Обама Афғонистондан тезроқ чиқиб кетиш йўлини изламоқда

544
0

President Obama addresses troops in Afghanistan.

Баъзи Америка газеталари Афғонистон бўҳронини танқид остига олишди. Баъзилари эса АҚШ Афғонистондан тезроқ чиқиб кетиш учун жиддий бош қотираётганига ишора қилмоқда.

“Америка Афғонистон ботқоғига тобора ботиб бормоқда. У АҚШга ақл бовар қилмайдиган иқтисодий ва инсоний талофатлар етказиб, ҳолдан тойдириб кўйди”, дея ёзади Вошингтон Таймз газетаси.

Унинг билдиришича, Барак Обама маъмурияти Афғонистондаги ашаддий душмани бўлмиш Толибон ҳаракати билан расман тинчлик музокараларини олиб боришга розилик билдирган.

Газета Қўшма штатлар Афғонистондаги кучлари ҳажмини амалда камайтира бошлаганига ишора қилади. Бу эса уруш бошланганидан 12 йили ўтиб амалга ошмоқда.

“ПрессТВ” ахборот телеканали тарқатган хабарда Барак Обама Афғонистондаги барча АҚШ ҳарбийларини олиб чиқиб кетиш ниятида эканлиги айтилади.

Бироқ бугун чоршанба куни Толибон вакиллари 12 йилга чўзилган урушдан сўнг тинчликка эришишни мақсад қилиб Қатарда очган офесини қайта бекитганлигини эълон қилди. Вакилга кўра, АҚШ ва Афғонистон ўртасидаги аҳдларнинг бузилиши Толибон офесини ёпилишига сабаб бўлган.

“АҚШ давлати ва Қобул ҳукумати, иккаласи ҳам муомаласида содиқ бўлмади”, деди вакил телефон билан боғланган Франция ахборот агентлигига.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here