Наталья исмли муслима аёлни (Ислом динига даъват қилгани учун Қозоғистон қамоғида ўтирган Рафис Галиулинни аёли) беш йилга озодликдан маҳрум этишгани ҳақида хабар келди. Аёлни суд залининг ўзидан қамоқхонага олиб кетишди.
Муслима аёлни Ютубе видео порталига, Қозоғистон ҳукуматини мусулмонларга, жумладан ўзининг эрига нисбатан амалга ошираётган қонунсиз харакатларини айтиб берган видеони жойлагани учун озодликдан маҳрум этишди. Фақатгина Умматга ўз дардини айтган биргина видео учун. Демак бу иймонсиз мустабидларнинг ювиндихўрлари ўзлари ҳақидаги ҳақиқатни халқ билиб қолишидан қўрқишади. Наташани учта ёш боласи қолди ва махсус хизматлар уларни болалар уйига жўнатиш билан таҳдид қилишмоқда.
Эй мусулмонлар! Ўз синглингизни ҳимояси учун чиқинг. Уни ёрдам сўраб қилган мурожатига ҳеч бўлмаганда хозир, уни қамоққа олишганда жавоб қайтаринг. Акс ҳолда Қиёматда Аллоҳнинг олдида нима деб жавоб берамиз?
Аллоҳнинг Расули (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтдилар:
“Сизлардан ким бир мункарни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Агар қодир бўлмаса тили билан (ўзгартирсин), унга ҳам қодир бўлмаса қалби билан (ёмон кўрсин), мана шу иймоннинг энг заифидир” (Имом Муслим ривояти).