Ҳизбут Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими
Матбуот баёноти
2013 йил 9 сентябрда Украинанинг «Интер» канали мухбири Роман Бошкала мен билан учрашув ўтказди. У менга Ҳизбнинг даъвати ва иш фаолияти ҳақида бир неча саволлар ташлади. Бугун менга интернет тармоғидаги «http://novoross.info» манзилида Роман Бошкаланинг мақоласи нашр қилингани ҳақидаги хабар келди. Мақолада келишича гўёки мен Сурияда рўй бераётган жангларда Ҳизб аъзолари қўзғолончилар томонида қатнашаётганини айтган эмишман. Айни пайтда у Украинадаги Ҳизб йигитларининг буни кескин рад этганликларини ҳам келтиради. Ва ниҳоят у: «Биз Украинадаги Ҳизбут Таҳрир йигитларини тасдиқлаймизми ёки унинг Байрутдаги матбуот бўлиминими?» – деган саволни ташлайди.
Мен очиқ айтаманки Роман Бошкала менинг номимдан айтган сўзлар асло тўғри эмас. Қолаверса мен тамоман бунинг аксини айтганман. Мен Ҳизбут Таҳрир сиёсий ҳизб бўлиб, Ислом даъватини ёйишда ва Халифалик давлатини барпо қилиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун ҳаракат қилишда Росул Aнинг йўлига эргашишини атрофлича изоҳладим. Бу йўл сиёсий ва фикрий кураш бўлиб, унда асло моддий иш қилиш йўқ ва Ҳизбнинг ҳарбий бўлими ҳам мавжуд эмас.
Украинадаги ва Байрутдаги Ҳизбут Таҳрирнинг позициясида қарама-қаршилик бор қилиб кўрсатишга уринишдан мақсад ахборот воситалари доирасида Ҳизбнинг суратини бузиб кўрсатиш ҳамда Украинадаги жамоатчилик фикрини чалғитишдир. Бу эса объектив ахборот воситаси қоидаларига тўғри келмайди.
Усмон Баххош
Ҳизбут Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими раиси
tuhmat ularning kasbi bolib kolganu,hojayinlarini rozi kilish uchun hamma hunarini kilishadi
assalomu alaykum biz hizb yigitlari o’z maqsadimizi va maqsadimizga olib boradigon manhajimizi sof va tiniq bilamiz va bunday malumotlarni eshitgan zahotimiz kazb aralashganini bilamiz bunday malumotlar odamlarni hizbdan yiroqlatish maqsadida tarqatiladi ular makr qiladilar alloh ham makr qiladi lekn alloh eng kuchligidur allohu akbar
tuhamat chilarga lanat bo’lsin
juda tog’ri gapni aytibsiz birodar legend allohu akbar