Қирғизистонда янги мухолиф блок ташкил қилинди

0
437

Ҳукуматга маҳсулдор мухолифат ташкил қилиш мақсадида Қирғизистоннинг “Ақ-Шумқар”, “Реформа”, “Қирғизистон либерал-демократик партияси”, “Адилетуу Қирғизстан”, ва “Демократик алянс” партиялари бирикдилар. Бу ҳақда шу партиялар вакиллари матбуот анжуманида маълум қилдилар.

Мамлакатдаги мавжуд мухолифатдан фарқли ўлароқ, янги мухолифат иш юритишнинг аввалги услубига қайтади, яъни “кўча демократиясини” ривожлантиради. “Парламентар мухолифат ўзидаги мавжуд имкониятларни самарали қўллай олмайди. Биз суд ва кадрлар ислоҳатларини назорат қилиб турамиз, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий хаётида фаол иштирок этамиз”, – дейишади партиялар вакиллари. Шунингдек улар янги сиёсий элитанинг асоси бўлиб қолишликка ҳаракат қилишларини баён қилдилар.

NO COMMENTS