1-раунд тугади: секундантлар билан маслахатлашув

376
0

1-раунд тугади: секундантлар билан маслахатлашув

 4-апрел куни америкапараст Халифа Ҳафтар британияпараст Миллий кенгаш ҳукуматига қарши ҳужумларини бошлаганидан бери Ливиядаги кесикин вазият ўзгаргани йўқ. Ҳозир томонлар бир-биридан устун бўла олмай турган ҳолатда. Бундан буён режаларни белгилаб олиш учун ўзаро жанг қилаётган гуруҳ етакчилари маслахатлашиш учун сафарга чиқишди: британияпараст Миллий кенгаш ҳукумати раҳбари Фаёз Саррож Британияга учган бўлса, америкапараст Халифа Ҳафтар Мисрга сафар қилди.

 Британия бош вазири Тереза Мэй пайшанба куни Лондонда Ливия Миллий кенгаш ҳукумати раҳбари Фаёз Саррож билан учрашув ўтказиб, Ливиядаги вазиятни муҳокама қилди. “Британия бош вазири маъмурияти Твиттерда: “Бугун Даунинг-стритда бош вазир Тереза Мэй билан бош вазир Саррож учрашди. Мэй Ливиядаги мажородан хавотирда эканлигини изҳор қилди ва муросага келишга чақирди”, — деб билдирди”. (ТАСС, 09.05.19).

 Шу билан бир вақтда Халифа Ҳафтар Шимолий Африкадаги Американинг яна бир малайи Сисий билан учрашди. Миср президенти маъмуриятининг хабар қилишича, Миср президенти Сисий ва разведка хизмати бошлиғи Аббос Комил генерал Ҳафтар билан учрашди. Учрашувда Сисий Ҳафтарни қўллаб-қуватлашини маълум қилди, ўз навбатида Ҳафтар Миср қўлловини юқори баҳолади.

 Шу тарзда Ливияда Америка-Британия кураши давом этиб келяпти, уларга малай Ҳафтар билан Саррож ўз хожаларидан маслаҳат олишга улгуришмоқда. Бундай вазиятни мажоро юзага келган деярли барча мусулмон мамлакатларда кузатиш мумкин. Урушни уюштирганлар – мустамлакачилар, азобини тортган – мусулмонлар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here