Туркистон:
5 май куни исроил Дамашқдаги ҳарбий тадқиқод марказига ракета ҳужуми уюштирди. У илгари ҳам минтақада худди шу каби ракета орқали аниқ ҳужумлар уюштирган.
Бу каби Исроил томонидан амалга оширилаётган ноқонуний ҳарбий ҳаракатларга нисбатан, унинг стротегик ҳамкори ва ҳомийси АҚШ призиденти Обама, Исроил замонавий қуроллар Ҳизбуллоҳнинг қўлига тушиб қолишини олдини олиб, ўзини хавфсизлиги йўлида шундай ишларни қилиши мумкин деди.
Демак, бу пухта ўйланиб, маслаҳатлашиб амалга оширилган ҳарбий акция бўлган. Мақсадлари, замонавий ҳарбий техникалар исломий қувватлар қўлига тушиб қолиш эҳтимолини олдини олиш. У исломий мухолиф мужоҳидлар гуруҳи бўладими, ёки ўзларига итдек хизмат қилиб келаётган Ҳизбуллоҳ сингари жангари жамоалар бўладими, фарқи йўқ.
Сурияда вазият кескинлашиб бормоқда. АҚШ ва Исроил томонидан уюштирилаётган юқоридаги каби амалиётларидан Сурияни топширишга таёрланаётган ҳаракатлари сезила бошлади.
Демак, Исломга қарши куфр коалициясидан энди фақат фитнакашлик операцияларини кутиш керак. Негаки АҚШ томонидан Сурияга ҳарбий қисмлар олиб кирмаслиги тўғрисида баёнот берилди. Бу уларни биз мусулмонлар устиларимиздан қўлларини тортганларидан ва бизнинг ички ишларимизни ўзимизга ташлаб қўйишларидан дарак эмас, балки аксинча ўзлари бостириб кирганларидан кўра ёмонроқ ўйлар устида бош қотиришаётганини англатади.
Уларнинг режалари, мусулмонлар аро фитнакашлик уруғини сепишдан иборат бўлиб, бунда мазҳаблар аро, миллатлар аро ва ҳатто динлар аро қарама қаршиликлар келтириб чиқаришга уринишади. Бу ишни амалга ошириш эса уларга мусулмонлардан бўлган катта хиёнаткор қувватларни талаб қилади.
Шунинг учун курашнинг асосий қисми, мафкуравий ҳаракатларга тақалиши муқаррар. Чунки фақат исломий мафкура, мусулмонларни шариъй ҳукмларга боғлаб, уларни ношаръий ҳаракатларига чек қўя олади.
Шунинг учун уруш бўлаётган минтақа бўладими ёки тинчлик билан куфр ҳукм сураётган исломий минтақалар бўладими фарқи йўқ, мусулмонлар устида Ислом мафкураси ҳукумрон бўлиб қолиши учун, Ҳизбут таҳрир билан бирга тинимсиз ҳаракат олиб боришимиз вожиб.
Акс ҳолда, Ливия, Миср, Тунис ва Баҳрайн каби давлатларда юз бериши кутилган инқилоблар куфр ҳокимиятини иккинчиси билан алмаштириш амалиётига айлантириб юборилганидек давом этаверади. Шунча қурбонлар бериб наҳотки Мурсий сингари хоинларни АҚШ сингари куфр олиб келганини билиб туриб, рози бўлиб қолаверсак. Наҳот Суриядаги шунча бегуноҳ аёллар ёш болалар қурбон берилганида ҳам, ҳақиқий инқилоб ортга сурилаверса.
Абу Али: