Туркияда бир неча кундан буён кетма-кет тартибсизликлар давом этмоқда.

499
0

000

Туркия полицияси кеча Истамбул ва Антокиёда Ражаб Тоййиб Эрдугон ҳукуматига қарши чиққан намойишчиларни тарқатиб юбориш учун кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқларни ишга солди.

Маълумот манбаларининг бугун Истамбулдан хабар қилишича, намойишчилар ўлкадаги ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясининг қароргоҳи томон юришга ҳаракат қилишган. Полиция эса бунга резина ўқлар ва қамоққа олишлар билан бунга қаршилик кўрсатган.

Айни пайтда намойишлар ва полиция билан тўқнашувлар Сурия чегарасига яқин Туркия жанубида жойлашган Антокиё шаҳрида давом этаётгани айтилмоқда.

Бош вазир Эрдоган республика халқ партиясини мамлакатда беқарорлик келтириб чиқаришликда айбламоқда. У республика халқ партиясини Адолат ва тараққиёт партиясига қарши инқилобни амалга ошириш истагида эканлигини айтар экан “Туркия – бу Миср ёки Сурия эмас”, дея таъкидлади.

Айтиб ўтиш жоизки, Туркиядаги намойишлар 22 ёшли Аҳмад Атаконнинг Полиция қўллаган кўздан ёш оқизувчи газдан ўлганидан сўнг янгидан авжига чиқди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here