Халифалик давлатини барпо этиш шаръий вожиб

560
0

01

Матбуот баёноти

Ҳизбут Таҳрир ушбу вожиб учун мусаффо шариат билан тартиблаштирилган аниқ йўлда ҳаракат қилади

2013 йил 16 сентябр куни кўплаб газеталар ва сайтларда шайх Ёсир Барҳомийнинг «Салафлар овози» сайтида берилган саволга жавоби тарқатилди. Халифалик давлати барпо этишни истаётган ва жиҳодга чақираётган жамоаларга қўшилиш вожибми? – деган ушбу саволга у бундай жавоб берди: «Аммо баъд: яхшилик ва тақвода ҳамкорлик қилиш вожиб. Аммо бир гуруҳ одамларнинг Халифалик давлати барпо этишни ё жиҳодни ё ажрни ёки бошқа бирор вожибни адо этишни истаётганларининг ўзи уларга қўшилишни вожиб қилмайди, балки аввало, ўша жамоанинг йўли, фаолияти, воситаларининг тўғрилигини ҳамда мақсад ва ғоясининг тўғрилигини текширмоқ зарур, чунки яхши мақсадни истаётганини даъво қилаётган кўпчилик кимсалар бундай эмаслар!»

Бу жавобдан тушунлиб турибдики, Халифалик давлати барпо этишга фаолият қилаётган жамоага қўшилиш шаръий фарз, бироқ Аллоҳ олдидаги жавобгарликдан қутқарувчи жамоанинг, унинг йўлининг, фаолияти ва воситасининг тўғрилигини текшириб кўриш лозим экан. Миср матбуоти бир-биридан фарқли равишда қандай қилиб бундай хабарни илиб олиб, масалани ўз мазмунидан чиқариб ташлаш учун нусусларни қай тарзда таъвил қилишларидан қатъий назар, биз Ҳизбут Таҳрирдагилар қуйидагиларни таъкидлаймиз:

1 –  Халифалик Аллоҳ мусулмонлар учун рози бўлган ва ҳеч шубҳасиз қатъий фарз қилган бошқарув низомидир! Мусулмонлар ушбу Халифалик соясида бир неча аср баҳраманд бўлганлар ва шу боис у мусулмонларни ҳимоя қилишга ҳақли низом бўлган. У 1924 йил аср жиноятчиси Мустафо Камол қўли билан ағдарилгандан сўнг мусулмонлар уларни ғамхўрлик билан бошқарадиган, мудофаа этадиган, дахлсизликларини ҳимоя қиладиган бошқарувчисиз қолдилар ва биз боқувчисиз қолган етимларга айландик-қолдик… Шу боис то пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати қайта барпо бўлиб, Росулуллоҳ Aнинг башоратлари рўёбга чиқмагунча Умматга ўз азизу мукаррамлиги ҳаргиз қайтиб келмайди.

2 –  Ҳизбут Таҳрир ушбу Исломий Халифалик давлатини барпо этишга ўзини фидо этгандир. Зотан, у 1953 йил Азҳарнинг буюк олими, шайх Тақийюддин Набаҳоний томонидан таъсис этилгандан буён Росулуллоҳ Aнинг илк Ислом давлати барпо этишдаги йўлларига қадамма-қадам эргашиб келмоқда: Росулуллоҳ A Маккада жамиятда фикрий ва сиёсий кураш олиб боришга, қувват ва ёрдам аҳлидан нусрат талаб қилишга асосланган гуруҳ туздилар, Ҳизбут Таҳрир ҳам шу йўлдан юрмоқда ва шу жиҳатдан унинг юраётган йўлининг ҳам, олиб бораётган фаолиятининг ҳам тўғрилиги тўла ишончли. Бу Ҳизб ҳокимиятга етиш учун бугунги коррупциячи режим карвонига эргашиш орқали ифлос демократия ўйинида қатнашмайди, чунки Росулуллоҳ A ҳам Маккадаги порахўр тузумда иштирок этиш ва унинг карвонига қўшилишни рад этганлар. Ҳизб моддий фаолият билан шуғулланмайди ва Халифалик давлати барпо этиш йўлида зўравонлик ишларини қабул қилмайди, чунки Росулуллоҳ A буни рад этганлар. Ҳизб Умматга Исломни ҳаёт мабдаи сифатида ҳамда Уммат уни Халифалик давлатида татбиқ этадиган фарз амали сифатида тушунтириш учун туну кун фаолият олиб бормоқда, чунки Росулуллоҳ A худди шундай қилганлар. Токи, Халифалик давлати барпо этишнинг фарзлиги Умматнинг афкори оммасига, омма талабига айлансин ва Уммат ундан бошқа альтернативга рози бўлмай, худди Ҳусни Муборакни ағдариш шамоли бутун Миср кўчаларини супуриб кетиб, уни 18 кундаёқ ағдаргандай, Халифалик шамоли ҳам бутун Умматга етиб борсин!! Шунингдек, Ҳизб Росулуллоҳ Aнинг йўлларига эргашар экан, армия сафидаги қувват аҳли билан ҳам боғланиб, улар Ҳизбга нусрат-ёрдам беришлари, йўлига ғов бўлмасликлари учун уларда айни лойиҳа ва унинг фарзлигига нисбатан ишонч пайдо қилишга ҳаракат қилмоқда!

У ўзининг ушбу фаолиятида Аллоҳ Субҳанаҳунинг Умматга нусрат, хотиржамлик ва имконият бериш ҳақидаги ваъдасига қаттиқ ишонган ҳолда, Аллоҳнинг ёлғиз Ўзига таваккал қилади.

3 –  Биз Ҳизбут Таҳрир аъзолари Халифалик давлати барпо этиш вожиблигини англаб етган барча мусулмонларни, шу жамладан, шайх Ёсирни ҳам ушбу буюк фарзни рўёбга чиқариш йўлида бизга қўшилишга ҳамда қиёмат кунида пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлардан иборат Аллоҳнинг неъматига сазовор бўлган зотлар билан ҳамроҳ бўлишга даъват қиламиз, улар нақадар ажойиб ҳамроҳдирлар.

$«Эй мўминлар, сизни Аллоҳ ва Росули сизга жон ато этувчи нарсага чақирган пайтда уни қабул қилинг ва билингки, Аллоҳ киши билан унинг қалби ўртасини ажратиб қўяди ҳамда Унинг ҳузурига тўпланажаксиз»                                                                            [Анфол 24]

Шариф Зойид

Ҳизбут Таҳрирнинг

Мисрдаги матбуот бўлими раиси

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here