Номард хоинлар даъват ёювчини отиб ўлдиришди

600
0

01

Ҳизбут Таҳрирнинг Россиядаги матбуот бўлими

«Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган зотларни (ер юзига) халифа қилганидек уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг (аҳволини) хавфу-хатарларидан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас улар фосиқлардир»

Матбуот баёноти

Ҳизбут Таҳрир – Россиянинг билдиришича, унинг фаолларидан бири Абдуллоҳ Абалов Доғистон республткасидаги Кизлярда 2013 йил 15 сентябр куни оқшом соат 11лар атрофида номадр рус хоинлари қўли билан ўқ отилиши натижасида ҳалок бўлган.

«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ»                                                                                                                        [Аҳзоб 23]

Абдуллоҳ – Аллоҳ Раҳмат қилсин – Исломга ва исломий даъватни ёювчиларга хизмат қилиш йўлида жонларини тиккан, бутун ҳаракат ва вақтларини шунга сарфлаган йигитларимиздан бири бўлиб, ўз позициясида мустаҳкам турган ва мабдаини маҳкам ушлаган йигит эди. У Уммат ташвишини ўз елкасига олиб, унинг аламларидан оғриди, Умматига бўлган қизғаниш ҳисси юрагида аланга олди, бу олов уни Умматни хорлик ва хўрлик ҳолатидан халос қилиш ва унга итлардек ташланган куфр кучларидан қутқариш йўлида ўз фаолиятини қаттиқ кучайтиришга ундади. Лекин Аллоҳ Абдуллоҳни Қодир Подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўриндаги шаҳидлар сафига саралаб олишни истади. Шундай бўлса-да, биз, сиз биродаримиз Абдуллоҳдан айрилганимиздан қаттиқ қайғудамиз, бироқ Аллоҳ сизга кенглиги еру осмонга тенг жаннатда тайёрлаб қўйган олий манзил ва абадий ўринга хавасимиз келади.

Бу манфур жиноят рус кучларининг қанчалар заиф ва қўрқоқ эканликларини фош этмоқда, албатта. Чунки улар Абдуллоҳни ўз аҳдидан қайтаришга муваффақ бўлишолмади. Улар унга нисбатан ҳар қанча таҳдидлар билан ўз принципларидан воз кечтиришда омадлари чопмагач ҳамда унинг ҳақ сўзлари уларнинг бадбашара юзлари қаршисида қуролдек ўтқалиб қолавергач, қўрқоқларларча одатларидан келиб чиқиб, уни жисмонан йўқ қилишга мажбур бўлишди. Наҳот, бу номардлар айни муаммони шу йўл билан ҳал қилдик, деб ўйлашаётган бўлса? Наҳот, уларнинг шунга ўхшаш амалиётлари исломий даъват оқимини тўхтатиб қолса? Ким шундай деб ҳисобласа, демак, у Ислом ақидасини билмас экан, бу ақида уни қабул қилганлар қалбларига азм-қарорни, мағрурликни, фидойилик муҳаббатини экиб қўйишини тушунмас экан. Шубҳасиз, бу қотиллар Ҳизбут Таҳрир ҳаракатини тўхтатиб қолишолмади ва инша Аллоҳ, ҳаргиз тўхтатишолмайди. Аксинча, бу даъват давом этиб, Аллоҳ Россияга шайтон васвасасини унуттириб қўядиган сабоқни берадиган Халифалик давлати барпо этилишига изн бергунга қадар у кучайиб бораверади.

Сўзимиз ниҳоясида Абдуллоҳ – Аллоҳ раҳмат қилсин – оиласига, яқинларига ва дўст-ёрларига ўзимизнинг илиқ таъзиямизни изҳор этиб, Аллоҳдан уларга сабри жамил ато этишини сўраб қоламиз. Шунингдек, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолодан ушбу бандасини Ўз фазли билан сийлашини ва жаннатда пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан ҳамроҳ қилишини сўраб дуо қиламиз, улар нақадар ажойиб ҳамроҳдирлар.

Ҳизбут Таҳрирнинг

Россиядаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here