Ҳизбут Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир» [Нур 55]
Матбуот баёноти
Ҳизбут Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими мудири муҳандис Усмон Баххош «Халифаликни тиклашда уламоларнинг роли» номли конференцияда скайп орқали қилган нутқи билан иштирок этди. Конференция ҳижрий 1434 йил 18 зул-қаъда, милодий 2013 йил 24 сентябрда Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтди. Нутқнинг тўлиқ матни қуйида берилади:
بسم الله الرحمن الرحيم
Ўзининг муборак Китобида:
«(Эй Уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз маъруфга буюрасиз, мункардан қайтарасиз ва Аллоҳга имон келтирасиз» [Оли Имрон 110]
деб ҳақ сўзни айтган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.
Мужоҳидлар етакчиси Росулуллоҳга салот ва саломлар бўлсин. У зот айтади:
«لَتَأْمُرُنَّ بِالْمَعْرُوفِ، وَلَتَنْهَوُنَّ عَنِ الْمُنْكَرِ، وَلَتَأْخُذُنَّ عَلَى يَدِ الظَّالِمِ، وَلَتَأْطِرُنَّهُ عَلَى الْحَقِّ أَطْرًا، أَوْ لَيَضْرِبَنَّ اللَّهُ قُلُوبَ بَعْضِكُمْ عَلَى بَعْضٍ، وَلَيَلْعَنَنَّكُمْ كَمَا لَعَنَ بَنِي إِسْرَائِيلَ»
«Албатта маъруфга буюрасизлар ва мункардан қайтарасизлар, золимнинг қўлидан тутиб уни ҳаққа эгиб қўясизлар. Акс ҳолда Аллоҳ айримларингиз қалбларини айримларингизга уради ва Бани Исроилни лаънатлагандек сизларни ҳам лаънатлайди» (Абу Довуд ва Термизий ривояти).
Эй, бу динга ёрдам бериш ва Аллоҳ калимасини олий қилиш учун Жакартада йиғилган ҳурматли уламолар, мен сизларга Ислом саломини йўллайман. Сизларга Аллоҳнинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
Ўтган ражаб ойида сизлар ўтказган Халифалик конференциясида қатнашиш орқали Аллоҳ бизни сийлаганидан кейин мен сизлар билан скайп орқали бўлса ҳам суҳбатлашишим мени жуда хурсанд қилди. Мен бу конференциянинг ютуғи учун тунни кунга улаган ҳурматли одамларни ўз кўзим билан кўрдим. Аллоҳ уларни энг яхши мукофотлар билан мукофотласин.
Эй ҳурматли уламолар!
Одамларга илмни баён қилиш омонатини Росулуллоҳ A сизларга ишониб қолдирдилар. Сизларни одамларга диндаги улар билмаган ҳукмларни ўргатишда меросхўр қилдилар. Термизий ривоят қилган ҳадисда:
«… وَإِنَّ الْعُلَمَاءَ وَرَثَةُ الأَنْبِيَاءِ»
«Уламолар пайғамбарлар меросхўрларидир» деб келади.
Одамлар уламоларсиз нодонларга айланади. Бу нодонларга инсону жин шайтонлари ҳар тарафдан ташланади ва уларни залолат ботқоғига ботиради. Шунинг учун уламолар ер юзидаги одамларга Аллоҳнинг берган неъмати ҳисобланади. Зеро улар зулматни ёритувчи чироқлар, ҳидоятга бошловчи имомлардир ҳамда ер юзидаги Аллоҳнинг ҳужжатидир. Улар орқали адаштирувчи фикрлар ўчирилади ва қалблардаги шак-шубҳа ғуборлари тозаланади. Росулуллоҳ A уларни юлдузларга ўхшатдилар:
«إِنَّ مَثَلَ الْعُلَمَاءِ فِي الأَرْضِ كَمَثَلِ النُّجُومِ يُهْتَدَى بِهَا فِي ظُلُمَاتِ الْبِرِّ وَالْبَحْرِ. فَإِذَا انْطَمَسَتِ النُّجُومُ أَوْشَكَتْ أَنْ تُضِلَّ الْهُدَاةَ»
«Ер юзида уламоларнинг мисоли худди юлдузлар мисоли кабидир. Қуруқлигу денгиз зулматларида бу юлдузлар орқали йўл топилади. Агар юлдузлар ёрқин бўлмаса йўл бошловчини ҳам адаштиришга яқин қолади» (Аҳмад ривояти).
