Қирғизистонда Путин ва Ленин ҳайкаллари ўрнатилди

671
0

Қирғизистонда Путин ва Ленин ҳайкаллари ўрнатилди

 Қирғизистондаги ЗИЛ тоғ-чанғи курорти ҳудудида Чингиз Айтматов, Владимир Ленин ва Владимир Путиннинг бронза ҳайкаллари ўрнатилди.

 Курорт пойтахт Бишкек шаҳридан 35 км масофада жойлашган. Ҳозир янги ҳайкаллар ўрнатилган жойда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда “24 kg” хабар қилмоқда.

 Қирғизистон собиқ Советлар иттифоқидаги давлатлар ичида ҳозирда Россиянинг сақофий таъсири остидаги давлатларнинг олдинги сафида туради. Лекин охирги пайтларда Россия минтақадаги сақофий қувватини йўқотиб боряпти. Юқоридаги ҳайкалларни ўрнатилиши Қирғизистон ҳукумати томонидан Россияга, тўғрироғи Путиннинг ўзига қаратилган тилёғламачилик ҳаракатидир. Шунга қарамай халқнинг бу ишларга хайрихоҳлиги ёки беэътиборлиги ундаги русларга нисбатан сақофий кўникмаси борлигидан дарак беради.

 Бу каби ҳайкаллар ўрнатиш Шаръан ҳаромдир. Бундан ташқари бу каби ҳайкаллар тимсоли Қирғизистон халқидаги русларга бўлган сақофий қуллик ҳиссини янада кучайтиради ва ўтган асрнинг бошларида миллионлаган мусулмон ота-оналаримизни оммавий қирғин қилган Россияга нисбатан меҳр ва итоат руҳини кучайтиради. Оқибатда Россиянинг иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий зулмларини ҳис қилмай қўямиз. Сақофий мустамлакадан айнан мана шу мақсадга кўзда тутилади. Яъни халқ, сақофий мустамлакачи давлатга нисбатан ўзида нафрат туйғусини пайдо қилмайди. Ҳатто у томондан келаётган зулм ёки хафв хатарларни кўриб турса ҳам, унга қаршилик қила олмайдиган ҳолатга тушиб қолади.

Куфр қадриятларининг кириб келишига беэътибор бўлмайлик, биродарлар. Бу қадриятларнинг ҳар бирида икки ёмонлик мавжуддир. Биринчиси, эътиқодимизга зарба бериш учун куфрнинг мабдаъий манфаати бўлса, иккинчиси, бирор етакчи давлат манфаатига қаратилган сақофий мустамлака қилишдир! Арзимас кўринган ишлар ортида улкан манфаат ва мақсадлар ётади, огоҳ бўлайлик биродарлар!

Абдураззоқ Мўъмин.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here