Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: шахид
Mux
Про
Св-Жв: 321
Permalink
Post шахид
        February 2, 2015, 14:29
Иқтибос

шахид деб кимга айтилади. шахид билан шахидлар саидини фарқи қанақа. Жавоб учун олдиндан рахмат.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: шахид
        February 2, 2015, 16:06
Иқтибос

Ваалайкум ассалом
Шахид деб Аллоҳни динини олий қилиш йўлида ўлдирилган ва шу йўлда золимларни қўлида ўлган кимсага айтилади,
“Расулуллоҳ С.А.В. Асхобларидан сўради, сизлардаги шахидни қанча деб ҳисоблайсизлар,
Эй Росулуллоҳ С.А.В. кимийки Аллоҳ йўлида ўлдирилса бас у шахиддир дейишди. Росулуллоҳ С.А.В. айтдиларки умматимни шахидлари ундай бўлса оз бўлиб қолади, Сахобалар сўради ким улар эй Аллоҳни Росули, айтдики ким Аллоҳ йўлида ўлдирилса бас у шахиддир, ким Аллоҳ йўлида ўлса бас у шхиддир, кимийки золимни қўлида ўлса бас у шахиддир, кимийки қорни оғриб ўлса бас у шахиддир”
Шахидни луғатдаги маъноси гувох деганидир, яъни шахидни Аллоҳ ўз динини олий қилишга хиссасини қўшмай, ўзига золимларни зулмини боҳона қилган кимсаларга гувох қилади.
Шахидларни саййиди золим имомга (бошлиғга) хақни айтгани учун золим ўлдирган кимсадир.
“Росулуллоҳ С.А.В. айтдиларки шахидларни саййиди Хамза ибн Абдул муттолиб ва яна бир кишийки золим имомга (бошлиққа) ҳақни айтди ва амру маъруф наҳий мункар қилди бас у кишини ўлдириб юборди.”

Оли имрон сурасида шахидлар ҳақида Аллоҳ шундай дейди.
- “Аллоҳнинг йўлида қатл бўлганларни ўликлар деб ҳисобламанглар. Балки, улар тирик, Роббилари хузурида ризқланмоқдалар. Улар Аллоҳ ўз фазлидан берган нарсалардан хурсандлар ва ҳали ортларидан ўзларига қўшилмаган биродарларига, уларга хавф йўқлигини ҳамда хафа ҳам бўлмасликларини хуш хабарини бермоқдалар. Улар Аллоҳдан бўлган неъмат ва фазлнинг ҳамда, албатта, Аллоҳ мўминларнинг ажрини зое қилмаслигининг хуш хабарини бермоқдалар.

Бу оятда келган маноларни тушинтириб ҳадиси шарифда шундай дейилади.
Имом Ахмад ибн Ханбал Абдуллоҳ ибн Аббос Р.А. дан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз С.А.В. бундай деганлар.
“Биродарларингиз Ухудда нишонга олинганларида, Аллоҳ уларнинг рухини яшил қушлар ичига жойлади. Улар Жаннатнинг анхорларига борадилар, унинг меваларидан ейдилар, Аршнинг соясида тилло қандилларга борадилар. Ўзларининг яхши таомлари, ичимликлари ва ётиб туришларини билганларидан сўнг: “Қани энди, биродарларимиз ҳам Аллоҳ Таоло бизга берган нарсаларни билса эдилар, жиходда сусаймас эдилар ва урушдан чўчимас эдилар”, дейишди. Шунда Аллоҳ Таоло: “Буни сизнинг номингиздан ўзим ейтказаман, деди да: ”Аллоҳнинг йўлида қатил бўлганларни ўликлар деб ҳисобламанглар. Балки, улар тирик, Роббилари хузурида ризқланмоқдалар. Аллоҳ ўз фазлидан берган нарсалардан хурсандлар ва ҳали ортларидан ўзларига қўшилмаган биродарларига, уларга хавф йўқлигининг ҳамда хафа ҳам бўлмасликларининг хушхабарини бермоқдалар” оятларини туширди.
Имом Муслим қилган ривоятда.
“Уларнинг рухлари яшил қушнинг ичида бўлади. Уларнинг Аршга осилган қандиллари бўлади. Жаннатнинг хоҳлаган жойига борадилар. Сўнгра, ҳалиги қандилларга қайтиб келадилар. Робилари уларга қараб туриб: ”Яна бирор нарса хоҳлайсизларми” дейди. Улар: Биз жаннатнинг хоҳлаган жойига бораётган бўлсак, яна нима хоҳлар эдик” дейишади. Шу нарса уч бор такрорланади, аммо савол давом этаверишини кўрганларидан сўнг: ”Эй Роббимиз, токи сенинг йўлингда яна қайта қатл бўлишимиз учун, рухимизни жасадларимизга қайтаришингни сўраймиз” дейдилар”.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.038 seconds.