Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Иш хаққини белгилаш
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post Иш хаққини белгилаш
        September 15, 2018, 01:09
Иқтибос

Ассаламу алайкум вараҳматуллаҳи вабаракатуҳу.

Сизларга саволим бор эди. Савол қуйидагича, Мен Туркиянинг истанбул шаҳрида ишлайман, мен ишлайдигон иш жойим дўкон. Бу дўконга мижозлар келишади ёки бошлиқнинг таниш билишлари келишадида шу заҳоти уларга чой ичасизми дея чой таклиф қилишади. Мен бу ерга келганимда мижозларга ёки бизга чой келтирасан деган аҳдлашма бўлмаган ва мен ҳам бу ҳақда гапирмаганман. Энди шу ерда Туркларнинг одатида чой ичиш бор экан, мен бошлиғимдан келтирган чойларимга( ортиқча ҳизматларимга) қўшимча ҳақ талаб қилишимда менинг ҳаққим борми?

Шу иш ҳақида менга тўлиқроқ маълумот беринглар.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Св: Иш хаққини белгилаш
        September 15, 2018, 01:11
Иқтибос

Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Ҳа, ижара шартномасини бошқадан кўриб чиқиш билан камчиликлар ўнгланади. Бунинг учун шу ишларни яхши биладиган мутахассисга мурожаат қилинади, у шу иш буйича ҳакамлик қилади.
Аслида ёллаш - бир нарса эвазига манфаат олиш тўғрисидаги келишув (шартнома)дир. Ёллаш шартномаси тузилиши учун икки томон шунга лаёқатли бўлиши, яъни нарсаларни ажрата олувчи ақл эгаси бўлиши шарт. Шартнома тўғри бўлиши учун томонларнинг розилиги ҳам шарт қилинади. Иш ҳақи ҳам маълум бўлиши шарт қилинади. Бунга далил Расулуллоҳ(с.а.в)нинг:

«إِذَا اسْتَأْجَرَ أَحَدُكُمْ أَجِيرًا فَلْيَعْلَمْهُ أَجْرَهُ»
«Бирортангиз ишчи ёлласа, унга иш ҳақини билдириб қўйсин», деган сўзларидир. Бу ҳадисни Доруқутний ибн Масъуддан ривоят қилган. Бунга яна далил Аҳмад Абу Саиддан ривоят қилган Пайғамбар(с.а.в) иш ҳақини аниқ билдирмасдан туриб, киши ёллашдан қайтардилар, деган ҳадисдир. Лекин иш ҳақи маълум бўлмаса ҳам ёллаш мумкин. Иш ҳақи миқдорига келиша олмай қолинган пайтда «ажр мисл» (яъни шундай ишга бошқа одамлар қанча ҳақ тўлаётган бўлса, шунга ўхшаш ҳақ тўлаш)га мурожаат қилинади. Чунки, агар шартнома тузиш вақтида иш ҳақи айтилмаса ёки ёлловчи ва ёлланувчи айтилган иш ҳақи тўғрисида келиша олмай қолсалар, у ҳолатда «ажр мисл»га мурожаат қилинади (яъни «ажр мисл»га келишиб олинади). Бунда маҳрга қиёслаб «ажр мисл»га келишилади. Чунки маҳр масаласида ҳам агар маҳр аниқ белгиланмаса ёки белгиланган маҳр тўғрисида келиша олинмай қолинса «маҳр мисл» (бошқалар бераётган маҳрга ўхшаш маҳр)га мурожаат қилинади. Бунга далил Насоий ва Термизий ривоят қилган ушбу ҳадисдир. Термизий бу ҳадисни ҳасан, саҳиҳ ҳадис, деди:

