АЛЛОҲ АРҚОНИНИ МАҲКАМ УШЛАГАН 70 ЁШЛИК ҲИЗБУТ ТАҲРИР АЪЗОСИ ЗОЛИМЛАР ЗИНДОНИДА ШАҲИД БЎЛДИ

574
0

турма

УЛАРДАН АЙРИМ КИШИЛАР ЎЗ АҚДИГА ВАФО ҚИЛДИ
Тожикистондаги Ҳизбут Таҳрир фаолияти бошлангандан буён унинг бир неча аъзолари Тожикистон тоғут ҳукумати панжаралари ортида шаҳид бўлишди. Ушбу ҳизб фаоли бўлган Абдували Юсупов ҳам шулардан биридир.

У киши 2009 йил тоғут ҳукумат зиндонларидан бирида 73 ёшида оламдан ўтди. Аллоҳ у кишини мағфират қилсин ва ўзининг кенг раҳматига олсин.

Биз қуйида у киши ҳаётидаги баъзи лавҳаларни гавдалантирадиган бир мақолани келтирдик. Ушбу мақола муаллифи ҳам даъват йўлида золимлар зулм-зўроварлигига учраб, ҳаётининг бир қисмини ушбу Аллоҳ йўлидаги киши хизматида ўтказган. Кунлардан бирида камера эшиги тарақлаб очилиб, эшик олдида бошида чиройли телпак, эгнида узун бахмал қора чопон, оёғида маҳси-калиш бўлган 70 ёшлар атрофидаги оппоқ соқолли нуроний бир чолга кўзим
тушди. Аввалига ўзимча “бу золимлар яна бир бегуноҳ оддий Ўзбекистонлик фуқарони жосуслик гумонида ушлаб келди”, деб ўйладим.

Кейинчалик суриштирсак, бу киши 70 ёшдан Ўтган унжилик Юсупов Абдували бобо бўлиб, Ҳизбут Таҳрир аъзолигида гумон қилиниб ҳибсга олинган эканлар. Биз ушбу хабардан бир томондан ғамгин бўлсак, бошқа томондан хурсанд бўлардик.

Аллоҳнинг бу устивор бандаси тарафидан қилинган ҳар бир амал ҳеч қачон таъсирсиз қолмасди, балки биз ёшларга ибрат бўларди. Абдували бобони таниганлар у кишининг ҳибсга олинишдан олдинги фаолиятлари ҳақида қуйидагича ҳикоя қилади: Абдували бобо ўз оила ақллари билан бирга ҳизб фикрлари келмасдан олдин ҳам Исломга амал қилишга, исломий илмларни ўрганишга ҳамда Ислом асосида яшашга интиларди. Ҳизб фикрлари келганда эса у киши биринчилардан бўлиб ҳизб ҳалқаларида дарс олишга киришди. Ушбу фикрларга қаноат ҳосил қилгач, фаолият олиб боришга шошилди. У киши фаолият олиб боришда ҳамиша мусобақа қилиб, анча-мунча ҳизбий йигитларни ортда қолдирарди. Ҳалқа дарсларига келсак, ҳалқа жойи ва вақтидан қатъи назар – хо? пиёда бўлсин ёки уловда, хоҳ иссиқ бўлсин ёки совуқ – у киши кекса бўлишларига қарамасдан биринчилардан бўлиб тайинланган маконда ҳозир бўларди. Ойлик ҳалқаларнинг бирида мушриф “ҳизб йигитлари” деган иборани кўп такрорлади. Ҳалқа охирида эса Абдували бобо: “Бу ишлар ҳизб йигитларига хосми? Унда биз қариялар-чи?!” деб сўради. Мушриф эса бобонинг қайратидан шодланиб: “Бобожон, сиз ҳам ҳизб йигитларидансиз”, деб жавоб берди.

