Аббос: нима бўлса, бўлсин, музокаралар давом этади

579
0

images (4)

Фаластин бош вазири Маҳмуд Аббос Ғарбий қирғоқ  ва Қуддусда яҳудийлар учун манзилгоҳлар қурилиши давом этишига қарамай, яҳуд режими билан музокаралар давом этишини маълум қилди.

Аббос Рамаллоҳни зиёрат қилган Франция президенти Франсуа Олланд билан бирга ташкил қилинган матбуот анжуманида 9 ойдан буён давом этиб келаётган воқеалардан қатъий назар АҚШ давлат котиби Жон Керри назорати остида бошланган музокралар ўз йўлдиа давом этишини билдирди. “нима бўлса, бўлсин, Исроил билан музокаралар давом этади”, деди у.

Фаластин  собиқ вазири Васфи Кубҳа Фаластин матбуот марказига берган интервьюда Аббоснинг баёнотлари АҚШ давлат котибига берган ваъдасига мувофиқ эканлигини маълум қилди.

Ҳеч қандай қаршиликка учрамасликларидан хотиржам бўлган яҳудийлар кўнглига келган ишларини тап тортмай амалга оширмоқда. Ал-Ақсодаги вақф ва маданий меърос фондининг маълум қилишича, саксондан ортиқ ҳарбий кийимдаги яҳудий аёллар ўз раҳбарлари бошчилигида Ал-Ақсога ҳужум уюштирган. Олтмишта яҳудий талабалардан тузилган гуруҳ ҳам айни пайтда Ал-Ақсога ҳужум қилгани айтилади.

Хабарларда айтилишича Исроил ҳарбийлари “қидирувга берилган”, деган баҳона билан мусулмон фарзандларини қамоққа олмоқда. Шу кунларда 24 киши қамоққа олингани маълум бўлди.

Бироқ, шунга қарамай Фаластин бош вазири Маҳмуд Аббос “нима бўлса, бўлсин, Исроил билан музокаралар давом этади”, деган позициясида мустаҳкам.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here