Индонезияконференциясининг таъсир кўлами

442
0

00

Барчага маълумки, яқинда Индонезиянинг пойтахти Жакартада Халифаликка бағишланган конференция бўлиб ўтди. Бу конференция давлат телеканали орқали эфирга узатилган эди. Бунинг ортидан Индонезиянинг матбуот тарқатиш қўмитаси телевидениянинг бу ишини қаттиқ танқид остига олди. Бу қўмита телевизион каналлар ва бошқа ахборот воситалари тарқатаётган хабарларни чеклаш салоҳиятига эгадир. Шу боис бу қўмита Халифалик конференцисини эфирга узатганлиги учун бу телевизион канални жазолашга қарор қилди.

Қўмитанинг баъзи аъзоларининг айтишича, конференцияда Ҳизбут-Таҳрир тарафидан “демократияни улоқтириб ташлаш, миллийликни тарк этиш ва Халифаликни тиклаш” каби Индонезия конститутциясига зид нидолар янграган. Шунинг учун қўмита Индонезия давлат телеканалини жазолашга қарор қилган.

“Ҳизбут-Таҳрирга ахборот воситалари орқали ўз фикрларини тарқатишга ҳеч қандай имконият берманг”, дейди қўмитанинг яна бир аъзоси Айди Мазид.

Шунингдек, яна ўн тўққизта леберал ташкилотлар Индонезия матбуот тарқатиш қўмитасидан мазкур телеканалини жазолашни қаттиқ талаб қилиб чиқишди.

Ҳизбут-Таҳрирнинг Индонезиядаги матбуот бўлимига мактуб йўллаган Муҳаммад Раҳмат Курниё қуйидагиларни баён қилади:

Халифалик конференцияси давлат телевизион канали орқали эфирга узатилганлигига нисбатан бу қўмита ва леберал ташкилотларнинг тутган бундай позицияси конференциянинг таъсир кўлами жуда катта бўлгангидан далолат бериб турипти. Шунингдек, улар хиргойи қилаётган фикр эркинлиги ҳам қуруқ алдов ва Исломга қарши кураш қуроли эканлигини қўрсатиб турипти.

Демократиядаги фикр эркинлиги бўйича шахс ҳар қандай фикрга эътиқод қилиши, ҳар қандай фикрни айтиб чиқиши ва ҳар қандай фикрга даъват қилиши мумкин бўлса-да, бироқ айни пайтда Ислом фикрларини кўтариб чиқишдан қайтарлади, Ислом ҳукмларига даъват қилишдан ман қилинади ва ахборот воситалари орқали шариатни тарқатишдан қайтарилади. Шунинг учун фикр эркинлиги Исломга зид бўлишлиги билан бир қаторда умматни янгидан Ислом давлатини тиклаш ҳаракатидан тўсиш учун алдовдир.

Яна бир тарафдан қарайдиган бўлсак, Индонезиядаги аксар инсонлар ҳаётлари учун низом сифатида Исломни хоҳлашади. “ФИЮ” тадқиқот марказининг май ойида эълон қилишича, Индонезия фуқароларидан 72% Ислом шариати татбиқ қилиниши тарафдори экалигини билдиришган. Уларнинг аксарияти президентлик ва парламент сайловларига қатнашмайди. 23% фуқароларни эътиборга олмаганда мавжуд сиёсий партияларга ҳеч ким ишонмайди. Кўриниб туриптики, улар демократияга ишонишмайди. Шунинг учун “демократияни улоқтириб ташлаш ва Халифаликни тиклаш”га даъват қилиш жамиятнинг рағбати ва иродасига мос келди.

Телевизион каналлар орқали Халифалик фикрининг ёйилишига қарши курашадиган кимсалар Аллоҳнинг, Росулининг ва мўминларнин душмани эканлиги ўз-ўзидан маълумдир.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here