Бирор мамлакатда вазиятни издан чиқариш учун махсус отряднинг хожати йўқ, ахборот воситаларини ишга солсак бас – Н. Бордюжа.

539
0

bardyja

КХШТ бош котиби Николай Бордюжа «Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш масалалари ва КХШТ» мавзуига бағишланган теварак-столда иштирок этиш учун Бишкекка келди.

КХШТ котибияти, Мудофаа Кенгаши ва Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги уюштирган чора-тадбирга аъзо-мамлакатлардан мутахассислар ҳамда, яқинда ташкил қилинган КХШТ Таҳлилий Уюшмаси таркибига кирган маълумот-аналитик структуралар раҳбарлари таклиф қилинишган.

Ташриф арафасида, Николай Бордюжа «КоммерсантЪ» рўзномаси билан қилган суҳбати чоғида, – “Биз бугунги кунда маълумот хизматларининг хавфсилик соҳасидаги фаолияти масалаларини биринчи навбатдаги масала деб хисоблаймиз”, – деб баён қилган. Унинг сўзларига кўра, бирор бир давлатда вазиятни издан чиқариш учун ҳеч қандай қўшиннинг, ҳеч қандай маҳсус отряднинг, ҳеч қандай кўп миқдордаги қуролнинг кераги йўқ.

“У мамлакатни ўз ахборот манбаъларимиз нишонига олсак ҳамда хозирда мавжуд технологиялар асосида ишлар олиб бориб жамоатчилик фикрига таъсир қилиш орқали секин-аста у ерда вазиятни жунбушга келтирсак бўлгани. Охирги вақтлар тажрибаси бу “асбобнинг” ўта самарали эканлигини кўрсатди. «Араб бахори» нимадан бошланган эди? – Ахолига маълумот тармоқлари тасиридан! Шу боис ҳам, биз бу соҳа ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини тушунган ҳолда, уни бир неча йилдан буён қўлламоқдамиз”, – деган Бордюжа.

Қирғизистон ҳақида берилган саволга жавоб бера туриб, Қирғизистоннинг хавфсизлик инфрастрктураси учун ҳаракат қилар экан, Россия ўз хавфсизлигини ҳам мустаҳкамлайди, баён қилган у.

Туркистон:

Албатта юқоридаги Бардюжанинг баёнотидан, Марказий Осиё давлатларини қўрқитиш мақсад қилинган. Аниқроғи Ўзбекистонни огохлантириш, Қирғизистон кабиларини эса, илгариги қўрқув билан бошқариш позицияларида ушлаб туришда давом этиш кўзланган.

Россия АҚШ билан халқаро сиёсат майдонида беллаша олмайди. Шунинг учун, бундан буёнги сиёсати очиқ тахдидлар солиш ва қўрқувда ушлаш асосига қурилади. Негаки у дунёда хатто матбуот тизимида ҳам ғарбдан анча ортда қолиб кетди. АҚШ эса Ўзбекистонни М Осиёда жанубий Корея сингари ўниккан, шимолий Кореядек минтақа учун ўта ташвишли бир давлат қилишни кўзлаган. Бу албатта нафақат Россияни балки Хитойни ҳам ташвишлантирмай қўймайди. Россия бу ва АҚШнинг ПРО лоиҳасидаги Хитой билан манфаатлари бир келиб турганидан, Хитой билан ўзаро муносабатларини мустаҳкамлашга уринмоқда.

АҚШ эса аксинча,уларни бир бирлари билан ажратиб юбориш мақсадида, Ўрта Осиёда Хитойнинг бази бир манфаатларга жалб қилди.

Хулоса шуки, Россия Қирғизистон орқали ўз манфаатларини рўёбга чиқариш учун, Ўзбекистонга тахдид солди. Бу эса ўша Бардюжа айтган матбуот хужумининг бошланиши ва энг ифлоси. Чунки Ўзбекистон ҳам ўз навбатида, барча чора тадбирларини Қирғизистонга қаратади. Россия эса четда туриб олиб, ўрталаридаги улар учун йўқ манфаатларни уларга бўлиб бериб, шу йўл билан ўзининг АҚШ лоихасига қарши босимларини рўёбга оширмоқчи бўлади. Россия 2010 йилдаги миллатлар аро урушни худди Бардюжа айтган услубда амалга оширган эди. Мақсади ҳам Қирғизистонни эмас Ўзбекистонни пароканда қилиш эди. Нахотки ўшанда ҳам хозирги Қирғизистон ҳукумати, бўлиб ўтган ходисаларнинг оқибати Россия томонидан тузилган сценарийлар бўйича эмас, балки аксинча Қирғизистон учун ўта трагедиялик давом этиб келаётганидан тўғри хулоса чиқара олмасалар. Нахотки қирғиз хукумати, яна Россияга шу каби ифлосгачиликларида ёрдам беришда давом этаверса.

Абу Али

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here