Собиқ мужоҳидлар қачонгача сабоқ олмайдилар?!

226
0

Собиқ мужоҳидлар қачонгача сабоқ олмайдилар?!

Америка эски мужоҳидларнинг фидоийликларига ва эркалаб ҳаддан ошувчи ҳаракатларига узоқ вақт кўз юмиб келди. Улар ҳам ўз навбатида, афғон халқининг фикр ва туйғуларига мансуб бўлмаган ҳукуматдаги илмонийлик ва демократияга кўпроқ мойил эканликларини билдирдилар.

Дарҳақиқат, мужоҳидлар Совет Иттифоқига қарши холис жанг бошлашганда Аллоҳ Таоло уларга нусрат берди ва Ўзининг саховатини кўрсатди. Шунинг учун улар оддий халқ муҳаббатини қозониб, уларнинг ёрдамига эришишган эди. Лекин 2001 йилда ўтказилган конференциядан кейин улар Афғонистондаги сиёсий вазият ва майдонни хорларча Америка кофирларига топширишди. Уларнинг ёлғиз мақсади Ғарб билан иттифоқ тузиш ва унинг қўллаб-қувватловига эришиш эди. Шунинг учун Аллоҳ Таоло уларни (улар ўрнига ҳукм чиқаришлари учун) америкаликларга топширди. Дарҳақиқат Аллоҳнинг суннати шундан иборатки, Аллоҳ Таоло Исломда собит бўлган жамоага нусрат ва неъмат беради. Аллоҳнинг динига хиёнат қилганларни эса, хорлайди ва шарманда қилади.

Америкаликлар 19 йил давомида ўзларининг манфаатга асосланган сиёсатлари орқали айрим мужоҳидларни истеъмол товари сифатида ишлатди. Қўғирчоқ режимнинг қонунийлигини ошириш лозим бўлган пайт, уларни ҳокимиятга жалб қилди. Ўзларининг манфаати рўёбга чиққан пайт уларни четга улоқтирди. Шунинг учун уларнинг айрим сиёсий етакчилари жонига суиқасд қилинди ёки шарманда қилиш орқали обрўси тўкилди. Натижада, улар сиёсий жиҳатдан тубанлашди ва халқ қўллаб-қувватловидан айрилди. Улар шунингдек, америкалик етакчилар ва НАТО билан алоқа қилишди ва бу билан нафақат ўз Холиқларидан, балки жамиятдаги обрўларидан ҳам айрилишди.

Бугун эса, айрим анави эски мужоҳидлар «Барча учун кенг қамровли ҳукумат»ни ташкил этганликларини даъво қилишаётган бўлса-да, унда Исломга суянадиган ёки Американинг юртдаги режаларига хатар туғдирадиган бирор нарса йўқ. Бу шахсий имтиёзларга эга бўлиш учун қилинган собиқ хатоларни такрорлаш бўлиб, у уларнинг йўқотган ҳурмати ва кучини қайта тикламайди.

Дарҳақиқат, биз Ҳизб ут-Таҳрир Афғонистон вилояти аъзолари уларга хиёнатларни тўхтатиш ва Аллоҳ Таолога тавба қилиш учун фурсат борлигини эслатамиз. Бундан ташқари, улар Америка экспансияси, республика низоми ва демократик эътиқодларга қарши курашни бошласалар ҳамда исломий қадриятларни бошқарувга олиб келишга ҳаракат қилсалар, Аллоҳ Таоло ва халқи олдида йўқотган ҳурматлари ва мартабаларини сақлашлари мумкинлигини эслатамиз. Улар мана шу йўл билангина қилган жиноятлари ва хатоларидан халос бўладилар. Аллоҳ Таоло раҳмдил зотдир ва У ҳар бир шахсга ҳаётини қандай ўтказганига қараб ҳукм қилади.

إِنَّ فِي ذَلِكَ لَعِبْرَةً لِّمَن يَخْشَى

«Албатта бу (қисса)да (Аллоҳдан) қўрқадиган кишилар учун ибрат бордир» [Назиат 26]

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here