Чуйда милиция имомлар билан йиғилиш ўтказди

226
0

Чуйда милиция имомлар билан йиғилиш ўтказди

 Хабар: Чуй вилояти Жайил тумани ички ишлар бўлими тумандаги масжид имомлари билан диний экстремизмнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Чуй вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

 Йиғилишда имомларга фуқаролар, хусусан, ёшлар орасида радикал ғоялар тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари тушинтирилди.

 ИИБ бундай ташкилотларнинг пайдо бўлиши ва фуқароларни уларга эргашиб кетишини илмсизлик, диний маълумотларнинг етишмаслиги ва ижтимоий-иқтисодий муаммолар билан изоҳлади.

 Изоҳ: АҚШ бошчилигидаги куфр оламий бошқарув системаси Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган кураш услубни ўзгартириб, мусулмонларни икки гуруҳ – радикаллар ва мўътадилчиларга ажратиш орқали мусулмонлар ўртасини бўлиш ва бирлашишларига йўл қўймаслик учун ишлаб чиққан “мўътадил ислом” лойиҳасини амалга оширишга киришди. Бундан “динни ҳаётдан ажратиш керак” деган куфр ақидасига асосланган ва исломий юртларда амалда ҳукм суриб келаётган капиталистик мафкурага исломий тус бериб бориш мақсад қилинган. Куфр ушбу курашида “сопини ўзидан чиқариб” имом ва диний уламолардан фойдаланишни бошлади.

 Қирғиз ҳукумати ҳам куфрнинг Ислом ва мусулмонларга қарши олиб бораётган кураш карвонига қўшилди. Ҳукумат бу мақсадда имомларни атестациядан ўтказиш ва фақат Ҳанафий мазҳабига эргашувчиларни имомликка тайинлади, атестациядан “ўтган” имомларга степендиялар тайинлаш орқали уларни ўзига моддий жиҳатдан қарам қилиб бормоқда. Куфр оламининг мўътадилликка асосланган бу янги кураш стратегияси, Исломга қарши курашда куфр билан муросага мойил мусулмонларни саралаб олиш ва курашда уларнинг қувватига таянишдан иборат. Уларни молиявий қувватлаш орқали ўз томонларига оғдириб олиш билан бир қаторда, уларни орган ва ҳукумат ходимлари билан яқин ҳамкорликка тайёрлаш ва тарбиялаш мақсадида ўқитиш ишларини ҳам тинмай олиб бормоқда. Мазкур ўқишлар орқали имом ва илмли мусулмонларни ўз таъсири остига олиб, уларни куч орган структуралари билан бирлаштиришга ҳаракат олиб боряпти. Бу икки тоифадан тузилган даъватчиларнинг вазифалари,  жамиятдаги исломий муҳитни мумкин қадар ўз таъсири остига олиш орқали, мусулмонларни куфрга мойиллаштиришдан иборатдир. Улар мусулмонларни, жамиятда очиқ кўриниб бораётган куфр қадриятларига, шунингдек топталиб бораётган исломий қадриятларга сукут қилувчи худбин ва бефарқ шахсияларга айлантиришмоқчи. Уламоларимизни эса, бу жирканчли ҳолатларга шаръий йўл топиб берувчи Исломий етакчиларга айлантириш орқали, жамиятда иймоний муҳитни бузиб юборишмоқчи.

 Биз даъватчи мусулмонлар куфр лойиҳаси асосида кириб келаётган фикрларга исломий тус бериб, жамиятга олиб киришга бўлган уринишларни тубдан хато ва куфрнинг найранги эканини очиқ даъват билан жамиятга етказишимиз вожиб. Яъни фикрий курашни кучайтириб боришимиз зарур.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here