Ўзбекистон сўнгги 10 йилда 687 тонна олтин сотган

791
0

Ўзбекистон сўнгги 10 йилда 687 тонна олтин сотган

 Марказий банк сўнгги 10 йил давомида сотилган номонетар олтин миқдори ҳақида маълум қилди.

 Қайд этилишича, 2020 йилда 100 тонна олтин хорижга сотилган. Сўнгги 10 йиллик давомида энг кам олтин 2012 йилда сотилган – 10 тонна, энг кўпи эса 2019 йилда – 110 тонна.

 Шунингдек, 2010 йилда 60 тонна, 2011 йилда 70 тонна, 2013 йилда 37 тонна, 2014 йилда 30 тонна, 2015 йилда 50 тонна, 2016 йилда 70 тонна, 2017 йилда 80 тонна, 2018 йилда эса 70 тонна номонетар олтин хорижга экспорт қилинган.

 Ўтган давр ичида нархлар ҳам сезиларли даражада ўзгарган. 2010 йилда бир унция олтин нархи жаҳон бозорида 1226,7 доллар турган бўлса, 2015 йилда 1159,8 долларни ташкил қилган. Бу сўнгги 10 йилликдаги қимматбаҳо металлнинг энг паст қиймати ҳисобланади. Ўз навбатида, 2020 йилда олтин нархи кескин ошган ва бир унцияси 1771 долларни ташкил қилган. Таққослаш учун, бу кўрсаткич 2019 йилда 1393,7 долларга тенг бўлган.

 2020 йил август ойи бошида олтин нархи тарихда илк марта унцияси учун 2000 доллардан ошиб, рекорд даражада – 2067 долларга кўтарилганди.

 Маълумот учун, сотилаётган олтиннинг миқдори бўйича маълумотлар сўнгги 10 йил ичида биринчи маротаба эълон қилинмоқда. Бунга қадар Давлат статистика қўмитаси олтин сотувига оид маълумотларни пул кўринишида тақдим қилиб келган эди. 2020 йилнинг январ-декабр ойлари якунлари бўйича республика ташқи савдо айланмасидаги экспорт ҳажмининг 38,3 фоизини (5 миллиард 804 миллион доллар)олтин ташкил қилган. 2019 йилда олтин экспорти 4 миллиард 918 миллион доллар бўлгани қайд қилинган.

 Изоҳ: Бугун устимизда ҳукм юритаётган капиталистик тузумда барча бойликлар бир ховуч капиталистлар, амалдорлар ва уларнинг оила аъзолари фаровонлиги йўлидагина сарфланмоқда. Ўзбекистон ҳукумати ҳам ҳар йили ўнлаб тонна олтин, миллиардлаган кубометр газ, нефт, уран, паҳта ва бошқа умумий мулк бойликларидан сотаётган бўлишига қарамай, аҳолисининг қарйиб ярми қашшоқлик даражасида кун кечириб келади. Раҳбарлари эса ўзлари ва фарзандлари “мароқли” дам олиши учун миллиардлаб доллар сарфлаб “Шоввозсой” каби қароргоҳлар қуриш, умумий мулкдан тушган маблағларни хорижий банкларга жойлаш, хориждан миллионлаб долларлик кошоналар сотиб олишга сарфлаб келишмоқда. Шу сабабли ҳам Ўзбекистоннинг қарзи йил сайин, ҳатто ой сайин ошиб бормоқда. Бугунга келиб Ўзбекистоннинг ташқи қарзи деярли 34 миллиард долларга етди. Ўзбек амалдорлари “пулнинг хидига” туни билан ухлолмай чиқаётган бўлса, миллионлаб оддий халқ бир бурда нон топиш илинжида чет элларда сарсон-саргардон юришипти… 

 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

المسلمون شركاء في ثلاث،في الماء، والكلإ، والنار

“Мусулмонлар уч нарсада шерикдирлар: сув, ўт-ўлан ва оловда”, деганлар. (Аҳмад, Абу Довуд ва Ибн Можалар ривояти).

 Ушбу ҳадисга мувофиқ денгиз, кўл, дарёлар, кенг яйловлар, битмас-туганмас ер усти ва ер ости бойликлари умумий мулк бўлиб, унга на давлатни ва на якка шахсни эгалик қилишга ҳаққи бор. Конлардан қазиб олинаёган барча бойликлар мусулмонларнинг мулкидир, яъни умумий мулкдир. Улар ё ҳар бир мусулмонга тақсимлаб берилади ёки мусулмонлар манфаатлари учун сарфланади. Қандай йўл тутиш халифанинг раъйига ҳавола қилинади.

 Абдураҳмон Одилов

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here