Мисрдаги вазиятни барқарорлаштиришга бўлган ҳаракатлар.

592
0

00

Келаси хафтада Қоҳирага БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Джеффри Фелтман келади. Фелтман ташрифининг якунида Мисрдаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича БМТ ҳаракатининг стратегиси белгиланади.

Ўз навбатида, ЕвроИттифоқ мамлакатлари раҳбарлари Европанинг муштарак позициясини ишлаб чиқиш учун шошилинч равишда кенгаш ўтказишликни режалаштирмоқда. Бу мамлакатлар ташқи ишлар министрлари Мисрдаги вазиятни барқарорлаштириш учун ЕвроИттифоқ қабул қилиши мумкин бўлган чоралар ҳақида яқин кунларда тақдимот тайёрлашлари керак.

Бу орада европалик мутахассислар ЕвроИттифоқнинг Мисрдаги вазиятга таъсири ўта чекланганлиги ҳақида айтишмоқда. Мазкур кризисига ЕвроИттифоқ таъсирини шунингдек Мисрдаги қарама-қаршиликлар сабаблари ва оқибатларини бахолаш хусусида Иттифоқ мамлакатларида якдиллик йўқлиги ҳам камайтиради.

Шу вақтнинг ўзида НАТОдаги манбалар маълум қилишича, алянсдаги структуралар Миср хусусида шошилинч қарорлар қабул қилиш ниятида эмас ҳамда бу мамлакатдаги вазиятнинг кескинлаши сабабли куч қўллашлик ҳаракатлари сценарийсини кўриб чиқаётгани ҳам йўқ.

Аввалроқ, Озарбайжоннинг Габала шахрида ўтган туркзабон мамлакатлари ташқи ишлар министрлари ҳамкорлиги Кенгашининг йиғини ҳам Мисрдаги вазият хусусида баёнот қабул қилган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here