Европада амалда қўлланилаётган интеграция сиёсатидан ирқий тозалаш кўзланган

83
0

Европада амалда қўлланилаётган интеграция сиёсатидан ирқий тозалаш кўзланган

Австрияда ўрта мактабларда рўмол ўрашни тақиқлаш тўғрисидаги қонун миллий кенгаш тўсиқларидан ҳам ошиб ўтди. Мактаблар таълими қонунига ўзгартиш киритиш талаби тасдиқланиб, федерал кенгашдаги таълим комиссиясига оддий қонунчилик каби тақдим этилди. Коалицион ҳукумат бу қонунчилик ташаббусини 2018 йилнинг кузида бошлаган. Ўшанда ҳукумат раиси «Шубҳасиз, қизларнинг ҳижобланишларига бизнинг юртда ўрин йўқ», деган эди.

Шуларга нисбатан, Ҳизб ут-Таҳрирнинг немисзабон давлатлар бўйича матбуот бўлими баёнот нашр қилиб, унда қуйидагиларни таъкидлади: «Бу ўзгартишдан яққол кўриниб турибдики, Австрия мусулмон болалар ва ўсмирларни ижтимоийлаштириш масаласига тўғридан-тўғри аралашмоқда. Мақсадлари, уларни мажбуран интеграция қилиш ва Австрия сақофатига қориштиришдир. Бу қонун эртага жамиятда шундай муҳит яратадики, унда ўзларининг ҳаёт тарзларига тескари бўлган ҳар қандай шаклга тақиқ қўйилиб, мажбурий чоралар орқали фақат битта сақофат зўрлаб ўрнатилади. Бу қонунни тузганларни, ўзлари даъво қилган қонун давлатининг либерал обрўсини сақлаш, деган нарса ҳам ташвишлантирмади. Ҳолбуки, қонунларида эътиқодлар ҳар хиллиги ёки динлар ўзгариши сабабли келиб чиқадиган дискриминация жиноят ҳисобланган ҳамда барчани қонунда кўрсатилган ҳаёт ва инсон ҳақидаги кўз қарашга риоя қилиш мажбур қилинган.

Матбуот баёнотида эътиборни қуйидагиларга жалб қилинди: Австрия амалга ошираётган бу ишлар шунга яққол далил бўлмоқдаки, демак, ақидалар ва турли ҳаётий йўналишларни қабул қила оладиган ва инсоний гуруҳларни ўзида мужассамлашга қодир бир жамият учун лойиҳа моделини ишлаб чиқишга Ғарб давлатлари ожиздир. Шахслар эркинлиги ҳимоя қилингани даъво этилса-да, бироқ европача ақл бошқа ақидалар ва системалар ҳақида етук даражада тасаввурларни сиғдиролмайди. Сиғдириш у ёқда турсин, бошқа ақида ва системаларни ўзи учун таҳдид деб билади.

Баёнотда шулар ҳам таъкидландики, Австрияда амалда қўлланаётган интеграция сиёсатидан ирқий тозалаш кўзланган. Бу сиёсат либерал қонунни қурт каби ичидан кемириб, давлат бир ёқлама маданиятга эга бўлиши керак, деган тасаввурни ўрнатишга ҳаракат қилади.

Роя газетасининг 2019 йил 19 июн чоршанба кунги 239-сонидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here