Мисрга ҳаммамиз сиғамиз

397
0

1

Rumonline.net сайти Британиянинг “The Independent” газетасининг мухбири Роберт Фикснинг сўзларига таянган ҳолда тарқатган  хабарга кўра, АҚШ Миср бош қўмондони генерал Ас-Сисига Бирлашган Араб Амирликларидан сиёсий бошпана сўрашни ва Мурсийни президентлик мансабига қайтаришни таклиф қилган.

Рум” информацион агентлигининг хабарига кўра, АҚШ Миср муваққат хукуматини огоҳлантириб, “ҳарбий тўнтариш ҳар қандай ҳолда ҳам инқирозга юз тутади. Чунки генрал Ас-Сиси ҳам, Мухаммад ал-Барадий ҳам, “Мусулмонлар Биродарлар” харакати каби оммавий кучлардан (яъни халқ кучидан) фойдалана олишмаяпти, шу сабабли бу ҳарбий ҳукумат барибир енгилишга мажбур”, дея таъкидлаган. Аммо ҳозирги вақтгача Ас-Сисининг ўзи ушбу хабарни изоҳлаганича йўқ.

Айни пайтда генерал Ас-Сиси “Мусулмон биродарлар”га қарата “Мисрга ҳаммамиз сиғамиз”, дея мурожаат қилар экан, Мурсий тарафдорларини демократик йўналишга қайтиб, сиёсий жараёнларни давом эттиришга чақирди. Бироқ ҳарбийлар ва хавфсизлик кучлари ўлкадаги зўравонликларга нисбатан тек қараб тура олмаслигини билдирди.

Эслатиб ўтиш жоизки, Бу Ас-Сисийнинг Миср ҳарбийлари ва хавфсизлик кучлари томонидан тинч намойишчилар қирғин қилинганидан кейинги биринчи мурожаатидир.

“Ворлд Болтон” сайтининг хабарига кўра, қумондон Ас-Сисий ҳарбий масуъллар билан учрашиб,  агар давлат мухолифлари ўз позицияларини ўзгартирмаса  мамлакат зулмат ва боши берк кучага кириб қолади, деб билдирди.

Туркистон:

АҚШнинг ифлос позициясига эътибор беринг, у Ас сиси ва Барадейлар “Биродарлар” жамоати сингари атрофларига халқ қувватини тўплай олмаганлари сабабли, тахтни топширишни таклиф қиляпти.

Демак у бу ҳокимият вакилларидан, мусулмонларга қарши халқ ичидан қувват тўплашларини кутган ёки таклиф қилган. Қирғин мусулмонлар аро фуқоролар урушига айланиши балки уларни қаноатлантирган бўлармиди! Аксига олиб, ҳарбийларни халқ деярли қўллаб чиқишгани йўқ. Эндиги вазият эса, Ғарбпараст ҳарбийлар билан вақтинчалик ҳукуматга қарши бутун халқ қўзғалонига айланиб кетиш арафасида.

АҚШ бу вазиятдан чиқиш учун, тезлик билан Мурсийни жойига олиб келишни таклиф қилмоқда. Мисрда деярли сиёсий бўшлиқ пайдо бўлиб бормоқда. Бу эса, мусулмонларни Суриядаги каби родикаллаштираверади. Улар Мурсийни тахтга қайтаришдан, Исломни салтанатга олиб келиш талабларини қўя бошлашади. АҚШ хозир ҳам ўша кучлар кенгайиб бораётганини билади. У Мурсийни тахтга қайтариб, родикал мусулмонлар билан Мурсийпараст исломчиларни бир бирига қарама қарши қўймоқчи. Мурсий тахтга қайтиши билан мамлакатдаги хозирги хаус холатига барҳам бериш унинг зиммасига топширилади. Хатто мамлакат Мурсий томонидан анча исломийлаштирилиши ҳам мумкин. Лекин тузм куфрлигича қолади. Бунга албатта жуда кўп мусулмонлар рози бўлишмайди. АҚШ шу вазиятдан фойдаланмоқчи. У кутилаётган халқ инқилобий харакатини, мусулмонлар аро фитна урушига айлантирмоқчи. Лекин куфрнинг макри Аллоҳнинг макри олдида пашшачалик қувватга эга эмас. Инша Аллоҳ нусрат келди, улар мағлуб бўлишди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here