Саудия муфтиси: Намозхонлар сиёсатни тушунишмайдиСаудия муфтиси: Намозхонлар сиёсатни тушунишмайди

574
0

1

Саудия бош муфтиси Абдулазиз Оли Шайх масжид имом хатибларини сиёсий ишлар ҳақида гапирмасликка чақирди. “Чунки намозхонлар бу нарсани тушунишмайди”, деди у.

“Ватан” сайтининг ёзишича, Саудия муфтиси имом хатиблардан хутбаларини жамиятдаги муаммоларнинг муолажаси ҳақидаги фикрлардан тоза тутишга чақириб, мусулмонлар тушунмайдиган нарсалар яъни сиёсат ҳақида гапиришдан узоқ туришни талаб қилган. Муфти сиёсат мусулмонлар воқеидан узоқ бўлганлиги сабабли улар буни тушунмай қолганлигини даъво қилган.

Оли шайх имом хатибларни намозхонларни сиёсий ишлар билан машғул қилмасликка чақирар экан, “Намозхонлар тушунмайдиган ва идрок қила олмайдиган нарсалардан узоқ бўлиш вожибдир”, дейди.

У ўтган ҳафтада Миср халқини ақлни ишлатишга чақирган ва фитна оловини ўчириб, имкони борича келишиб олишга даъват қилган эди.

Шунингдек, Саудия муфтиси – унинг таъбири билан айтганда – бахтсизликка юз тутган давлатларга бориб жиҳод қилишга даъват қилишдан имом хатибларини  огоҳлантирган эди.

Саудиядаги исломий ишлар вазирлиги пойтахт Риёздаги Шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб жоме масжидининг имомини хутба қилаётганда тўхтатиб қўйди. Чунки у хутба изидан йигитларни қўлига қурол олиб, қўзғолон бўлаётган давлатларга бориб жиҳод қилишга ундаш уммат уламолари ва аёллари учун ўта муҳимлиги ҳақида гапираётган эди.

Туркистон:

Саудия Ғарб империалистларининг манфаати йўлида, уммати Мухаммад САВ зиёнига жуда катта ишлар қилиб келади.

Шулардан энг муҳимлари, Ислом таълимотини Ғарб тузиб берган асосда қуриб, бузуқ ва қалбаки олимлар таёрлайдиган муҳит пайдо қилди. Улар Исломдаги илм олиш тариқатини бузишди. Зеро илм хаёт муаммоларини муолажа қилишда шарий ҳукмларни нусуслардан тўғри истинбот қилиш билан, уни хаётимизнинг барча жабҳаларини бошқаришини таминлаш мақсадида олиниши лозим эди.

Бунинг учун, Исломни хаётимизни бошқара оладиган сиёсий мабдаъ (система) деб, фикрат ва тариқатдан ташкил топган тузм сифатида ўрганиш ва ўргатишлари лозим эди. Улар аксинча Ислом таълимотини назарий, тарихий, фалсафий ва илмий асосларга қуриб олишди. Хақиқий усули фиқх илмини бузиб, унга мутлоқ яроқсиз шахсларни ҳам нусуслардан ўзибилармонлик билан ижтиход қиладиган қилиб тарбиялади. Оқибатда шаръий ҳукмларни истинбот қилиш, хатто ҳар бир арабча билган талабага оддий хол бўлиб қолди. Натижада муфтийларининг юқоридаги каби баёнотларини, қанчалар Исломга тескари эканлигини ҳам сеза олмайдиган қилиб қўйди. Муфтийнинг шу сўзни айтишга жураът қилаётганининг ўзи, юқоридаги фикрларимизни тасдиқлайди.

Аслида муфтий шундай деса тўғри бўлар эди:  хозирги устимизда кетаётган куфр дунё сиёсати, бизлар учун беъгона. Биз Ислом ва мусулмонларга, дунёнинг қаерида бўлмасин ёрдам қўлини чўзишимиз вожиб. Лекин куфр системаси ёки сиёсати асосида эмас. У бизларга дўст эмаски, бизларга Исломни олий қилишимизда тўғри йўлларни тузиб берса. Биз Ислом сиёсати асосида харакатланиб, маломатчининг маломатига парво қилмаган холда, устимиздаги куфр сиёсатларини улоқтириб ташлайлик. У бизларни баъзиларимизни сўйиладиган ҳўккизлардек семиртирди. Бошқаларимиз қўшни бўла туриб очидан ўлаётганларини кўрдик ва ундан қўрққанимиздан мусулмон биродарларимизга ёрдам бера олмадик. Зеро ўзимиздан ортиб қолган озиқ овқатларни хайвонот қўриқхоналарига олиб бориб ташладик. Энди куфр бизларнинг бир қисмимизни қатли омм қила туриб, қолганларимизни сукут қилишга чақирди. Агар биз мусулмон бўлсак нима қилишимиз лозим бўлса шуни қилайлик.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here