Покистон: учувчисиз самолётлар ҳужуми натижасида қурбон бўлганларни фақатгина 3 фоизини тинч аҳоли ташкил этади

469
0

001

Покистон ҳукумати берган баёнотга кўра, АҚШнинг учувчисиз самолётлари ҳужуми натижасида 2008 йилдан буён Покистонда 67та тинч аҳоли қурбон бўлган.

Покистон мудофаъа вазирлигини расмий хисоботига кўра, қурбон бўлганларни фақатгина 3 фоизини тинч аҳоли ташкил этади.

Покистон мудофаъа вазирлиги “АҚШнинг учувчисиз самолётлари уюштирган уч юздан зиёд ҳужумларда икки мингга яқин мужоҳидлар ўлдирилганини” таъкидламоқда.

Шунингдек, Покистон мудофаъа вазирлиги, 2013 йил мобайнида бирорта ҳам тинч аҳоли учувчисиз самолётлар ҳужуми қурбони бўлмаганини алоҳида белгилаб ўтди.

 Туркистон:

Мусулмонлар устига мустамлакачилар томонидан қўйилган малай ҳокимлар ўз ҳожаларини рози қилиш, уларнинг манфаъатларини таъминлаб бериш учун ўз халқи ҳаёти ва хотиржамлигини қурбон қилишга ҳам тайёрлар.

 Ҳуқуқни химоя қилувчи ташкилот Amnesty International ўзининг яқинда эълон қилган АҚШ учувчисиз самолётларининг Покистондаги ҳужумлари тўғрисидаги хисоботида кўрсатилишича, 2004 йилдан 2013 йилнинг сентябр ойигача  бўлган вақт мобайнида учувчисиз самолётлар 330тадан 374тагача ҳарбий амалиётга чиққан ва бу ҳужумлар натижасида 400тадан 900тагача ҳарбий амалиётларга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган тинч аҳоли қурбон бўлган.

Британиянинг “Журналистик суриштирув бюроси” нотижорат ташкилоти ҳам бу тўғрисида ўз хисоботини эълон қилди.Бу ташкилотни хисобига кўра, 2004- 2013 йиллар оралиғида учувчисиз самолётлар ҳужуми натижасида 2,6 мингдан 3,4 мингтагача одам қурбон бўлган бўлиб, улардан 470 – 890 тасини тинч аҳоли ташкил этади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here