Афғонистонда “энг кам иш ҳақи” 5000 афғони қилиб белгиланди

541
0

Афғонистонда “энг кам иш ҳақи” 5000 афғони қилиб белгиланди

Афғонистонда Толибон маъмурияти ишчи-хизматчилар, шу жумладан давлат хизматчиларининг маошларига оид янги низом ишлаб чиқди. Бу ҳақида Толибон муваққат ҳукумати Молия вазирлигининг матбуот котиби Аҳмад Вали Ҳакмал ўз матбуот баёнотида маълум қилди.

Энг кам иш ҳақи 5000 Афғони (тахминан 52 доллар) қилиб белгиланганини билдирган Ҳакмал, бу қарорнинг тез орада кучга киришини айтиб ўтди.

Баёнотга кўра, Толибон раҳбари мулла Ҳибатуллоҳ Охундзоданинг ойлик маоши 228750 афғони (тахминан 2400 доллар), муваққат ҳукумат бош вазири ўринбосари Муҳаммад Ҳасан Ахунднинг ойлик маоши 198250 афғони (тахминан 2060 доллар) ва вазирларнинг ойлик маошлари 137250 афғони (тахминан 1430 доллар) қилиб белгиланган.

Изоҳ: “Энг кам иш ҳақини белгилаш” Исломга ёт бўлган капиталистик тушунчадир.  Тарихдан маълумки, Ғарб давлатларида саноат инқилоби юзага келгач, капиталистлар ўзларининг завод ва фабрикаларида оддий халқни озгина маблағ эвазига оғир шароитларда узоқ соатлаб ишлатарди. Оиланинг асосий эҳтиёжларини қоплаш учун бутун оила аъзолари, ҳатто ёш болалар ҳам капиталист бойнинг қўлида кечаю-кундуз ишлашга тўғри келарди.

Аммо ижтимоий тенглик назариясини кўратиб, ишчиларнинг ҳолоскори сифатида майдонга чиққан социализм инсонларни оғир шароитда ишлатаётган капитализмни яроқсиз тузум сифатида талқин қила бошлади. Социализм фикрига кўра завод ва фабрикалардан келаётган даромад инсонлар ўртасида тенг тақсимланиши лозим эди.

Бундай фикр оғир шароитда узоқ соатлаб ишлаганига қарамай, зўрға ҳаёт кечираётган ишчилар синфига таъсир қилиши ва оқибатда  капитализм тузуми хавф остида қолиши табиий эди. Аммо бу пайтда капитализм намоёндалари дарҳол ишга киришиб, ишчилар учун бериладиган ойлик маошнинг энг кам миқдорини ва иш соатини белгилаб қўйишга мажбур бўлди. Аслида бу капитализм низомига тўғри келмас эди. Лекин ишчиларнинг оғир шароитларда узоқ соатлаб ишлаши уларда қаттиқ норозилик уйғотмаслиги учун шундай қилишга мажбур бўлди.

Исломда эса, ишчилар синфи, бинобарин “энг кам иш ҳақи” деган нарса бўлмайди. Ишчига бериладиган иш ҳақи ишнинг тури, катта-кичиклиги, оғир-енгиллигига ҳамда ишчининг шу ишга лаёқатига қараб, иш берувчи ва ишчи ўртасида ўзаро розилик билан белгиланади, ҳеч бир тарафга зулм қилинмайди. Агар ишчининг қилган иши эвазига олган маоши ҳаёт кечиришига етарсиз бўлса ёки касаллик, ногиронлик, қарилик туфайли ишлаш имкониятига эга бўлмаса, унинг асосий эҳтиёжларини қондириш давлатнинг зиммасига тушади. Давлат закот пулларидан ёки байтулмолдан қоплайди. Албатта бу аҳкомлар Халифалик давлатида татбиқ қилинадиган шаръий аҳкомларлир. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозим, Халифалик давлатида фуқаролар зиммасига юкланган оғир-оғир коммунал толовлар ҳамда бўлар-бўлмасга юклаб қўйиладиган жарималар ва ҳеч бир турли мунтазам солиқлар бўлмайди. Агар солиққа эҳтиёж туғилса фақатгина бойлар синфидан ва эҳтиёжга кўра олинади, бу ҳам ҳар йили эмас албатта                                  

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here