«Мусулмон биродарлар» Мурсини ўз лавозимига қайтармоқчи.

573
0

1

Мисрнинг собиқ президенти тарафдорлари Муҳаммад Мурсининг ўз лавозимига қайта тикланишлигини талаб қилиб шу ойнинг қолган уч жумасида Қоҳирада оммавий намоишлар ўтказишликни режалаштирмоқда.

“Бу норозилик ацияларини ўтказишликка ҳеч ким тарафидан босим қилинаётгани йўқ. Эртага, жума куни Қоҳирада барча қўлларига Миср байроқлари кўтариб чиқишади”, – дейди «Мусулмон биродарлар» ҳаракатининг етакчиларидан бири Муҳаммад Балтаги.

Лавозимидан олинган президент тарафдорлари бир хафтадан буён мамлакатнинг бир қанча шахарларида муҳлати чекланмаган митингларни давом этдиришмоқда. Қоҳирада намоишчилар асосан Робиа ал-Адавия масжиди қошида ҳамда Қоҳира университети ёнидаги Наҳда майдонида йиғилганлар.

Маълумотларга кўра, республика армиясининг Қоҳирадаги штаб-квартираси ёнида юз берган Мурси тарафдорлари билан ҳарбийларнинг душанба кунги тўқнашувида 52 киши ҳалок бўлган ва 400 киши жароҳат олган. «Биродарларнинг» олий устози Муҳаммад Бадиа ҳамда ҳаракатнинг бир қанча етакчиларига қидирув эълон қилинган, улар намоишчиларни армия иншоатларига ҳужум қилишликка тарғиб қилганликда айбланмоқда.

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here