Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: Халифалик
rahim
Новичок
Св-Жв: 16
Permalink
Post Халифалик
        February 2, 2015, 14:34
Иқтибос

Халифалик ўттиз йил ундан кейин подшохлик бўлади деган ҳадислар бор экан буни қандай тушиниш мумкин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: Халифалик
        February 2, 2015, 16:10
Иқтибос

Тўғри, «Халифалик ўттиз йил, ундан кейин подшохлик бўлади», деган ҳадис бор. Бу ҳадисни Ахмад Суфайна орқали ривоят қилди. Лекин бу ҳадис энг охиргиси подшохлик, ундан кейин Халифалик қайтмайди, деган маoнони англатади, дейиш нотўғри. Чунки бу ўринда шу ҳадисни тафсир қилиб тушунтирадиган бошқа ривоятлар бор.
Масалан, «Мендан кейин Халифалик ўттиз йил, сўнгра подшохлик бўлади», деган ривоят бор. Баъзи ривоятларда эса:

«Пайғамбарлик (минҳожидаги) Халифалик мендан кейин ўттиз йил бўлади, сўнгра подшоҳлик бўлади», дейилган, яъни бу ҳадис Ахмад ривоят қилган бошқа ҳадисда келган пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик ҳақидадир. Ўша бошқа ҳадисда шундай дейилади:

«Пайғамбарлик ораларингизда Аллоҳ хоҳлаганча бўлади, сўнгра Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради, сўнгра пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади, у ҳам Аллоҳ хоҳлаган давргача бўлади, сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради, сўнг золим подшоҳлиик бўлади, у ҳам Аллоҳ хоҳлаган давргача бўлади, сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради, сўнг зўровон подшоҳлик бўлади, у ҳам Аллоҳ хоҳлаган давргача бўлади, сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради, шундан сўнг яна пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади».

Шунинг учун, демак, Халифалик пайғамбарлик минҳожи асосида бошланиб, мазкур ҳадисга мувофиқ Расулуллоҳ С.А.В.дан кейин ўттиз йил давом этди. Ундан кейин золим подшоҳлик, сўнг зўравон подшоҳлик бўлади, сўнгра мазкур муфассал ҳадисда айтилганидек илк даврда бўлган пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик яна ҳаётга қайтади. Биз Аллоҳдан шу Халифалик аскарларидан ва аҳлидан бўлишимизни ва уни ўз қўлларимиз билан тиклашимизни ёлвориб сўраб қоламиз. Аллоҳ эшитувчи, ижобат қилувчи зотдир.

Аллоҳ Таоло деди:
– „Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган (иймон-эътиқодли) зотларни (ер-юзига) халифа-хукмрон қилганидек, уларни ҳам ер-юзида халифа қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустахкам қилишни ҳамда уларни(нг ахволини) хавфу хатарлардан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар Менга ибодат қилурлар ва Менга бирон нарсани шерик қилмаслар. Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса, бас, улар итоатсиз кимсалардир“. [24:55]
Тўғри, бу оят Расулуллоҳ С.А.В.нинг сахобалари хақида нозил бўлган. Лекин бу оят барча даврдаги шундай сифатларга эга бўлган, шундай холатдаги кишиларга ҳам тўғри келади.
Хоким Убай ибн Каoб орқали ривоят қилган, Табароний сахих деган ҳадисда шундай дейилади: Расулуллоҳ С.А.В. ва у кишининг асхоблари келиб, ансорлар уларга бошпана бергач, араблар бир бўлиб уларга қарши турди. Шунинг учун мусулмонлар қуролланган холда тунаб, шу холда тонг оттирар эдилар. Шунда улар ўзаро: «Нима дейсизлар, биз қачон фақат Аллоҳдангина қўрқиб, тинч, хотиржам яшарканмиз?», дейишди. Шунда:

– „Аллоҳ сизлардан иймон келтирган... ваъда қилди...“, [24:55]
деган оят нозил бўлди. Ибн Аби Хотим Барродан шундай деганлигини ривоят қилади: «Бу оят биз хақимизда, қаттиқ хавфда яшаётган кунларимизда нозил бўлган».
Яъни бу оят Расулуллоҳ С.А.В.нинг асхоблари ҳақида Мадинада нозил бўлди.
Бироқ бу оят:

– „... Ким мана шу (ваъда)дан кейин куфрони (неъмат) қилса,...“, [24:55]
деган умумий лафз билан хотималанди. Демак, бу оят мазмуни ўша даврдаги сахобаларни хам, улар сифатланган:
– „Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган...“, [103:3]
каби сифатлар билан сифатланган барча кишиларни ҳам ўз ичига олади, яъни Аллоҳ Субхонаҳу шундай сифатларга эга бўлган кишиларни улар учун Халифалик бўлмагандан кейин ер юзига халифа қилади, динларини ғолиб қилиб, имкон беради, Аллоҳ Ўзи тақдир қилиб белгилаган даврда уларнинг хавф-қўрқувини тинчлик-омонликка айлантириб қўяди.
Бу «Моида» сурасидаги ушбу оятларга ўхшайди:
– „Албатта, Биз Тавротни ҳидоят ва нурни ўз ичига олган холда нозил қилганмиз... Кимда ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир“, [5:44]
– „Унда (яъни Тавротда) яҳудийларга жонга-жон... Кимда ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар золимлардир“, [5:45]
– „Инжил аҳли унда Аллоҳ нозил қилган нарсалар билан хукм қилсинлар, дедик. Кимда ким Аллоҳ нозил этган дин билан ҳукм этмас экан, бас, улар фосиқлардир“. [5:47]
Бу оятлар яҳудлар ва насронийлар ҳақида нозил бўлган. Лекин бу оятларда бирин-кетин:

– „Кимда ким Аллоҳ нозил этган дин билан ҳукм этмас экан...“, [5:44]
деган умумий лафз келяпти. Демак, бу оятлар яхуд, насронийларни ҳам, бизни ҳам ўз ичига олади. Шунинг учун улар барча одамларга тааллуқлидир.
Бу ерда яна бир иш ҳам бор бўлиб, у:

– „Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларга... ваъда қилди...“, [24:55]
деган ояти кариманинг шундай сифатларга эга бўлган барча кишилар ҳақида нозил бўлганини тасдиқлайди. Ўша иш шундан иборатки, бу оят нозил бўлган пайтда мусулмонларнинг ўз давлатлари бор эди. Лекин улар хавфда яшар эдилар. Шунинг учун бу оятда: «Улар учун ўзи рози бўлган (Ислом) динини ғолиб-мустахкам қилишни ҳамда уларнинг ахволини хавфу хатарлардан сўнг тинчлик-хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди», деган сўзлардан олдин, энг аввало халифа қилишни зикр қилди. Бу эса шундай сифатларга эга бўлган кишилар учун Халифалик бўлишига далолат қилади. Чунки агар бу оят фақат сахобалар ҳақида нозил бўлганда эди, у холда уларни ер юзида халифа қилиш тўғрисидаги ваъда зикр қилинмаган бўлур эди. Чунки бу оят нозил бўлган пайтда уларнинг ўз давлати бор бўлиб, бу ваъда аллақачон рўёбга чиққан эди.

Шуларнинг барчасидан маълум бўляптики, бу ваъда мазкур сифатлар билан сифатланган барча кишиларга берилган ваъдадир.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.034 seconds.