«عَنْ ابْنِ مَسْعُودٍ أَنَّهُ سُئِلَ عَنْ رَجُلٍ تَزَوَّجَ امْرَأَةً وَلَمْ يَفْرِضْ لَهَا صَدَاقًا وَلَمْ يَدْخُلْ بِهَا حَتَّى مَاتَ فَقَالَ ابْنُ مَسْعُودٍ لَهَا مِثْلُ صَدَاقِ نِسَائِهَا لَا وَكْسَ وَلَا شَطَطَ وَعَلَيْهَا الْعِدَّةُ وَلَهَا الْمِيرَاثُ فَقَامَ مَعْقِلُ بْنُ سِنَانٍ الْأَشْجَعِيُّ فَقَالَ قَضَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي بِرْوَعَ بِنْتِ وَاشِقٍ امْرَأَةٌ مِنَّا مِثْلُ الَّذِي قَضَيْتَ فَفَرِحَ بِهَا ابْنُ مَسْعُودٍ»
«Бир аёлга уйланиб, унга бошқа хотинларига берган маҳрга ўхшаш маҳр бермаган ва бу аёлнинг олдига кирмасдан вафот этган бир киши ҳақида ибн Масъуддан сўралди. Ибн Масъуд шундай жавоб берди: «У аёлга бошқа хотинларига берган маҳрига ўхшаш маҳр берилади, ундан камайтирилмайди ҳам ва ошириб ҳам юборилмайди, у идда сақлайди ва унга ҳам мерос берилади». Шунда Маъқал ибн Синон ал-Ашжаъий ўрнидан туриб: «Расулуллоҳ(с.а.в) бизнинг қабиладан бўлган Барва бинти Вошиқ исмли аёл тўғрисида худди сен чиқарган ҳукм каби ҳукм чиқарган эдилар», деди. Буни эшитиб ибн Масъуд жуда хурсанд бўлиб кетди». Демак, Шореъ маҳри айтилмаган аёлларга «маҳр мисл» беришни вожиб қилди. Айтилган маҳрга келишолмай қолинган пайтда ҳам шундай қилинади. Маҳр никоҳ шартномасидан келиб чиқадиган ва берилиш лозим бўлган эваз бўлгани учун демак, ҳар бир шартномадан келиб чиқадиган ва бериш лозим бўлган эваз унга қиёсланади. Бу эваз муқобилига олинадиган нарса савдодаги каби мол бўладими ёки ёллашдаги манфаат ва бировнинг меҳнатидан фойдаланиш бўладими ёки никоҳ шартномасидаги «ниҳла» (эр аёлга берадиган ҳадя) бўладими, бундан қатъий назар, бу эваз маҳрга қиёсланади. Шунга кўра, демак, шартномада эваз айтилмаса ёки айтилган эвазга келишолмай қолинса худди шунга ўхшаш эвазни бериш тўғрисида ҳукм қилинади. Шунинг учун шартнома тузилган пайтда эвазига бериладиган нарса айтилмаса ёки айтилган эвазга келишолмай қолинса, ижара (ёллаш)да «ажр мисл» (бошқалар тўлаётган иш ҳақига ўхшаш иш ҳақи) тўлашга, савдода эса бошқалар тўлаётган нархга ўхшаш нарх тўлашга ҳукм қилинади. Шунга кўра ёлловчи ва ёлланувчи айтилган иш ҳақига келишолмай қолсалар ҳам ва шартнома тузиш пайтида иш ҳақи айтилмаган бўлса ҳам «ажр мисл» тўлаш тўғрисида ҳукм чиқарилади. Агар шартнома тузиш пайтида иш ҳақи аниқ маълум бўлса, бу ҳолатда иш ҳақи белгиланган ҳисобланади, агар аниқ маълум бўлмаса ёки айтилган иш ҳақига келишолмай қолинса, бундаги иш ҳақи «ажр мисл» бўлади. Демак, тўланадиган иш ҳақи икки қисм бўлади: 1. Айтиб, белгилаб қўйилган иш ҳақи. 2. «Ажр мисл». Айтиб, белгилаб қўйилган иш ҳақи эътиборга олиниши учун шартнома тузаётган икки томоннинг розилиги шарт. Агар икки томон маълум ҳаққа келишиб, рози бўлсалар, бу айтиб, белгилаб қўйилган иш ҳақи дейилади ва ёлловчини бундан ортиғини тўлашга мажбур қилинмайди, худди шунга ўхшаш ёлланувчи ҳам бундан кам олишга мажбурланмайди, балки у унга тўланиши шаръан вожиб бўлган иш ҳақидир. «Ажр мисл» эса, агар ёллаш шартномаси меҳнат-иш келтирадиган манфаат тўғрисида тузилган бўлса «ажр мисл» худди шундай ишга ва шундай ишчига тўланадиган иш ҳақи бўлади, агар шартнома шахс келтирадиган манфаат тўғрисида тузилган бўлса, «ажр мисл» фақат шундай ишчига тўланадиган иш ҳақи бўлади.