Мусулмонларнинг порлоқ тарихи уламолар эгаллаган мардонавор саҳифаларга тўла. Мусулмонлар уламолари ҳақни очиқ айтганлар, маъруфга буюриб, мункардан қайтарганлар ва агар ҳоким зулм қилса зулмга қарши курашганлар. Улар доим Умматга раҳбарлик ва йўлбошчилик қилганлар. Уммат бало ва офатларда дин илмини олиш учун уларга мурожаат қилган. Муҳим ишларда ва ҳокимларнинг зулмига барҳам беришда маслаҳат сўраб уларга юзланишган. Уламолар эса ҳоким ва волийларга Парвардигорларини эслатганлар. Уламолар гоҳида султонлар тарафидан қувғинга учрасалар, гоҳида қамоққа олинганлар, гоҳида эса моллари ва жонларига шикаст етказилган ҳамда ҳурматлари топталган. Бироқ улар Аллоҳ олдидаги маъулиятларини тақдирлаганлари учун буларнинг қаршисида матонат билан туриб Росулуллоҳ Aнинг:
«سَيِّدُ الشُّهَدَاءِ حَمْزَةُ بْنُ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ وَرَجُلٌ قَامَ إِلَى إِمَامٍ جَائِرٍ فَأَمَرَهُ وَنَهَاهُ فَقَتَلَهُ»
«Шаҳидларнинг саййиди Ҳамза ва золим имомга қарши туриб уни амр маъруф ва наҳий мункар қилган, имом уни шу сабабли ўлдирган кишидир» (Ҳоким ривояти) деб айтган сўзларини ўз ишларига асос қилиб олганлар. Ҳа, ўтмишда уламоларнинг одати шундай эди. Сўнг аввал Европа мустамлакачилиги, кейин Америка мустамлакачилиги келди. Кофирлар ўзларига хизмат қиладиган бир қанча уламоларни етиштириб чиқариш устида ишладилар. Улар ўзларини «уламо» ҳисоблашади, бироқ мустамлакачилик шайтони уларнинг кўнглига солган нарсага қараб фатво чиқаришади. Бу фатволар Аллоҳ ҳаром қилган ботилни мубоҳ қилади ва Аллоҳ вожиб қилган фарзни ҳаром қилади. Улар фатволарида одамларга динларини бузиб кўрсатишади ва вустамлакачининг истагига мувофиқ фатволарни чиқаришади. Мустамлакачининг истаги эса Умматни ўз ҳукмронлигига бўйсундириш ва ўзларнинг вазъий қонунларини ҳакам қилиш.
Мен айрим фактларни келтириш билан кифояланаман:
1 – Инглиз мустамлакачиларининг Мисрдаги қўғирчоғи Муҳаммад Абдуҳнинг «Фатво ҳиндия» номли фатволари шундай фатволар жумласидандир. Ундан инглизлар қўлида ишловчи мусулмон Аллоҳ нозил қилмаган нарса билан ҳукм юритадиган инглиз қонунларидан ҳукм олиши жоизми, деб сўралганида, у узундан-узун жавоб берганидан кейин шундай хулоса қилади: «Мусулмоннинг Ҳиндистондаги инглиз ҳукуматида ишлашни қабул қилиши ва унинг қонунлари билан ҳукм қилиши рухсатдир. Бу рухсат «Икки зарарнинг енгилини қилиш» қоидаси бобига киради». У бу билангина кифояланиб қолмай: «Агар бу Исломни қувватлаш ва мусулмонлар манфаатини ҳимоя қилиш кўзланган азима бўлмаса, рухсат» (яъни азима бўлиш эҳтимоли кучлироқ) деб сўзини давом эттиради. Субҳаналлоҳ, Аллоҳга осий бўлиш ва мустамлакачи кофирга итоат қилиш қандай қилиб азима бўлсин.
