Дорул куфрда зулмни даф қилиш учун судга мурожаат қилиш тўғрисидаги саволга жавоб

208
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг фейсбук саҳифасидаги зиёратчиларнинг берган саволларига жавобларидан (фиқҳий)

ইবনুল আযরাক (Ибн Азрақ)нинг дорул куфрда зулмни даф қилиш учун судга мурожаат қилиш тўғрисидаги саволига жавоб

Савол:

Assalamu Alaikum my beloved Brother. I have an important question to you.

In surah Nisa, ayah number 60, Allah forbid us to go to Tagut for judgement.

But in absence on Khilafah, every lands of Muslims are governed by Tagut leaders?

So, if we need to solve any dispute, Can we go to the court of those Tagut leaders?

Suppose, one of my family members is raped. So is it valid to go to court for judgement where judgement will be done by democratic Tagut?

They are not judging by shariah. And Allah forbids it to go to Tagut who solve a dispute by his own law other than Allah.

Jazakallahu khoir brother.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Биз бу тўғрида 2009 йил, 18 февралда саволга жавоб нашрасини чиқарганмиз. Қуйида унинг матнини келтирамиз:

(Шаръий суд бўлмаган дорул куфрда яшайдиган шахс зулмни даф қилиш ва ўз ҳақ-ҳуқуқи паймол бўлмаслиги учун судга мурожаат қилса бўлади. Лекин шу шарт биланки, ўша ҳуқуқ у учун шариатга зид қонунларда эмас, балки шариатда белгиланган ҳуқуқ бўлиши лозим.

Масалан Ислом мулкини ўғирлатган шахсга ўғирланган мулкини қайтариб беради. Шунга кўра, мулкини ўғирлатган шахс ўғирланган мулкини қайтариб олиш учун судга мурожаат қилса бўлади.

Яна бир мисол, бир шахс бошқасига уйини сотди. Сотиб олувчи бошида маълум миқдорда пул бериш ва қолганини кейин беришга келишди. Лекин у ўша уйда яшар экан, қолган пулни беришдан бош тортди ёки тан олмай қўйди… Ислом бундай ҳолатда сотувчига харидордан пулини ундириб беради. Шунинг учун сотувчи харидордан пулини олиб бериши учун судга мурожаат қилиши жоиз.

Шундай қилиб, дорул куфрда яшаётган шахс зулмни даф этиш ва ҳаққини олиб бериш учун судга мурожаат қилиши жоиз. Бир шарт биланки, ўша ҳуқуқи шаръан собит бўлган бўлиши лозим.

Агар унинг ҳуқуқи одамлар чиқарган қонун билан собит бўлсаю, лекин шариатга хилоф бўлса, ушбу ҳуқуққа эришиш учун судга мурожаат қилиш жоиз эмас.

Масалан: Мусулмон шахс ҳиссадорлик ширкатига аъзо бўлиши ботилдир. Шерикларга фойда бўлинаётган вақтда унга ўзи ҳақли бўлган ҳиссадан озроқ улуш тегиши мумкин. Шунда шерикчилик ортидан унга тегиши лозим бўлган ҳаққига тўла эга бўлиши учун судга мурожаат қилиши жоиз эмас. Чунки бу ҳуқуқ унга одамлар томонидан чиқарилган қонунда белгиланган бўлса-да, лекин у шариатга хилофдир. Бундай ширкат ботил бўлиб, шариат бундай йўл билан фойда топишдан қайтарган. Мусулмон шахс бундай шаркатни тарк этиши лозим.

Яна бир мисол: Бир шахс пулини маълум фойда эвазига банкка қўйди. Лекин банк унга фойдани берадиган кунда келишилгандан озроқ фойда берди. Шундай пайтда бояги шахс банкдан тўлиқ фойдасини олиш ва банкни ўша фойдани беришига мажбурлаш учун судга мурожаат қилиши жоиз эмас. Чунки рибо билан ишлайдиган банклар тасдиқлайдиган қонунларга кўра, унинг ҳуқуқи ўз тасдиқини топади. Лекин бу нарса шариатга кўра жоиз эмас. Шунинг учун мусулмон шахс банк билан бўладиган бундай риболи муомалани тарк этиши шартдир.

Шундай қилиб, дорул куфрда яшаётган мусулмон зулм кўрса ёки ҳаққи паймол қилинса ва бу шариат ҳукмлари билан собит бўлса, зулмни даф қилиш ва ҳаққига эришиш учун судга мурожаат қилиши жоиз. Агар унинг ҳуқуқи шариат ҳукмлари билан эмас, балки одамлар чиқарган қонун билан собит бўлса, ўзи яшаётган дорул куфрда ўша ҳуқуқига эришиш учун судга мурожаат қилиши жоиз эмас… Лекин шунга қарамасдан, судга мурожаат қилишдан олдин яхши одамлар воситасида ўз ҳаққини олишга ҳаракат қилиши афзалдир). Олдинги жавобимиз шу ерда ўз ниҳоясига етган эди.

Мана шу жавоб етарли деб умид қиламан, Аллоҳнинг ўзи билгувчироқ ва ҳикматлироқдир.

Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта

14 робиус-соний 1441ҳ

11 декабр 2019м

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here