Ҳизб ут-Таҳрир амири олим, шайх Ато ибн Халил Абу Раштанинг Фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан

448
0

http://www.dreamstime.com/-image3875436

 

Y. S нинг олтинга тааллуқли иқтисодий саволларига жавоб

Саволлар:

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ:

Улуғ олим Ато ибн Халил, сизни Аллоҳ Ўз ҳифзу ҳимояси ва паноҳида сақласин.
Олтинга таалуқли иқтисодий саволлар:

Олтин нархига таъсир қилувчи омиллар нималардан иборат?

Нега ўтган йилнинг охиридан бошлаб олтин нархи тушиб кетди?

Олтин нархининг тақрибан бир ой олдин тўсатдан тушиб кетгани нимага нисбат берилади?

Закот чиқаришнинг зўр истаги бўла туриб, қоғоз валюта ўрнига олтинни жамғариб қўйиш шаръан жоизми (бу ҳам хазина қилиб босиб қўйиш ҳисобланадими)? Агар бу жоиз бўлса иқтисодий жиҳатдан уни маслаҳат берса бўладими?

Аллоҳ сизга баракот ато этсин.

Жавоб:

Ва алайкумус салом ва роҳматлуллоҳи ва барокатуҳ:

1 – Ўзингизга маълумки, илгари пул олтин ва кумуш бўлган. Ҳатто баъзи давлатлар XIX асрнинг охирларида ва XX асрнинг бошларида қоғоз пулларни чиқарган пайтида ҳам бу пуллар олтин ва кумушдан ўринбосар бўлган ва уларни ҳар қанадй вақтда алмаштириш мумкин бўлган, яъни қоғоз пули бор одам бу пулларни чиқарган давлат банкига бориб уларнинг ўрнига улардаги қийматда олтинни олиши мумкин бўлган.

2 – Бу вазият икки жаҳон уруши, 1914 йилдаги биринчи жаҳон уруши ва 1939 йилдаги иккинчи жаҳон уруши оралиғидаги даврда ўзгарди. Айниқса 1929 йилда Америкада буюк депрессия юз бериши билан шундай бўлди. Бу депрессия бошқа мамлакатларга ҳам кўчди. Натижада қоғоз пулларни олтинга алмаштириб беришга бир неча чекловлар қўйилди…

3 – 1945 йилда иккинчи жаҳон уруши тугаб Америка бу урушдан энг кам зиён кўришлар билан чиқди. Европа, Германия ва Япония эса бу урушдан катта зарар кўрди, улардаги саноат корхоналари, бинолар вайрон бўлди… Урушдан кейин олтиннинг катта қисми Америка қўлида бўлиб қолди. Америка ўзининг ҳарбий ва иқтисодий қудрати туфайли «Bretton Woods» (Бреттон Вудс) конференциясида ўзининг қоғоз пули долларни давлатлар пулларининг олтин қопламаси (таъминоти)га ўхшаш қоплама қилиб қўйишга муваффақ бўлди. Яъни бу давлатлар фақат олтиндан ёки доллардан иборат қоплама бўлсагина қоғоз пулни босиб чиқара оладиган бўлди. Америка доллар нархини бир унция олтин учун 35 доллар қилиб белгилади ва қўлида долларлар бор давлатларга агар бу давлатлар мазкур нарх бўйича олтин қийматини олишни истаса олтин билан тўлаш мажбуриятини олди.

4 – Бунда Америкага ўзининг олтиндан иборат хазинаси ёрдам берди, бу олтин етарли эди ёки ичкари ва хориждаги босиб чиқарилган қоғоз доллардан ортиқ ҳам эди. Муҳими Америкадаги олтин хазинаси хориждаги давлатлар ва шахслар қўлидаги долларларни қоплашга қодир бўлиши эди. Ичкаридаги қоғоз долларларга нисбатан эса хориждагидан кўра енгилроқ муносабатда бўлинди.

