мусулмонларга нусратингни тезлатишни сўраймиз, Сендан тўғри йўлни тутувчи Халифалик давлати барпо этишимизни ва исломий ҳаётни қайта бошлашимизни тезроқ амалга оширишингни сўраймиз, Ўзбекистондаги ҳамда барча ердаги мусулмонлар учун уларга зулм қилганлардан қасос оладиган, жинояткор қотилллардан қонини талаб қилаётган етимлар ва туллар ҳаққини олиб берадиган мусулмонлар амирига байъат беришимизни тезлатишингни сўраймиз.

Омин! Омин! Омин!

Ҳизбут Таҳрирнинг

марказий матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here