Халил ва политехника университетида «Ал-Ваъй» уюшмаси қонхўр Путиннинг муборак Фаластин заминига сафар қилишига қарши чиқди

490
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Халил ва политехника университетида «Ал-Ваъй» уюшмаси қонхўр Путиннинг муборак Фаластин заминига сафар қилишига қарши чиқди

Фаластин маъмурияти Шом ва Чеченистондаги аёллар, болалар ва қариялар қотили бўлган қонхўр Путинни кутиб олди. Ҳизб ут-Таҳрир бунга қарши муборак Фаластин заминида бир қатор тадбирларни амалга оширди. Шу тадбирлар доирасида «Ал-Ваъй» уюшмаси Халил ва Политехника университетида намойиш ўтказиш ва плакатлар ёпиштириш каби тадбирларни уюштирди. Ушбу плакатларда қуйидаги шиорлар ёзилган:

«Болалар, аёллар ва қариялар қотили бўлган жиноятчи кутиб олинмайди».

«Мусулмонлар қотилини кутиб олган киши бизни тамсил этмайди».

«Шом болалари қотили бўлган қонхўр Путинга «хуш келибсан», дейилмайди».

«Муборак Фаластин заминининг бутун аҳолиси қонхўр Путиннинг кутиб олинишини рад этади».

«Русларнинг мусулмонларга душманлигини ва уларнинг жиноятларини унутмаймиз».

Фаластин маъмурияти жиноятчи Путинни кутиб олган бўлса-да, биз «Ал-Ваъй» уюшмаси вакиллари унга шундай деймиз: «Сенга «хуш келибсан» дейилмайди. Ўз умматидан юз ўгириб душманлар томонга ўтиб олган ҳукмдорлар сени олқишлар билан кутиб олган бўлса-да, русларнинг Шом заминидаги жиноятларига гувоҳ бўлган Исломий Уммат Туркистон, Доғистон, Чеченистон, Афғонистон, Тожикистон ва бошқа юртларда мусулмонларга қарши руслар содир этган жиноятларни асло унутмайди. Руслар томонидан мусулмонларнинг қийноққа солинганини, уйлари ва масжидлари вайрон этилганини, экинзорлари ёқилиб ўзлари қувғин қилинганини Исломий Уммат асло унутмайди. Шунингдек, мусулмонлар юртларини сендек жиноятчиларга майдон қилиб берган қўрқоқ ҳукмдорларнинг тил бириктирувлари ҳам асло унутилмайди.

Роя газетасининг 2020 йил 29 январ чоршанба кунги 271-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here