Тасаввур аниқроқ бўлиши учун шуни айтиш керакки, Американинг 1946 йилдаги олтин жамғармасининг қиймати Бреттон Вудс келишувидан кейин шу келишувда белгиланган нарх бўйича 20,6 миллиард долларга тенг эди. Хориждаги давлатлар ва шахслар қўлидаги қоғоз долларлар эса 6,1 миллиард долларга тенг эди. Бу ҳол 1960 йилгача сақланиб қолди, яъни Америка 1960 йилгача долларнинг мазкур нархини кафолатлашга қодир бўлиб турди. Бу даврга келиб Америкадаги олтин жамғармалари 18,8 миллиард бўлиб қолди, хориждаги қоғоз доллар ҳажми эса 18,7 миллиард бўлиб қолди, яъни Америка доллар нархини зўрға кафолатлайдиган бўлиб қолди. Ана шундан кейин хориждаги доллар жамғармалари Америкадаги олтин жамғармаларидан ошиб кета бошлади.

5 – Долларнинг олтин қопламаси ёмонлашиб бориши натижасида Америка оламдаги асосий мамлакатлардан ўзига ёрдам беришни талаб қилди. Натижада олтин гуруҳини тузиш ҳақида келишув имзоланди. Бу гуруҳнинг иши шундан иборат эдики, бозорда олтин нархи бирон сабабга кўра кўтарилиб кетса банклар дарҳол аралашиб қўшимча миқдордаги олтинни сотувга ташлайдиган бўлди, нархни мувозанат даражасига қайтариш учун шундай қиладиган бўлди. Бунинг акси бўлиб нарх пасайиб кетса банклар яна дарҳол аралашиб ортиқча олтин миқдорини сотиб оладиган, натижада нарх аввалги даражасига кўтариладиган бўлди.

Бу гуруҳ бир неча йил давом этди. Лекин у аста-секин бозорга таклиф билан аралашадиган бўлди. Айниқса 1965 йил оралиғида шундай бўлди. Бу ҳол шу гуруҳ 1968 йил 17 мартда тугатилгунига қадар давом этди. Бу иш аъзо мамлакатларнинг олтин жамғармалари «эриб» тугаб кетиши таҳдидини туғдирди. Натижада Франция 1967 йил июн ойида бу гуруҳдан чиқиб кетди. Шундан кейин кризислар тезлашди (1967 йил кузида фунт стерлинг кризиси, 1968 йилда эса олтин кризиси бўлди). Бу икки кризис олтин гуруҳига аъзо мамлакатларнинг олти ой орасида 2,5 миллиард олтин доллар зиён кўришига сабаб бўлди. Шундан кейин 1968 йил 17 мартда Вашингтонда йиғин ўтказилиб унда олтин гуруҳини бекор қилишга ва олтин нархини таклиф ва талаб кучи белгилайдиган қилиб эркин қўйишга қарор қилинди.

6 – Мазкур олтин кризиси Америкадаги олтин жамғармасининг 1965 йилдаги 14 миллиарддан 1968 йил март ойидаги, яъни олтин гуруҳи бекор қилинган пайтдаги 10,48 миллиардга камайишига сабаб бўлди. Ўша вақтда Американинг бу олтин жамғармаси қонунда кўрсатилган долларнинг ички олтин қопламаси (25 %) учун лозим бўлган миқдорнинг минимум чегараси эди. Шунинг учун Америка хориждаги хусусий сектор қўлидаги долларларни олтинга алмаштириб беришни бекор қилди. Фақат хориждаги расмий жамғармаларнигина олтинга алмаштириб беришни сақлаб қолди. Чунки Америка қўлида қолган олтин миқдори – у юқорида айтилган минимум чегарадир – фақат хорижий расмий жамғармалар учунгина етарли эди, холос. Яъни ичкаридаги долларнинг олтин қоплами (25 %) олиб ташланди. Лекин Америка хусусий сектордан импорт ва экспорт натижасида хорижий расмий жамғармаларни олтинга алмаштириб бериш мажбуриятига ҳам вафо қилолмай қолди. Давлат секторининг бошқа давлатлар билан бўлган алоқасидаги муомалалар ҳам шу аҳволга тушди.