2 – 1990-1991 йилги Кўрфаз урушида Ибн Боз ҳамда Саудия ҳукумати уламоларининг олий ҳайъати Ироқ қўшинига қарши жанг қилиш ва Ироқни Қувайтдан чиқариш учун кофир Американинг кучларидан ёрдам олиш жоизлигига фатво берди. Ҳолбуки бу фатво Аллоҳ Таолонинг:
«Ва Аллоҳ ҳаргиз кофирлар учун мўминлар устига йўл бермагай» [Нисо 141]
деб айтган сўзига ва Росулуллоҳ Aнинг
«لاَ تَسْتَضِيئُوا بِنَارِ الْمُشْرِكِينَ»
«Мушриклар оловидан ёруғ олманглар», деб айтган сўзига зид эди. Ҳатто бу Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг мазҳабига ҳам зид эди. Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб мусулмонларга қарши мушриклардан ёрдам олишни динни бузувчи ишлардан деб ҳисоблаган ва бунга Аллоҳ Таолонинг ушбу қавлини далил қилган:
«Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас» [Моида 51]
Ибн Боз ва унинг маслакдошлари бу далиллардан кўз юмишди ва «Қора уй»да ишлаб чиқилган ва Вашингтонда пиширилган фатвога суянишди. Бу уламолар Ироқ мусулмонларининг қони тўкилганлиги гуноҳи билан қайтишди.
3 – Азҳар шайхи Аҳмад Тоййиб ҳам Муҳаммад Мурсийга қарши инқилобда генерал Сисий томонида турди. Муҳаммад Мурсий Исломни татбиқ этмади, балки у ҳам кофир демократия принципларига вафодор эди. Шунга қарамай Азхар шайхи соқолли президент етакчилигидаги сохта демократияга чидай олмади. Шунинг учун у Муҳаммад Мурсийни қулатилишини қонуний ҳисоблаб оқлаш орқали Вашингтон сиёсатчиларига вафодор бўлишни афзал кўрди.
Эй ҳурматли уламолар!
1924 йил кофир Ғарб давлатлари Халифалик давлатини қулатганидан кейин Ислом Умматини мажбуран парчалади ва куфр ҳукмларини татбиқ этадиган, одамларни зулм билан бошқарадиган малай ҳокимларни ўрнатди. Сўнг Мустафо Камол ва унинг изидан борган ҳокимлар мусулмонларни мажбуран ғарблаштириш учун кўр-кўрона ҳужум бошлашди. Улар мусулмонларга кофир Ғарбнинг моддий ҳазорати заҳарларини тотдириш учун уларнинг орасида тарғибот ишларини олиб боришди, бу ҳазоратга рози бўлмаганларни қўрқитишди. Ўзларининг сиёсатига юрганларга турли мансабларни беришди ҳамда фоний дунё лаззатларини тотдиришди. Уларга қарши чиққан, ҳақни очиқ айтган ва ботилга қарши курашганлар репрессияга учради. Бундай одамларнинг қанчалари қамалди, қанчалари изсиз йўқотилди ва яна қанчалари ўлдирилди. Ҳатто уларнинг оилалари, издошлари ва уларга ёрдам берганлар ҳам қувғинга учради. Уларнинг охиргиси шу ойда Россия, Ироқ, Тожикистон ва Ўзбекистонда бир гуруҳ Ҳизбут Таҳрир йигитлари шаҳид бўлди. Аллоҳ улардан рози бўлсин.
