Ас-Сисий бир умр президентлик лавозимида қолиши мумкин

975
0

Ас-Сисий  бир умр президентлик лавозимида қолиши мумкин

Миср қонунчилигига ўзгартиришлар киритилди. Ўзгартириш критилан янги бандларга биноан амалдаги ҳукумат бошчиси Абдулфаттоҳ Ас-Сисий президенлик лавозимида бир умр қолиши кафолатланади. Сисий тарафдорларининг фикрича, Миср президенти ўз лавозимида 2034 йилга қадар эгаллаб туришлиги шарт. Чунки янги иқтисодиётга доир лоиҳаҳаларни амалга ошириш ва Мисрда тинчлик-осоишталик барқарор топишига ҳисса қўшиш учун Сисийга имконият берилиши лозим. Ҳолбуки Миср айни замонда хафсизлик жиҳатдан  хатарлар  қуршовида турибди. Шу боис бу борада президент ишларининг давомийлиги давр талаби  ҳисобланади.

Раъюл-явм  рўзномаси бош муҳаррири Абдулборий Атвон ушбу ҳодисага оид ўз фикрини билдириб шундай деди:

“Ушбу қарор диктаторликнинг бир кўринишидир. Миср парламентида 600 га яқин Сисийнинг тарафдорлари турли мансабларни эгаллаб турибди, бошқа партиялардан эса бор-йўғи 16 киши депупатлик мандатига эга холос. Буни қандай изоҳлаш мумкин?.   Ҳолбуки ўша кўпчилик шаффоф бўлмаган сайловлар туфайли  қудратга келишган”. “Айнан Сисийнинг қўли билан 2013 йили Ҳусни Муборак бартараф этилди ва Сисий ўзи учун қулай бўлган “ҳарбий салтанат”ни йўлга қўйди. Ўша даврдан буён ҳукуматга қарши бош кўтарган ҳар қандай мухолиф кучга қақшатгич зарба бера бошлади. Мабодо ҳукуматга қарши бўлган мухолиф гуруҳ аниқланса, Сисий командаси томонидан албатта қамоқа олинади ва ҳатто Сисий уларни дорга осишдан ҳам тоймайди”. 

Абдулборийга кўра, Мисрда президентлик сайлови демкоратик қадриятларга мувофиқ бўлмаган ҳолда, шахсий манфаат асосида бўлиб ўтган.

“Ас-Сисий ҳукумат тизгинини ўз қўлига олиши билан Хитой юрган йўлдан кетяпти. Аммо уларнинг ўртасидаги бирдан-бир фарқ шундан иборатки, Хитой раҳбари ва унинг  партияси Хитойни катта давлатлар сафига қўша олди ва эндиликда Хитой иқтисодиёти Америкадан кейин иккинчи ўринда туради” дея қўшимча қилди у .

“Агар иш шу йўсинда давом этса Миср ҳукумати “ҳарбий салтанатини” янада  мустаҳкамроқ қилади ва шубҳасиз Сисий 2034 йилга қадар эмас, балки бутун умрга  ўз мансабида қолишлиги  муқаррар. Албатта бирор бир жиддий ҳодиса рўй бериб, воқеалар ривожи бошқача тус олса ажаб эмас. Аммо биз мўъжизалар замонида яшамаяпмиз. Яна Худо билади!”- деди Абдулборий.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here