Шунда бобонинг қалби таскин топиб, юзига табассум югурди. Абдували бобо кундузи бўлсин ёки кечаси ҳизб варақаларини тарқатишда ўз ихтиёрлари билан иштирок этарди. Йигитлар: “Бобожон, сиз бориб дамингизни олинг, бу бизнинг ишимиз” деса ҳам, у киши: “Йўқ, мени бу ишдан маҳрум қилманглар. Сизлардан илтимос қиламан” деб 10 тадан 20 тагача варақани олиб тарқатарди. Иш охирида эса “Менга яна варақа беринглар, танишларимга ҳам бериб чиқайин” деб яна уйга варақа билан кетарди.

Абдували бобо Аллоҳ йўлида мол-мулкларини аямай сарфларди, ҳатто ой охирида чўнтакларида пуллари қолмасди. Масжидларда ҳеч бир маломатчининг маломатидан қўрқмай Халифаликни тикланишини сўраб дуо қиларди ҳамда имом-хатибларни ҳам шу ишга ундарди. Имом-хатиблар давлат топшириқига қарамасдан ҳизб фикрларига қарши гапиришда у кишидан ҳайиқишарди.

Миллий хавфсизлик идораси (КНБ) ходимлари Абдували бобони ҳибсга олиш учун келганда у киши: “Мен сенларни қачон келиб мени ҳибсга оларкинсанлар деб анчадан бери кутардим. Аллоҳ йўлида ҳибсга олиниб, шу йўлда жон бериш менинг орзу-ҳавасимдир” деган эканлар. Буни эшитиб мен ҳайратда қолдим ва иймонимга иймон қўшилди. Шу пайтдан бошлаб Аллоҳнинг бу севимли бандасига яқинлашиб, унинг хизматларини адо қилишни қасд қилдим! Натижада эса у кишининг шундай сифатларига гувоҳ бўлдимки, бундай сифатларни бошқа қарияларда учратмаганман. Абдували бобо кучли тақво эгаси, чиройли сабр-таҳаммул қилувчи, Аллоҳ ва Расулини барча нарсадан афзал кўрувчи ҳамда Аллоҳ учун жонини беришга тайёр киши эди. У киши динда устивор туришни ҳаёт-мамот масаласи, диндан қайтишни эса ўзини оловга ташлаш деб биларди ҳамда бошқаларни ҳам шунга тарғиб қиларди. Абдували бобо диндош биродарларига жуда меҳрибон эдилар. Золимлар қаттиҚ зулм ва қийноқлар туфайли ҳолсизланган биродарларни судраб олиб келиб подвалга улоқтирарди.

Абдували бобо бу ҳолни кўриб кўзга ёш оларди, зудлик билан мазлумнинг кўнглини кўтаришга, дубинка зарбидан кўкарган баданига ёғлар суртиб даволашга шошиларди. Сўнгра, намоз ўқиб ушбу биродарлар ҳаққига дуо-илтижо қиларди. ўзлари кекса бўлишларига қарамай биз – ёшлардан кўра кўпроқ хизмат қилишларини кўриб ғайратда қолардим.

Кунлардан бирида миллий хафсизлик идораси (КНБ) бошлиғи золим Назаров Абдулло подвалга тушиб, ҳаммамизни қатор қилди. У Абдували бободан “ҳа, Абдували амак, йўлингдан қайтдингми?” деб сўради. У киши эса “йўқ” деб имо қилдилар. Бошлиқ қаҳр-ғазаб билан чиқиб кетди ва бироздан сўнг шу ҳолат яна такрорланди. Бу даъфа “Эй бобо, йўлимдан
қайтдим, деб ёзиб беринг. Мен уйингизга олиб бориб қўяй” деди. Абдували бобо эса “Йўқ, Худодан қўрқаман” дедилар. Шунда бошли? Назаров терговчи малъун Шоев Акмалга жиноий ишини ёпишни буюрди. Эртасига Шоев Абдували бобони олиб бориб сўроққа тутди. Бироқ, Шоев у кишини соқолларини юлиб, сочиқ билан бўғиб ҳушдан кетгунча бе аёв зулм қилишига қарамай бободан ҳеч қандай маълумот ололмади ва жиноий ишни ёпишга мажбур бўлди.

