Жогорку Кенгеш транзит марказини чиқариб юборишни маъқуллади

535
0

0_67366_d7bec044_XL

Қирғизистон Жогорку Кенгеши транзит марказини чиқариб юбориш масаласини ёпиқ турда кўриб чиқиш билан давлат таклифини амалга оширди.

Давлат базани чиқариб юбориш бўйича қонун лойиҳасини 21 май куни парламентга топширган эди. Шундан буён фракциялар ва қумиталар бу масалани кўриб чиқиб ҳукумат таклифини маъқуллади.

Транзит марказини Манас авиабазасидан чиқариб юбориш бўйича қонун лойиҳасини кўриб чиққан Жогорку Кенгеш йиғинида ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев депутатларга йиғинни ёпиқ турда ўтказини таклиф қилди. Натижада Жогорку Кенгеш масалани ёпиқ турда кўриб чиқди.

Абдурахмоновнинг парламент залидан билдиришича, Қирғизистон бош вазири Жонтўра Сотибалдиев ваташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев Транзит марказини чиқариб юбориш бўйича қонун лойиҳасини маъқулллашни сўраган, бу таклиф коалиция таркибига кирган кўпчилик фракциялар тарафидан маъқулланди.

Абдурахмоновнинг айтишича, базани чиқариб юбориш бўйича ечим шошилинч турда ва Москванинг манфаатидан келиб чиқиб қабул қилинмоқда.

Бундан Қирғизистон иқтисодиёти жиддий зарар кўради. Иқтисодий зарар миқдори 200 млн. долларга етиши айтилмоқда. Маълумки АҚШ Манас авиабазасининг фақат ижараси учун давлат бюджетига 60 млн. доллар тўкади. Бундан ташқари,мутахассиларнинг билдиришича, солиқ, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш ва фуқароларни иш билан таъминлаш каби бошқа киримлар натижасида Қирғизистоннинг чўнтагига яна 140 млн. доллар тушиб туради – деди Абдурахмонов.

Жогорку Кеңешнинг регламентига кўра, овоз бериш пайшанба куни бўлиб ўтади. Шунингдек, пайшанба куни транзит маркази бўйича келишувни бекор қилиш ҳақида қонун лойиҳасига ҳам овоз берилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here