Пентагон Шимолий Корея таҳдидларидан ташвишда

18
715

Америка ташқи ишлар вазирлиги (Пентагон) Шимолий Кореянинг Америка қарашли ерлар ва Гуам, Гавай оролларида жойлашган Америка ҳарбий базаларини нишонга олганлиги ҳақидаги таҳдидларига нисбатан жиддий муносабатда бўлишини эълон қилди.

Пентагон номидан гапирувчи Жорж Литтл журналистларга “биз Шимолий Корея имо-ишора қилган таҳдидлардан хавотирдамиз. Бу режим айтаётган ва қилаётган ҳар бир ишларга нисбатан жиддий муносабатда бўламиз”, дея баёнот берди.

“Америка ўзига қарашли ерларни ва Жанубий Кореяни мудофаа қилиш мажбуриятини бажаришга тайёр”, деб қўшимча қилди Литтл.

Айни дамда ЦТАК ахборот агентлиги тар?атган хабарга кўра Гуам, Гавай ороллари ҳамда Америка ҳарбий базаларини нишонга олган Шимолий Корея ракеталари тўлиқ жанговар тайёргарлик ҳолатида келтирилган.

“Барча артиллерия қўшинлари юқори даражадаги жанговар тайёргарлик ҳолатига келтирилди”,- деб ёзади агентлик.

Шимолий Кореянинг баёнотлари Американинг Б-52 русумли стратегик кирувчи самолётларнинг Корея ороллари устидан парвозларидан кейин янграй бошлаган.

Хабарларга кўра, АҚШнинг ҳарбий соҳилини Шимолий Кореянинг эҳтимолий ҳужумидан ҳимоя қилувчи 14 та янги интерсептор, яъни ракетани уриб туширадиган мосламалар Аляска штатида ўрнатилади. Японияда эса радар жойлаштириш кўзда тутилган.

18 COMMENTS