Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: зино хақида
siroj
Новичок
Св-Жв: 19
Permalink
Post зино хақида
        February 2, 2015, 14:24
Иқтибос

Агар бир инсон синглисини ёки ўз махрамларидан бўлган бир аёлни бир зинокор билан ушлаб олди. Шунда бу киши даюс бўлмаслик учун ёки ориятни кучидан деймизми. Ҳар иккала эркак ва аёлни ўлдирса гунохкор бўлмайдими.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: зино хақида
        February 2, 2015, 16:02
Иқтибос

Ваалайкум ассалом: саволингизни жавоби шундай, агар зўрлаган бўлса гуноҳкор бўлмайди, балки имкони борича қаршилик қилиш вожиб. Ундай бўлмаса ўлдириб қўйса гунохкор бўлади. (( ”Ансорлардан бир киши Набий С.А.В.нинг олдиларига келиб: ”Ё Расулуллоҳ! Айтингчи, бир одам ўз аёли ила бир кишини топса, уни ўлдирадими ёки нима қилади?” деди.
Шунда Аллоҳ унинг тўғрисида Қуръонда зикир қилинган икки бир бири билан
лаънатлашишувчи ҳақидаги оятни нозил қилди.
Бас, Набий С.А.В.: ”Батахқиқ, Аллоҳ сен ва аёлинг ҳақингизда ҳукм
қилди. Энди масжидда лаънатлашишинглар, мен шохидман” дедилар.
Фориғ бўлганларидан кейин (эр):
“Агар уни ушлаб турсам, унга нисбатан ёлғон гапирган бўламан,
дедида, унга Расулуллоҳ С.А.В. лаънатлашишни тугатганларидан кейин
амир қилмасларидан туриб уч талоқ қилди.
Ибн Шихоб:
“Икковларидан кейин икки лаънатлашишувчи орасини ажратиб қўйиш суннат
бўлиб қолди. Аёл хомиладор эди. Ўғил онасининг номи ила чақирилар
эди. Сўнгра меросда у онасидан, онаси ундан мерос олиши жорий бўлди,
деди”.

Мусулмон ҳаётидаги барча ишлрида шариатни асос қилади. Шариатда бундай аҳволга
тушмаслик учун қилиниши керак бўлган бир нечта вазифалар бор. Бу вазифалар “ижтимо низоми”да батафсил баён қилинган. Бу икковини қилган ишини жазоси шариатда аниқ, лекин хозир шариат татбиқ қилинмаяпти, уларни тавба қилишга ва бу йўлдан қайтишга ундалади. Аллох чин кўнгилдан тавба қилганни кечиргувчидир.
Агар ўлдирса амалига шариатни эмас ақлини ёки ўз обрўйини асос қилган
бўлади, унинг ҳукми шариат билан ечилади. Шу холатга тушмаслик учун олдиндан оиласига ва атрофидагиларга Исломни ўргатиб, муаммоларини шаръий ҳукмлар билан ечиш мусилмон учун Аллоҳнинг дўзахидан қутилиб, жаннатига киришни ягона йўли эканини тушинтириш керак.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.032 seconds.