Ҳизбут-Таҳрирнинг Россиядаги расмий нотиғи Элдор Ҳамзин: Россиянинг Исломга қарши кураши

460
0

000

Ҳизбут-Таҳрирнинг Россиядаги расмий нотиғи Элдор Ҳамзиннинг билдиришича, Россия ҳукумати Россиянинг бир нечта шаҳарларида Ҳизбут-Таҳрирнинг маслакдошларини таъқиб қилиш ва уларни ҳаракатларини бостириш амалиётларини жон-жаҳди билан амалга оширмоқда.

Россиянинг Рейгнум ахборот агентлиги 2013 йил 17 майда Ички ишлар вазирлигидан олинган маълумотларга таяниб,Шарқий сибирнинг энг узоқ ерларидаги Сахалинда Ҳизбут-Таҳрирнинг аъзоларидан бири ҳибсга олинганлигини хабар қилди.Агентикка кўра, унинг ёнидан тўппонча ва қўлбола граната топилган. Расмий нотиқ ЭлдорҲамзиннингНюҳетер Араб агентлигига айтишича, бу шахснингҲизбут-Таҳрирга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган.

Итартас ахборот агентлиги 2013 йил 22 майда Россия полициясидан олинган манбаларга таяниб,Ҳизбут-Таҳрир аъзоларидан уч киши қамоққа олинганлигини ва уларнинг ёнидан  қуроллар ва қотиллик ашёлари топилганлигини хабар қилди. Элдор Ҳамзин улар ҳам Ҳизбут-Таҳрир йигитларидан эмаслигини таъкидлаб ўтди.

Интерфакс ахборот агентлиги 29 майда хавфсизлик идорасидан олиб,хабар қилишича, портлатиш амалиётини содир қилишнимақсад қилганҲизбут-Таҳрирга мансуб беш киши қамоққа олинган.  Ҳизбут-Таҳрирга мансуб деб топилпётган бу беш кишининг орасида  “Такфир” ва “Ҳижрат” жамоатига мансуб бўлган шахслар ҳам борлигини айтишмоқда.

Ҳизбут-Таҳрирнинг Россиядаги расмий нотиғи  бу беш кишининг бирортаси ҳам Ҳизбут-Таҳрирга мансуб эмаслигига ишора қилиб ўтди. Унинг таъкидлашича, Россияҳукумати рус халқи орасида “Ҳизбут-Таҳрир террористик  амалиётлар олиб боради” деган оммавий бир фикрни ҳосил қилишга ҳаракат қилмоқда. Бу эса Россияда мусулмонларгақарши сиёсий қамоққа олишлар амалиётини осонлаштирадиган янги қонунларни ишлаб чиқаришга қўл келади. Чунки бу ерда Ҳизбут-Таҳрирга мансуб бўлганларни 282- моддага биноан камида уч йилга озодликдан маҳрум қилишга қонуний тус берадиган Россиянинг қонуни бор. Ҳозирги вақтда эса ҳокимият янги қонунларни лойиҳалаштирмоқда, унга биноан Ҳизбут-Таҳрирга мансубликда айбланган ҳар қандай шахсни суд қилинмасдан ҳибсда сақлаш муддатини 5 йилга чўзиш амалга ошади.

Рус ҳукумати Ҳизбут-Таҳрир йигитларининг судҳукмларида улардан қурол топганлиги ҳақида эртакларни тўқиб чиқармоқда вабу эртакларниқамоқ жазоси муддутини 7 йилга узайтириш учунқўлламоқдалар. Ҳозирги вақтда Россиядаги мусулмонлар хавфсизлик аппарати томонидан тўқиб чиқарилган туҳмат-бўҳтонларни билиб турипти. Шунинг учун ҳам Россияҳукумати Ҳизбут-Таҳрирга мансублиги гумон қилинган ҳар қандай шахсларни қамоқ муддатини узайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Элдар Ҳамзиннингайтишича, бугунги кунда Россияҳукумати Ҳизбут-Таҳрир аёлларига ҳам туҳмат ва бўҳтонлар ёпиштирмоқда.

