Савол жавоб майдони

Хуш келибсиз Guest 

Кўрсатиш/Яшириш Сарлавҳаларни

Хуш келибсиз мехмон! Бу форумда савол қолдириш учун рўйхатдан ўтиш талаб қилинади.





Саҳифалар: [1]
Муаллиф Мавзу: ғолиб гурух
momin
Новичок
Св-Жв: 16
Permalink
Post ғолиб гурух
        February 2, 2015, 14:19
Иқтибос

Ассалому алайкум
Савол: Ғолиб гуруҳ тўғрисида бир қанча саҳиҳ ҳадислар ворид бўлган. Бу ҳадисларнинг тафсири нималардан иборат? Бундан мурод усул олимлари ёки ҳадис олимлари, дейилган айрим гапларга тўғри келадими? Баъзида у ёки бу жамоанинг бу гуруҳдан биз кўзда тутилганмиз, деяётганини эшитиб қоламиз, буни қандай аниқласа бўлади? Аллоҳ сизларни Ўз марҳаматига сазовор қилсин.

turkiston.-
net
Administrator
Св-Жв: 676
Permalink
Post Re: ғолиб гурух
        February 2, 2015, 15:57
Иқтибос

Ваалайкум ассалом
Жавоб: Бунинг жавоби икки қисмдан иборат:
Биринчи: Ғолиб гурух тўғрисида келган ҳадисларнинг шархи;
Иккинчи: Шу ҳадисларга нисбатан қандай муносабатда бўлиш.
Биринчиси: Ғолиб гурух тўғрисида бир қанча ҳадислар келган:
Бухорий Муғийра ибн Шуъбадан ривоят қилишича, Расулуллоҳ С.А.В. шундай деганлар: «Умматимнинг бир тоифаси мудом ғолиб бўлиб бораверади, ҳатто Аллоҳнинг фармони келган пайтда ҳам улар ғолиб турган бўладилар».
Муслим Савбондан ривоят қилишича, Пайғамбар С.А.В. шундай деганлар: «Умматимнинг бир тоифаси мудом ҳақиқат устида ғолиб бўлиб бораверади. Кимларнингдир қўллаб-қувватламаслиги унга зарар қилмайди. Ҳатто Аллоҳнинг иши-фармони келган пайтда ҳам шу холида турган бўлади».
Муслим Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилишича, у Пайғамбар С.А.В.нинг шундай деганларини эшитган экан: «Умматимнинг бир тоифаси қиёмат кунига қадар ҳақиқат устида курашиб ғолиб бўлиб бораверади. Кейин Ийсо ибн Марям алайхиссаллам тушади. Шунда уларнинг амири (Ийсога): «Кел, бизга намоз ўқиб бер», (яъни имом бўлиб бер), дейди. Шунда у (Ийсо) Аллоҳнинг бу умматга бўлган иззат икромини (кўриб): «Йўқ, сизлар бир-бирингларга амирдирсизлар», дейди».

Муслим ривоят қилишича, Пайғамбар С.А.В. шундай деганлар: «Бир гурух мусулмонлар қиёмат кунига қадар ҳақиқат устида жанг қилиб, рақиблари устидан ғолиб бўлиб бораверади».
Муслим Уқба ибн Омирдан ривоят қилишича, у киши мен Пайғамбар С.А.В.нинг шундай деяётганларини эшитгандим дейди: «Бир гурух умматим Аллоҳнинг иши-фармони асосида жанг қилиб, душманларини мағлубиятга учратиб бораверади, рақиблари уларга шикаст етказмайди. Ҳатто Аллоҳнинг иши-фармони келган пайтда ҳам шу холда турган бўлади».
Термизий Савбондан ривоят қилишича, РасулуллоҳС.А.В. шундай деганлар: «Бир тоифа умматим ҳақиқат устида ғолиб бўлиб кетаверади. Аллоҳнинг иши-фармони келгунга қадар кимнингдир қўллаб-қувватламаслиги уларга шикаст етказмайди».