7 – Шунга биноан Америка президент Никсон даврида, яъни 1971 йилда олтинга алмаштириб бериш низомини бутунлай бекор қилишга қарор қилди. Шундан кейин қоғоз пулнинг дарҳол ҳам, келгусида ҳам алмаштириш мумкин бўлган ҳеч қандай қопламаси бўлмайдиган бўлди. Аксинча қоғоз пул қийматини давлатларнинг иқтисоди, яъни давлатларнинг тўлов баланси, давлатларнинг хавфсизлик вазияти, тўсатдан юз берувчи кризислар… белгилайдиган бўлди. Бундан ташқари пул бозорларидаги чайқовчиликлар ҳам белгилайдиган бўлди. Қолаверса пул нефт ва унинг нархларининг, нефт манбаларининг хавфсизлик ёки беқарорлик ҳолатларига учрашининг бир муҳим элементи ҳам бўлиб қолди.

8 – Бунга аниқлик киритиш учун қуйидагиларни айтамиз:

а) Олтин ана шу даврдан кейин ҳар қандай товар каби таклиф ва талаб билан таъсирланадиган бўлиб қолди. Шунинг учун агар баъзи давлатлар ўз иқтисодини кучайтириш учун ўзининг олтин заҳирасидан бир қисмини сотиши каби таклиф ошиб кетадиган бўлса, яъни бозорларда олтинни таклиф қилиш ошиб кетса олтин нархи пасаядиган бўлди… Баъзи давлатлар ёки баъзи шахслар муайян чайқовчиликлар мақсадида олтинни зўр бериб сотиб олишга киришса олтин нархи кўтариладиган бўлди.

б) Шунингдек олтинни импорт қилиб келтиришга қўйилган чекловлар олиб ташланса ёки камайтирилса импорт ва экспорт жонланадиган бўлди ва шундан кейин бозорларда олтинни таклиф қилиш ҳаракати кучаядиган бўлди. Бу эса олтин нархининг пасайишига олиб келади. Худди шундай ҳол 2011 йилнинг бошларида Кўрфаз давлатларида юз берди. Олтиндан ишланган ва ясалган нарсаларга солинадиган божхона солиқлари олтиндан олиб ташланганидан кейин ва бу давлатлар ўртасидаги тамға бирлигидан кейин шундай бўлди. Бу нарса олтин нархларининг пасайишига олиб келди, бу давлатлар ўртасида олтин импорти ва экспорти ҳаракати кучайгани туфайли шундай бўлди.

в) Шунингдек иқтисодий сабабларга кўра ёки уруш ёки шунга ўхшаган сабабларга кўра доллар пасайса одамлар доллар ўрнига олтинни тўплаб, жамғариш йўлини тутадиган бўлишди. Давлатлар ҳам ўз жамғармаларида доллар ўрнига олтинни жамғаришга ҳаракат қиладиган бўлди. Натижада олтинга бўлган талаб ошиб унинг нархи кўтарилиб кетадиган бўлди. Энди агар Америка иқтисоди яхшиланиши туфайли ёки шунга ўхшаш сабабга кўра доллар кўтариладиган бўлса одамларнинг долларга бўлган ишончи яна тикланадиган бўлди ва шундан кейин улар ўзларининг олтин жамғармаларининг баъзи қисмини сотадиган бўлишди, натижада таклиф ошиб кетадиган бўлди, одамлар олтин ўрнига долларни жамғарадиган бўлишди, натижада олтин нархи пасаядиган бўлди.

г) Бу ерда нефт мавзуси ҳам бор. Чунки бугун олтин нархининг кўтарилиши ёки пасайиши нефт нархининг кўтарилиши ёки пасайиши билан мутаносибдир. Демак нефт нархи кўтарилса у билан бирга олтин нархи ҳам кўтарилади, Америка доллари нархи пасайган пайтда эса олтин нархи ошади.