Иш ҳақини давлат ҳам, юрт аҳолисининг урф-одати ҳам белгиламайди, балки уни шу соҳада тажриба ортирган билимдон кишилар белгилайди.

Иш ҳақини белгилашда билимдон кишилар таянадиган асос эса манфаатдир. Бу манфаат иш келтирадиган манфаатми ёки ишчи келтирадиган манфаатми, бунинг фарқи йўқ. Чунки ёллаш шартномаси манфаат устида тузилади. Демак, иш ҳақини белгилашдаги асос манфаатдир. Шунинг учун иш ҳақи ишчининг маҳсулот ишлаб чиқаришига ёки унинг ўз жамоаси орасидаги энг паст турмуш даражасига қараб белгиланмайди. Чунки ишчининг маҳсулот ишлаб чиқаришининг ёки турмуш даражасининг юқори ё паст эканлигининг иш ҳақини белгилашга дахли йўқ бўлиб, уни белгилашда фақат манфаатга қаралади, холос. Тажрибали мутахассислар бу манфаатнинг ўзлари яшаётган жамиятда қанчалик қийматли эканлигига қараб ишчининг иш ҳақини белгилайдилар. Улар иш ҳақини ва ишчи ҳақини белгилаётган пайтда бу манфаатнинг жамиятдаги қийматига қарайдилар. Шунинг учун улар иш ҳақини иш ёки ишчи келтирадиган манфаат (фойда)нинг қийматига қараб белгилайдилар. Шунинг учун агар манфаатнинг жамиятдаги қийматини белгилашда ихтилоф (қарама-қарши фикр билдириш) юз берса, иш ҳақини далил ва ҳужжат билан белгилаш жоиз бўлмайди, балки бу тўғрида мутахассисларнинг фикри кифоя қилади. Чунки бу масала манфаат миқдори тўғрисида далил-ҳужжат келтириш эмас, балки унинг қийматини билиш масаласидир.

Иш ҳақини белгилашда жорий қилинадиган асос мана шу бўлиб, у мутахассислар аниқлайдиган манфаат-фойдадир. Бироқ, мутахассислар фақат ишнинг ёки ишчининг ҳақинигина эмас, балки «ажр мисл»ни белгилашган чоғда ана шу ишга ёлланган ишчига ўхшаган шахсга, яъни иш ва ишчига эътибор қаратмоқлари лозим. Шу вақтнинг ўзида улар ёллаш замони (вақти) ва макони (жойи)га ҳам эътибор беришлари керак. Чунки иш ҳақи иш, ишчи, замон ва маконга қараб турлича бўлади.

Иш ҳақини ёки «ажр мисл»ни белгилаб берадиган мутахассисларни аслида битим тузувчи икки томон, яъни ёлловчи ва ёлланувчи танлайди. Энди агар улар танламасалар ёки ўзаро келиша олмасалар, у ҳолда маҳкама ёки давлат ана шундай мутахассисларни тайинлаб беради.
Муттақий

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.029 seconds.