Абдували бобони камерага олиб келишганда юзлари кўкарган, қулоқларидан қон оқар, ўзлари эса ҳолсиз эди. Буни кўриб барчамиз жигарларимиз эзилиб ғамгин бўлдик. Шунда у киши “Болаларим, фақат сизларни ураверишадими?! Мени ҳам уриб гуноҳларимни тўксинлар-да”, деб айтди. У кишининг ушбу сўзлари ҳеч хаёлимдан кетмайди. Бироздан сўнг ҳизб йигитларига қаттиқ нафрати бўлган Фозил исмли посбон Абдували бобони олиб чиқиб, 27 йиллик оппоқ суннати соқолларини олди. Бироқ, Абдували бобо эса соқоллари ҳам Аллоҳ йўлида олинганидан ғамгин бўлмади.

Шундан сўнг, мен қамоқхоналарнинг бирига юборилдим ва менинг ортимдан 10 йиллик жазо мҳлати билан Абдували бобо ҳам шу қамоқхонага олиб келинди. У киши қамоқхонадаги ҳаммадан ёши улуғ одам эди. Барча бу одам Аллоҳ учун қамалганидан ҳайратланар, у кишини жуда ҳурмат қилар, насиҳатларини олар ва хизматларига тайёр турарди. Абдували бобонинг яхши тарбия олган фарзандлари тез-тез оталари ҳолидан хабар олиб турарди. Бобо эса фарзандлари олиб келган озиқ-овқат ва кийим-кечаклар ҳисобидан мазлумларга ҳадялар берар, мусофирларни зиёрат қилар ва касалларни бориб кўрарди. Мен у кишини бирор марта таомларини меҳмонсиз еганларини кўрмадим.

Абдували бобо газета ва радио орқали эшитган дунё хабарларини бизга етказар ҳамда бизлардан ҳам шу ҳақда кўп сўрарди. У киши Халифаликнинг тикланишига жуда катта умид билан қарарди ва дуо қилиб ана шу дамни муштоқлик билан кутарди.  У кишининг сўзларида ҳам, амалларида ҳам пушаймонлик ёки умидсизликнинг бирор нишонаси ҳам кўринмасди.

Абдували бобо қамоқхонада уч йилдан ортиқроқ ўтирди. У киши ҳибсга олинишдан олдин сил касаллигига мубтало бўлган экан. Бу касаллик қамоқхонада янада кучайиб, отахон шу касаллик билан Рафиқул аълога риҳлат қилди. Ўшанда Абдували бобо қамоқхона касалхонасида эди ва бизларга у кишининг дунёдан ўтгани ҳақида хабар етиб келди. Бу хабар бутун қамоқхонадагилар учун бир мусибат эди ва кўпчилик мусулмонлар иштирокида у киши қақига амр-маъруф ва Қуръон тиловат қилинди. Барча мазлумлар йиғидан ўзини тўхтатолмай Абдували бобо ҳақига: “Илоҳо, золим ҳоким қаршисида тик туриб ҳақ сўзни айтган ва унинг зиндонида жон берган ушбу устивор бандангни шаҳидлар, сиддиқлар ва солиҳлар сафига қўш”, деб дуо-илтижо қиларди.

Эй Парвардигор, мазлумларнинг Абдували бобо ҳақига сидқи дилдан қилган самимий дуоларини ижобат айлагин! Омин! Шу йиғинда ҳар бир мазлум Аллоҳдан ўзи учун Абдували бобонинг ўлимидек шарафли ўлимни сўраб илтижо қилаётгани уларнинг юзидан кўриниб турарди. Аллоҳ ҳар биримизга шундай шарафли ўлимни, яъни Аллоҳ йҳлида устивор туриб ўлишни насиб айласин ва қуйидаги оятда келган кишиларидан қилсин!

“Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ” [Аҳзоб, 23]

Омин! Эй оламлар парвардигори!

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here