«Файсбок» ижтимоий тармоқдан олинган хабарга кўра доктор Шайх Юсуф Қурзовий минбардан туриб “жиҳод қилишга қодир бўлган мусулмонлар учун Сурияга бориб жиҳод қилиш вожиб”, деб фатво берди. Шайх Қурзовий «Қанийди мен ҳам қодир бўлганимда эди албатта борар эдим» дея, хутбасига якун ясаб, Башар Асад ва унинг ёрдамчиларини дуоибад қилди.
Шунингдек, Шайх шиа оқимига мансуб Ҳизбуллоҳ гуруҳини Ҳизбушшайтон, яъни шайтоннинг фирқаси, деб атади.
Аввал ҳам Шайх Қурзовий Миср диктатори Ҳусни Муборакни ҳокимиятдан кетишга чақирган ва мусулмонларни Ливия диктатори Муммар Каддафийга қарши урушишга давъват қилган эди.
Аммо шайх Сурия можароси бошланганига икки йилдан ортиқ ват ўтганига ва қанча-қанча тинч фуқаролар, жумладан аёллар, қариялар ва ёшболалар аёвсиз қирғин қилинганига қарамай нима учун бу фатвони энди чиқараётгани сабабини очиқламади. Бу фатвога муносабат билдирган баъзи мухлислар “жуда куп можароли холатларда шайх мум тишлаб утирган эди” ва “Бу шайх Исроил билан АҚШ кимни ёмон кўрса ўшани ёмон кўрарканда”, дея ғазабларини яширишмаган.