Исроилнинг Сурия можаросига аралашуви

532
0

израил

Кейинги пайтларда Исроил Сурия можаросига аралашиб, Асад армиясига қарашли ҳарбий обьектларни нишонга олаётгани оммавий ахборот воситалари орқали бод-бод такрорлана бошлади. Куни кеча Сурияга қарашли телевидения ҳам Исроилни пойтахт Дамашқдаги ҳарбий-тадқиқот марказига ракета ҳужуми уюштирганликда айблади.

Мухолифатга хайрихоҳ бўлган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси маълумотига кўра, якшанба кунги ҳужум Жамрая ҳарбий-тадқиқот маркази ва унга яқин жойлашган қурол-аслаҳа омборига қарши амалга оширилган. Бу кейинги икки кун ичида Исроил тарафидан дея тахмин этилаётган иккинчи ҳужумдир.

Исроилнинг ўзи ҳам бу даъволарни рад этмаяпти. Номи ошкор этилмаслигини афзал билган Исроил масъули Франция ахборот агентлигига берган интервюсида Исроил Сурия ҳудудида олиб кетилаётган ракеталарга ҳужум қилганини тасдиқлаган.

Шу вақтгача Сурия можаросига томошабин бўлиб қараб турган Исроил нега энди ҳужумга аралашадиган бўлиб қолди?

Бундай ҳаракатлар амалга оширишдан бир неча мақсадлар кўзда тутидлади.

Биринчидан: кимёвий қуроллар мужоҳидлар қўлига тушиб қолишига йўл қўймаслик.

Америка Бизнес институтидан Майкл Рубиннинг айтишича, Суриядаги кимёвий қуроллар устидан назорат ўрнатиш мураккаб ва xавфли операция. Асад ҳукумати ҳамкорлик қилган тақдирда ҳам бир неча хафта вақт кетади. Ҳозирги кунда ягона имконият, дейди эксперт, омборxоналарни ҳаводан бомбардимон қилиш. Аммо бу ҳолда аҳоли ва атроф-муҳитнинг жиддий заҳарланиши турган гап.

Иккинчидан: Америка ва Европа Суриядаги жангни узоқ давом эитишин истайди. Аммо Афғонистон ва Ироқдан хонавайрон бўлиб чиққан ва айни дамда бюджети камомад гирдобида қолган Америкага бу жуда оғирлик қилади. Шунинг учун унга бу ролни Исроил бажариб бериши лозим.

Алжазира мухбири Валид Умарий Исроилнинг охирги ҳужуми ҳақида Юқори лавозимли ҳарбий масъулларнинг “ҳужум Америка билан келишилган ҳолда амалга оширилди, Исроил бу ролни Вашингтон номидан амалга оширди”, деганлигини  келтиради.

“Исроил ўз хавфсизлигини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга”, дея Яҳудларни дастаклаб келаётган АҚШнинг ўзи Сурия можаросига аралашишга шошилмаяпти. Таҳлилчиларга кўра, АҚШ минглаб аскарларини Сурияга юборадими ёки исёнчиларни қуроллантирадими? Пентагон бу масалани обдон ўрганиб, президент Барак Обамага ўз таклиф-тавсияларини тақдим этади.

Учинчидан: Аллоҳнинг шариатига мувофиқ, золимнинг зулмига қарши ўзларини ва оила ахлларини ҳимояси учун кураш олиб бораётган мусулмонларни Яҳудлар билан бир сафда тургандек қилиб кўрсатишдир.

Сурия телевидениеяси Исроил ҳужумига муносабат билдириб, “Исроил уюштирган янги ҳужумдан мақсад шонли армиямиз қақшатғич зарбаларидан эсанкираб қолган террорчи гуруҳлар руҳини кўтаришдан иборат”, дея баёнот берди. Сурия ҳукумати ўзига қарши курашаётган инқилобчиларни террорчи деб атайди.

Бундан мақсад бутун дунё мусулмонлар назарида инқилобчиларни яҳудлар билан тили бир қилиб кўрсатишдир. Шу баҳонада Ҳизбуллоҳнинг мусулмонларга қилаётган ҳужумини оқлаш учун катта йўл очилади. Натижада шия-сунний ўртасида ўзаро жанжални авж олдириш имконини қўлга киритиш фурсати туғулади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here