Америка Мисрга ҳарбий кўмак беради

573
0

1

АҚШнинг юқори даражали масъули Рейтерз ахборот агентлигиа айтишича, Вошингтон келгуси ҳафтада Мисрга 20 та Ф16 русумли ҳарбий самалёт, 200 та танк ва 24 жуфт ёқилғи рзервуарлар (ёқилғи моддалари сақланадиган катта идиш) юборишга аҳд қилган.

Бу эса Обаманинг Пентагондан Мисрга ажратилган йиллик ёрдамни қайта текшириб чиқишни талаб қилган бир пайтга тўғри келмоқда.
АҚШ мудофаъа вазири Миср қуролли кучлар бошлиғи Адбул Фаттоҳ ал-Сисий билан иккинчи июлдан буён телефон орқали саккиз марта суҳбатлашган. Баъзи суҳбатлар икки соатдан кўпроқ давом этгани айтилади. Унинг айтишича, Пентагоннинг юқори даражали масъуллари Мурсий ҳокимиятдан четлатилгандан сўнг ал-Сисий билан мунтазам алоқа ўрнатилган.

Яқин Шарқ бўйича таҳлилчи Эрик Трагерга кўра, Обама маъмурияти можаронинг кенг тус олиб, қўшни ҳудудларга ҳам ёйилишидан хавотирда. “АҚШ жиддий аралашмаса, Мисрда беқарорлик янада кучаядиганга ўхшайди. Миср биз учун жуда муҳим давлат. Энг кўп аҳолига эга араб давлати. Бу ерда тезроқ тартиб ўрнатиш бўйича бирор чора кўришимиз шарт”, – дейди таҳлилчи.

Туркистон: 

АҚШнинг Мисрга ҳарбий кўмак кўрсатиши муаммонинг ечими эмас эканини ўзи ҳам билади. Бу ҳарбий ёрдам, шунчаки ал Сиси сингари ҳарбий хоинларни содиқликларида хотиржам қилиш учун берилади.
Афғонистонни қаранг, ҳарбий техникани олиб қочиш шунчалик муаммо бўлиб турибди. Улар бадавий Афғон халқига қарши ҳеч қандай манфаъат келтирмади. Чунки кураш харбий қувватларга эмас, мафкуравий курашга боғлиқ бўлиб турибди.

Куфр бизларни шу тариқа чалғитиб, бу минтақаларда бир қатор хокимиятга интилаётган исломий кучлар мавжуд, уларнинг бири Мурсий эди, бир йил мобайнида ҳеч қандай ўзгаришлар ясай олгани йўқ, энди халқ ундан ҳокимиятни олиб қўйди демоқда. Янги қўзғалонлар ҳам яна шу исломчиларнинг хокимият талашишларидан келиб чиқмоқда демоқчи.

Аслида эса кураш, куфр билан Ислом мафкуралари ўртасида бориб, Мурсийнинг бошқарувини Исломга ҳеч қандай алоқаси йўқ. У капиталистик система асоси бўлган демократияга асосланиб, мусулмонларни ҳам озроқ рози қилиш сари харакат қилди. Куфр билан биргаликда тузишган бу найранги хали тамомига етгани йўқ. У хали давом этади. Токи мусулмонлар бу найранглардан воқиф бўлишиб, уларни улоқтириб ташлаш сари суннатга мувофиқ харакатланишга ўтишгунларига қадар давом этади. Чунки Исломдан ташқаридаги ҳар қанақанги харакат куфр, Ислом ва унинг йўли ягона суннатга боғланган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here