9 – Шунга биноан саволларингизга жавобни қуйидагича фаҳмлаш мумкин:

а) 2012 йилда олтин нархларининг пасайганлиги:

Ана шу йилда эътиборни тортадиган икки иш юз берди:

Биринчи: кўчмас мулклар бозори қулаши натижасида Америкада юз берган иқтисодий кризис ортидан ўтган йиллар давомида етган қаттиқ қийинчиликдан кейин доллар нархининг нисбатан яхшилангани… Доллар нархидаги бу яхшиланиш олтин нархининг пасайишига олиб келди, биз юқорида айтиб ўтган сабабларга кўра шундай бўлди. Чунки бунда олтин нархи доллар нархига тескари пропорционал бўладиган бўлди…

Иккинчи: Россия ўзининг олтин эҳтиёт заҳираларидан 4 тоннага яқинини сотди. Бу эса беш йилдан бери биринчи марта бўлаётган ҳодисадир. Бинобарин бу сотув олтин нархининг пасайишига олиб келган таклифнинг ошишига ўз ҳиссасини қўшди.

Бу ерда бошқа иккиламчи сабаблар ҳам бор, лекин биз юқорида айтиб ўтган нарсаларнинг катта таъсири бўлди.

б) Энди 2013 йил июл ойида олтин нархининг тўсатдан пасайишига келсак, 2013 йил 19 июнда Америка федерал резерви, яъни Америка марказий банки бошлиғи миқдор нархини белгилаш программасини аста-секин камайтириш эҳтимоли жадвалини эълон қилди. Бу нарса долларнинг қувватланишига, олтин нархининг эса кутилмаган даражага пасайишига олиб келди. Чунки бир унция нархи қарийб 1180 долларга етди! У олтинни қазиб олишга кетган харажатдан озгина юқоридир, холос. Чунки бир унцияга кетган харажат 1135 билан 1160 доллар атрофидадир. Мана шу нарса «Эм-си комикс» ширкати директори Бангаж Гобатани бундай дейишга мажбур қилди: «Нархларнинг бу даражалардан ҳам пастга тушиб кетишини кутмаган эдим, бу битта асосий сабабга кўра бўлди, у конларда олтинни қазиб олишга кетаётган бир унцияга 1135 доллар чегарасидаги харажатдир, бу эса конларни қазиб чиқаришни тўхтатишга ва бозорларда таклифга чек қўйишга мажбур қилишини англатади, бу эса нархларни яна кўтариб юборади…».

Бу гап қайсидир даража тўғри. Чунки нархлар 2013 йил август ойида яна бир оз кўтарилди, натижада бир унцияга 1310 доллар бериладиган бўлди. Америка федерал резерви қиймати ойига 85 миллиард долларга етган қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш программасини қисқартиришга киришганига қарамай шундай бўлди. У бозорда долларни таклиф қилиш камайишини, бинобарин унинг нархи кўтарилиб, олтин нархи эса пасайишини англатади. Шунга қарамай у 2013 йил июл ойидан пасаймади. Гарчи олтин нархи харажат нархига нисбатан ҳамон паст ҳолда қолаётган бўлса-да, лекин Гобата айтганидек олтин нархи харажатга яқин бўлгани сайин баъзи конлар уни қазиб олишни камайтиради, бинобарин бозорда олтинни таклиф қилиш ҳам камаяди, натижада олтин нархи ҳатто озгина бўлса ҳам кўтарилади…

в) Энди сизнинг қоғоз валюта ўрнига олтин ва кумушни жамғариш ҳақидаги саволингизга келсак, олтинга нисбатан шаръий ҳукмлар – олтин пул қилиб зарб қилинган бўладими ёки қуйма ҳолида бўладими ҳеч фарқсиз – ҳар хил бўлмайди… Демак уни ҳожатсиз хазина қилиб тўплаш ҳаромдир. Ҳатто закоти чиқарилган бўлса ҳам. Бу шу масаладаги шунга тааллуқли шаръий далилларга мувофиқ энг кучли ҳукмдир. Лекин хазина қилиш ёки жамғариб тўплаш бир ҳожат учун бўлса, масалан уй қурмоқчи бўлсангиз ёки қизингизни турмушга чиқармоқчи бўлсангиз… бундай ҳолатда бу иш закотини чиқариш билан жоиз бўлади.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рашта 17 шаввол 1434ҳ
24 август 2013м

 

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here