“Мисол учун Бошқирдистоннинг Уфа шаҳрида 3 аёлни экстримизимда айблаб қамоққа олдилар. Бир аёл гувоҳлигида ҳужжат тайёрладилар, гўёки бу аёллар экстримистикҳаракатларини амалга ошириш учун гувоҳлик бераётган аёлни кўндирганлар. Мана шу ҳужжатга биноан бу аёлларни маҳкамага жалб қилинди. Суд жараёнида уларнинг оила аъзолари  суд залига  келган  гувоҳ аёл билан боғланишга маваффақ бўлишди. Гувоҳ бундай воқеа бўлмаганлигини ваҳеч қандай ҳужжатга қўл қўймаганлигини эълон қилди. Лекин суд маҳкамаси  гувоҳнинг сўзларига эътибор бермайҳукмни ижро қилиш учун ишни кўришда давом этдилар. Айни вақтда бу аёлларнинг оила аъзолари воқеа ҳодисаларни текшириб чиқишни талаб қилишди. Шундан кейин  аёлларнинг оила аъзоларини сўзларига қаноат ҳосил қилган бош прокрорнинг буйруғи билан маҳкама жараёнини тўхтатилди.

Бош судя М.Д. Жучков бошчилигида ваадвокат А.В. Николаев, ҳамдагувоҳ Рашидов О.В. иштирокида суд жараёнидавом этди.Бу Россиядаги мусулмонлар дуч келаётган зулмларга ҳисобсиз мисоллардан биридир”, – деди расмий нотиқ..

Россиядаги мусулмонларнинг ҳолатларига, ва Путиннинг Исломга бўлган кўз қарашига нисбатан Элдор Ҳамзин яна шуларни маълум қилди:

Россияҳукумати масжидларни беркитмоқда. Мисол учун 2013 йил 16 январда Қозон шаҳридаги Ал-ихлос масжиди беркитилди. Россия хос кучлари Бомдод намози пайтида масжидга бостириб киишди, у ерда намоз ўқиётган масулмонларни БУСларга тиқиб, қамоққа олиб кетишди. Масжидни эса тамоман ёпиб ташлашди.

Яна шуларни қўшимча қилди: бу ерда юзлаб келтириш мумкин бўлганҳолатлардан яна бири шуки, Россияҳукумати Сибирнинг Сургут шаҳридаги масжид қурулишида қўшиб тикланган исломий қаҳвахонани беркитиб ташлади. У ердаги мусулмонларнинг ҳаммаларидан соқолларини қириб ташлашни талаб қилиб, акс ҳолда шу ондаёқ ўлдириш билан таҳдид қилди вадарҳол соқолларини қирдириб ташлади.

Путин бевосита жонли эфирда Журналистларнинг ҳижоб ҳақида берган саволига “Ҳижоб кийишда ҳеч қандай яхшилик йўқ”, деб жавоб берди.Путиннингушбу баёнотига биноан рус мактабларида ҳижоб кийиш ман қилинди. Ҳукумат ҳижобдан тўсиш мақсадида мактаб қизларини битта хос кийимни кийишга мажбур қиладиган махсус қонун ишлаб чиқди!

Унинг айтишича, Бу ерда – совет иттифоқи парчалангандан кейин – ҳозирги кунгача хусусан Кавказ, Татаристон, Бошқирдистонда ислом ва унинг анъаналарига қайтиш ҳолати юзага келди.Бу иш Россияҳукуматини бу ҳолатни тўхтатишга,хусусан ҳижоб кийишни чеклаб қўйишга ундади.

Элдор яна шуларни маълум қилади: Риёзус-солиҳийн, қирқ ҳадис, Сийрату ибн Ҳишом каби китоблар экстримизимга алоқаси бор дея таърифланиб, таъқиқлаб қўйилган

Бу билан мусулмон Исломни ва уни тарихини  ўрнанишга имкон топа олмай қолади. Бу – қурол билан таҳдид қилиб соқолни олдиришдан тортиб мактабларда ҳижобни ман қилиш  ва асосий исломий китобларни ман қилишгача бориб тақалган Россия ҳукуматини мусулмонлар билан қилаётган ҳақиқий алоқасидир.

Араб Нюҳетер – Стокголм.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here