Асадга тобе кучлар Ҳумс яқинидаги Қусайр шаҳрини ишғол қилганлигини даъво қилиб чиққандан сўнг интернет саҳифаларида оммавий қирғинлар тасвирга туширилган видео лавҳалар юзага чиқди. Видеотасвирда Қусайр қишлоғи яқинидаги жасадлар ва ҳукуматпараст кучларнинг бир ҳафта ичида учинчи бора қуролсиз одамларни қатл этгани кўрсатилган. Қусайр қишлоғи ишғол қилинишидан бир неча кун олдин ҳукуматпараст кучлар Ҳулада ёш болалар дохил юздан зиёд инсонни қатл этган эди.
Америка ҳарбийлари Ироқ ва Афғонистонда тинч фуқаролар, жумладан қариялар, аёллар ва ёш болаларни ўлдириб, сўнгра “террористлар йўқ қилинди”, деб баёнот бергани каби, Асад кучлари ҳам тинч аҳолини қирғин қилиб, қамоқларга тиқиб, сўнгра Қусайр террористлардан тозаланди, дейишмоқда. Эронинг Ал-алам телеканали Сурия давлат кучлари Қусайр шаҳрини тозалашда мамлакат фуқароларидан бўлган 913 қуролланган кишиларни қўлга олганлигини хабар қилди. “Алманор” сайти ҳам Қусайр шаҳрида минглаган қуролланган гуруҳ аъзолари ўлдирилганини маълум қилди.
Аммо бундай ваҳшийликлар ҳар қанча кучайса ҳам Қусайрнинг мусулмон аҳолиси янада Исломни талаб қилиб чиқишмоқда. Улар жума кунида Қусайрни бериб қўймаслигини айтиб юриш уюштиришди. Юришда қатнашган мусулмонлар фақат Ислом билан яшашни исташларини ва ундан бошқасига рози бўлмасликларини баралла эълон қилишди.
http://www.youtube.com/watch?feature=player_embedded&v=4yXWrgQYG5g
http://www.youtube.com/watch?feature=player_embedded&v=8ozCR4Odkpg
http://www.youtube.com/watch?feature=player_embedded&v=76Z_pVEi32o
http://www.youtube.com/watch?feature=player_embedded&v=_tQ-UxdE9nI
http://www.youtube.com/watch?feature=player_embedded&v=iOZNymVAxsc
http://www.youtube.com/watch?feature=player_embedded&v=fH4wmtusBMI
http://www.youtube.com/watch?feature=player_embedded&v=p9lGW28XMqE
http://www.youtube.com/watch?feature=player_embedded&v=CNSmfm92ljs