Абу Довуд Имрон ибн Хусайндан ривоят қилишича, Пайғамбар С.А.В. шундай деганлар: «Бир тоифа умматим ҳақиқат устида жанг қилиб, рақиблари устидан ғолиб бўлиб бораверади. Ҳатто уларнинг охиргилари Масийх Дажжол билан жанг қилади».
Имом Ахмад Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилишича, у киши мен Расулуллоҳ С.А.В.нинг шундай деяётганларини эшитдим, деди: «Бир тоифа умматим ҳақиқат устида жанг қилиб қиёматга қадар ғолиб бўлиб бораверади».
Ахмад ривоят қилишича, Расулуллоҳ С.А.В. шундай деганлар: «Бир тоифа умматим ҳақиқат устида ғолиб бўлиб, душманларни мағлуб этиб бораверади. Ўзларига учраган (табиий) мусибатларни ҳисобга олмаганда, рақиблари уларга шикаст етказмайди. Ҳатто Аллоҳнинг иши-фармони келган пайтда ҳам улар шу холларида турган бўладилар. «Ё Расулаллоҳ, улар қаерда (бўлурлар)?» - дейилди, шунда у зот: «Байтул Мақдисда ва Байтул Мақдис атрофларида», дедилар».
Табароний «Ал-Кабир»да келтирган ҳадисда: «Бир тоифа умматим ҳақиқат устида ғолиб бўлиб, ўзларига қарши жанг қилганларни мағлуб этиб бораверади. Рақиблари уларга шикаст етказмайди. Ҳатто Аллоҳнинг иши-фармони келган пайтда ҳам улар шу холда турган бўладилар. «Ё Расулаллоҳ С.А.В., улар қаерда (бўлурлар)» - дейилганди, у зот: «Байтул Мақдисда», дедилар».
Ахмад Абу Умомадан ривоят қилган хадисида уларнинг Байтул Мақдисда бўлишлиги келтирилиб, «Байт» сўзи «Мақдис»га изофа қилинган. Табароний «Ал-Авсат»да Абу Хурайрадан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: «Улар Дамашқ дарвозалари олдида ва унинг атрофларида, Байтул Мақдис дарвозалари олдида ва атрофида жанг қилурлар. Кимнингдир қўллаб-қувватламагани уларга зарар қилмайди. Қиёмат кунига қадар ғолиб бўлиб қолурлар» («Фатхул Борий»дан).
«Умматимнинг бир гурухи Дамашқ дарвозалари олдида ва унинг атрофида, Байтул Мақдис дарвозалари олдида ва унинг атрофида жанг Қилишда давом этурлар. Кимнингдир қўллаб-қувватламасдан ташлаб қўйиши уларга зарар қилмайди. Қиёмат қоим бўлгунга қадар ҳақиқат устида ғолиб бўлиб қолурлар». (Муттақий Хиндийнинг «Канзул Уммол» китобидан).

Шу тоифаҳақида айтилган ҳадисларни тадаббур қилиб, бир-бирига солиштириш орқали қуйидагилар маълум бўлади:
1. У тоифа мусулмонларнинг ҳаммаси эмас, балки бир қисмидир. Чунки тоифа деб луғатда нарсанинг бир қисмига айтилади. «Қомус»да ҳам: «Нарсанинг бир тоифаси - унинг бир бўлагидир» дейилган.
2. У - ҳақиқат, яъни Ислом асосида тўғри давом этади, «Аллоҳнинг амри билан амалга ошади».
3. Улар «Ҳақиқат устида жанг қилурлар», «Аллоҳнинг амри асосида жанг қилурлар».
4. У куч-қудратга эга бўлиб, душман қўшини билан жанг қилади-да, уни мағлубиятга учратиб, узил-кесил чекинтиради, унинг устидан очиқ-ойдин ғалабага эришади. Уларҳақида: «Ҳақиқат устида жанг қилиб, рақиблари устидан ғолиб бўлиб бораверади», «Аллоҳнинг иши-фармони асосида жанг қилиб, душманларни мағлубиятга учратиб бораверади», дейилган.
5. Бу тоифа «Дамашқ дарвозалари олдида ва унинг атрофида, Байтул Мақдис дарвозалари олдида ва унинг атрофида жанг қилурлар». Демак, улар Шом юртлари ва унинг атрофидаги минтақаларда душман билан жанг қилиб, унинг устидан ғалаба қозонади.

