Демократия ҳам, инқилоб ҳам керак эмас, биз Халифалик тарафдоримиз

654
1

getImage (1)

Ҳизбут-Таҳрир Туркия вилоятининг чақириғига жавобан минглаган мусулмонлар Истамбул шаҳридаги Фотиҳ жоме масжидида тўпланишди. Ҳизбут-Таҳрир Туркия вилояти бир неча кун аввал Фотиҳ жомесида жума намозидан сўнг Мисрда тинч намойиш чоғида шаҳид бўлган мусулмонларга ғоибона жаноза намозини ўқиш учун инсонларни даъват қилган эди. Бундан мақсад Мисрда содир этилган хунрезликни қоралаш ва мусулмонларни қўллаб қувватлашдир.

Мисрда қатл этилган мусулмонларга ғоибона жаноза намозини ўқиш учун йиғилган минглаган кишилар демократияни рад этиб, Халифалик давлатини хоҳлашини билдиришди.

Жума намози изидан ғоибона жаноза намози ўқилгандан сўнг Ҳизбут-Таҳрир аъзоси Муса Байуғли баёнот берди. У Мисрда кечган хунрезликни қоралар экан, муаммонинг ечими демократия эмас, Тўғри йўлдаги Халифалик эканлигини урғулади.

Муса Байуғли хоҳ Мисрда бўлсин, хоҳ бошқа Ислом ўлкаларида бўлсин, тинимсиз давом этаётган зулмларни бартараф этиш учун мусулмонларни битта байроқ остида жамлайдиган Халифалик давлатини тиклаш ва мусулмонлар қайтадан бир сиёсий кучга айлантириш лозимлигини таъкидлади. Унинг маълум қилишича, фақат ва фақат ушбу фарзни адо этиш билангина бу зулмлар ва босқинларга чек қўйиш мумкин.

Намойишда инсонлар кўтариб чиққан плакатларда қуйидаги сўзлар ёзилган эди:

“Демократия, демократия дея умматнинг қонини ичдингиз”.

“Миср учун ечим демократия эмас, Халифаликдир”.

“Эй интиқом олгувчи Зот! Усмонли Халифаликни қулатган Англиядан ўзинг интиқом ол”.

“Эй Қаҳҳор! кофир Америкага қаҳрингни соч”.

“Эй Жаббор! Исроилга қаҳрингни соч”.

Ва ҳоказо шиорлар битилган эди. Йиғилганлар такбир-у таҳлиллар ва демократияга қарши шиорлар ила Фотиҳ жоме масжидидан Фотиҳ хиёбонига йўл олишди. У ерда мазлум мусулмонлар ҳаққига дуолар қилиниб, намойишга якун ясалди.

1 COMMENT

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here