Араканлик мусулмонлар Таиландда қул сифатида сотилмоқда

659
0

20131023084524_1_normal

 

Бирмада юз берган мусулмонларга нисбатан аёвсиз қирғинлардан сўнг мамлакатни тарк этиб, бошпана излаб Таиландга қочиб ўтган ва расмий суратда назоратга олинган Араканлик муслмонлар Таиландда қул сифатида сотилмоқда. Таиландликлар ҳар бир Араканлик мусулмон учун икки минг доллар атрофида пул сўрамоқда.

Бирмадан Таиландга қочиб ўтган ва Таиланд хавфсизлик кучлари тарафидан назорат остига олинган Араканлик мусулмонлар уюшган жиноятчи тўдалар тарафидан эмас, балки Таиланд иммигирация идораси хизматчилари тарафидан одам савдоси билан шуғулланувчиларга сотиб юборилмоқда.

http://phuketwan.com/ интернет сайтида тарқатилган хабарга кўра, мусулмонларни қул қилиб сотиб юбориш давлат кўз ўнгида амалга оширилмоқда. Айни сайтда бошпана излаб Таиландга келган қочқинларни қул қилиб сотиб юбрилаётгани аск эттирилган фото суратлар ҳам тақдим этилган.

Таиланд ҳукумати қабул қилишни хоҳламаган бу инсонлар малайзиялик одам савдоси билан шуғулланувчиларга сотиб юбориш одат тусига кирган. Одамларни олди-сотти ишлари асосан порт шаҳарларида олиб борилмоқда. Портларда олди-сотти тамомига етгач, сотилган мусулмонлар қуллар кемалар орқали умуман бегона жойларга олиб кетилади.

robbery-22g      Rohingya21a

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here