Бутун дунё, Аллоҳ ўз Китобида баракотли деб айтган ва Росулуллоҳ A:
«عُقْرَ دَارِ الإِسْلامِ»
«Ислом диёрининг маркази» деб сифатлаган Шом Суриясида ҳануз қон тўкилаётганига гувоҳ.
Куфр давлатлари ва уларнинг режаси бўйича юрадиган Эрон, Кўрфаз, Туркия ва Иорданиядаги мусулмонлар ҳокимлари Шомдаги мусулмонларга то кофир илмонийликни қабул қилмагунларича ё кимёвий ёки портловчи қуроллар билан ўлдирилишдан бирини танлашни таклиф қилишмоқда.
Айтадиган бўлсак гап кўп…
Бироқ мен бу муборак йиғилишга табрик йўллаш ва қуйидагиларни айтиш билан кифояланаман. Илм зиммангизда омонат, шунинг учун, Аллоҳ ҳаққи, сизларни одамларга дин фарзларини баён қилишга чақираман. Бу фарзларнинг аввали Халифалик давлатини тиклаш учун ҳаракат қилишдир. Мусулмонларнинг азизлиги, шон-шавкати ва Роббилари розилиги шу Халифаликдадир.
Мусулмон юртларнинг шарқу ғарбидаги баҳс-мунозаралар ва тортишувларни кузатган одам сизларнинг куфр фикрларини парчалаб ташлаб, Ислом фикрларини яққол кўрсатиб беришингизга нақадар қаттиқ эҳтиёж борлигини тушуниб етади, куфр давлатлари режаларига қарши туришда ҳамда мусулмонларни адаштириб, душман режаларини тарғиб қилаётган малай сиёсатчи ва муфаккирларнинг ҳақиқий башарасини фош қилишда одамларга бошчилик қилишингизга нақадар эҳтиёж борлигини ҳам тушуниб етади. Шунинг учун Умматни қуйидагиларга чақиришда биз билан бирга қўлни қўлга берасиз деб умид қиламиз:
1 – Халифалик давлатини тиклаш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун даъватни етказиш. Халифалик мусулмонларнинг умумий бошқарувидир. У регионал ҳам, миллий ҳам давлат эмас. Балки Халифалик Ислом ақидасига, ичкарида Исломни мукаммал татбиқ этишга ва одамларни зулматдан нурга олиб чиқиш учун оламга Ислом даъватини ёйишга асосланади.
2 – Росулуллоҳ Aнинг йўлидан намуна олган ҳолда фикрий ва сиёсий кураш орқали ҳокимиятни олиш учун Умматга етакчилик қилиш.
3 – Ҳеч бир ҳолатда мавжуд низомларга тилёғламалик қилмаслик, цларнинг фитналари ва сохта сиёсатларини фош қилиш, адаштирувчи шахсиятларни парчалаш.
4 – Буларнинг барчасида шиоримиз Росулуллоҳ Aнинг ушбу сўзлари бўлиши:
«وَاللَّهِ لَوْ وَضَعُوا الشَّمْسَ فِي يَمِينِي وَالْقَمَرَ فِي يَسَارِي مَا تَرَكْتُ هَذَا الأَمْرَ حَتَّى يُظْهِرَهُ اللَّهُ أَوْ أُهْلِكُ دُونَهُ»
«Аллоҳга қасамки, агар ўнг қўлимга қуёшни, чап қўлимга ойни қўйиб қўйишса ҳам бу ишни тарк қилмайман. Ё Аллоҳ бу динни ғолиб қилади ё шу йўлда ўлиб кетаман».
Биз Аллоҳнинг бизга берган қуйидаги ваъдасини бажаришига бирор лаҳза ҳам шубҳа қилмаймиз:
«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (имон-эътиқодли) зотларни халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар итоатсиз кимсалардир» [Нур 55]
Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан кечиктирмай, тезроқ бизга дини орқали нусрат беришини ва биз орқали динга нусрат беришини сўраб қоламиз. Бу Унинг қўлидадир ва У бунга қодирдир.
Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Усмон Баххош
Ҳизбут Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими раиси