Мисрда “Мусулмон биродарлар” жамоасининг лидерлари устидан суд ишини бошлаган маҳкама аъзолари бу даъводан воз кечганлиги маълум қилинди.
Суд манбаларидан олинган маълумотга кўра, маҳкама ҳайъати “Мусулмон биродарлар” жамоасига раҳбарлик қилиб келган Муҳаммад Бадиъ ва унинг ёрдамчилари Ҳайрат-уш Шотир ҳамда Рашид Бейюми дохил олти раҳбар устидан қўзғатилган жиноий ишни тўхтатишга доир қарор қабул қилган.
Даъводан воз кечиш қарорини уч судядан ташкил топган маҳкама ҳайъати номидан судя Муҳаммад ал-Кармути очиқлади.
Маҳкама ҳайъати даъволарни тинглаш мажлисида ички ишлар вазирлиги тарафидан айбдорларнинг хавфсизлиги таъминланмаслиги сабабли шундай қарор қабул қилинганлиги олға сурилмоқда.
Миср қонунларига кўра, маҳкама ҳайъати даъво жараёнига боғлиқ тўсиқ юзага келган пайтда сабаб кўрсатмай даъводан воз кечиши мумкин.
“Мусулмон биродарлар” жамоасининг лидерлари 30 июнда намойишчиларни ўлдиришликка ташвиқ қилиш айблови билан қамоққа олинган эди. Қоҳира шикоят (апелляцион) суди бу даъво учун янги маҳкама ҳайъати ташкил қилиши кутилмоқда.