АҚШ Манасдан келаси йилнинг июл ойигача чиқиб кетиши керак

444
0

00

Қирғизистон парламенти депутатлари 20 июн куни кўпчилик овоз билан Манас аэропортида жойлашган АҚШ базаси бўйича шартноманинг тўхтатилиши ҳақидаги қонун лоиҳасини маъқулладилар. Бу ҳақда мамлакат қонунчилик органи аппаратидагилар маълум қилишди.

120 депутатлик парламентда авиабазани чиқариб юборишлик учун 91 овоз берилган, 5 депутат қарши чиққан. Қабул қилинган ҳужжат, баъзи қилиниши керак бўлган ишлардан сўнг мамлакат президенти Алмазбек Атамбаевга имзоланиш учун киритилади. Мамлакат раҳбари томонидан имзоланган кундан бошлаб қонун расман қувватга кирган хисобланади. Ҳориж ҳарбийлари Манас аэропортини келаси йилнинг июл ойигача тарк этишлари керак. Хозирча қувватга эга қирғиз-америка ҳукуматлараро шартномага биноан, расмий Бишкек базани ёпишлик қарори ҳақида белгиланган тартибда Вашингтонни шартнома мухлати тугашидан 180 кундан кеч бўлмаган вақтда огохландириши шарт.

Манас аэропортидан ҳарбийларни чиқариш ҳақидаги қонун лоиҳасининг ташаббусини Қирғизистон ҳукумати илгари сурган. Ўз қарорини у 2014 йили Афғонистондан коалициянинг асосий кучларини олиб чиқиш ниҳоясига етгач, бу ҳарбий иншоатга талаб йўқолишлиги билан асослаган.

Қирғизистоннинг хозирги раҳбари Алмазбек Атамбаев авиабазани ёпиш ҳақидаги ўз ниятини бир неча маротаба баён қилган. Унинг фикрича, гражданлар аэропортида ҳарбийларнинг бўлиши мумкин эмас. Авиабаза ўрнига мамлакат раҳбари транспортга техник хизмат кўрсатиш йирик маркази барпо этишни таклиф қилмоқда. Бу лоиҳани татбиқ қилишда иштирок этишликка Қирғизистон тарафи бир қатор шерик мамлакатларни, шу жумладан Россия ва Хитойни ҳам чақирган.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here