«Толибон» Қатарда ўз ваколатхонасини очди

584
0

0

Бугун «Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳукумати билан тинчлик музокараларини қайта йўлга қўйиш мақсадида Қатар пойтахти Дохада ўзининг ваколатхонасини очади. Бу ҳақда Дохадаги сиёсий манбаларга таянган ҳолда, «Ал-Жазира» телеканали маълум қилади.

Улар берган маълумотларга кўра, толиблар идорасининг фаолияти 12 йилдан буён давом этиб келаётган урушга барҳам берувчи тинчлик музокараларга йўл очиш учун фақат сиёсий йўналишда бўлади.

2001 йили «Толибон» бошқарувдан кетди, бироқ НАТО мамлакатларига қарши узоқ йиллар давом этиб келаётган ҳарбий амалиётларда у ўзининг яшовчан қувватини намоён қила олди. Хозир Афғонистон ҳукумати намоёндаларининг «Толибон» билан тўғридан тўғри алоқалари йўқ. Апрел ойининг бошларида Афғонистон президенти Ҳомид Карзай, қўзғолончилар ва АҚШ кун сайин музокаралар олиб бормоқда, деб баёнот берган, бироқ ҳаракат вакили, алоқалар бир йил аввал узилгани ҳолида ҳалигача тикланмаганини айтиб, бу баёнотни рад этган.

АҚШ ва Афғонистон аввал ҳам, «Толибон» билан ярашишликка тайёрлиги ҳақида ва агар у қуролли курашдан ва террорчилик амалиётлардан воз кечса, келажакда афғон ерида давлатчиликни тиклашдаги сиёсий жараёнда иштирок этишлиги мумкинлиги ҳақида бир неча маротабалаб баёнот берган. 2014 йилда мамлакатдан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишликни режалаштираётган Вашингтон ҳамда афғон ҳукумати ҳаракатнинг мўътадил етакчилари билан келишишликка 2011 йилдан буён уриниб келмоқда, бироқ уларнинг сай-ҳаракатлари шу кунгача ҳеч қандай натижа бермади. Бунга асосий сабаблардан бири – толибларнинг Қобулдаги ҳукуматни, улар Американинг қўғирчоқлари, деб тан олмасликларидир.

Аввалроқ америка идораси ҳам, Қатарда «Толибон» ваколатхонасининг очилишлиги ҳақидаги фикрни, тинчлик йўли билан ҳал қилиш жараёнининг бошланиши сифатида кўришини айтиб, маъқуллаган. Бу орада Карзай, АҚШ ва НАТО кучларининг мамлакат хавфсизлиги соҳасидаги ваколатчилигини афғон куч структураларига топшириш маросимида нутқ сўзлар экан, Қобул яқин кунларда, толиблар билан музокаралар ўтказишлари учун, Дохага тинчлик ишлари бўйича Олий Кенгаш вакилларини жўнатишлигини баён қилди.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here