Бу сифатлардан маълум бўлишича, бу тоифа Ислом асосида иш олиб боради, унинг йўлида жанг қилади ҳамда душманни ҳамманинг кўз ўнгида очиқ мағлубиятга учратадиган куч-қувватга эга бўлади. Чунки душман бир қанча давлат ва қўшинларга эга. Шундай экан, душманни тор-мор қиладиган қўшин ҳам Исломий Давлатдаги кучли Исломий қўшиндан таркиб топган бўлиши ва қўшинни Халифа ёки қўшин қўмондони бошқариши лозим. Шунда душман билан жанг қилиб, уни шармандаларча мағлубиятга учратади ва унинг устидан ғалаба қозонади ҳамда бу тоифа Шом юрти ва унинг атрофидаги минтақалардан келиб чиқиши, давлат ва қўшин барпо қилиши, душман билан жанг қилиб, чекинтириб, унинг устидан ғолиб бўлиши лозим. Яъни, бу тоифа давлат ва қўшинга эга бўлиб, душманни мағлубиятга учратиб, унинг устидан ғалаба қозонади ёки давлат ва қўшин тиклаш учун фаолият олиб боради. Кейин душман устидан зафар қучиб, чекинтириб, унинг устидан ғалабага эришади.
Ўйлашимча, бу сифатлар - душман билан жанг қилиш, унинг устидан ғалаба қозониш - Пайғамбар С.А.В. ва у зотнинг сахобалари асрига тўғри келади.
Шунингдек, Исломнинг илк даврига ҳам, душман билан жанг қилиб, чекинтириб, унинг устидан ғалабага эришган Ислом давлатининг ҳар бир халифаси ва қўшин қўмондонига ҳам мос келади.
Мазкур сифатлар салибчиларни мағлубиятга учратган Салоҳиддин ва унинг қўшинига ҳам, шунингдек, мўғул-татарларни мағлубиятга учратган Қутуз, Байбарс ва унинг қўшинига ҳам тўғри келади.
Мазкур сифатлар бизга ҳам тўғри келади. Негаки, биз кучли Исломий Давлат - тўғри йўлдаги Халифаликни тиклаш учун фаолият олиб боряпмиз. У эса ҳозир душман билан жанг қилади, чекинтиради ва унинг устидан ғалаба қозониб, зафар қучади. Яҳуд вужудини йўқ қилади. Расулуллоҳ С.А.В. башорат берганларидек, Румни фатҳ қилади.
Бироқ, бу тоифанинг сифати Исломий Давлати ҳам, Исломий Давлат ичидаги қўшини ҳам бўлмаган ҳеч бир жамоага тўғри келмайди. Чунки унинг давлати ва қўшини бўлмас экан, душманни мағлубиятга учратиб, унинг устидан ғалабага эриша олмайди. Хуллас, давлат ёки давлатдаги қўшин бўлмас экан, яҳуд вужудини йўқ қилолмайди. Америка ёки Британияни ҳам мағлубиятга учрата олмайди.

Қолаверса, бу тоифа - душман билан жанг қиладиган давлати ёки давлат ичидаги қўшини бўлмаган жамоаларга ҳам тўғри келмайди. Чунки ўша ғолиб тоифа фақат жанг қилиш билан сифатланиб қолмасдан, душманни мағлубиятга учратиб, чекинтириб, унинг устидан ғалаба келтирадиган жанг билан сифатланмоқда. Холбуки, душман давлат ва қўшинга эга экан, уларни давлатга ҳам, қўшинга ҳам эга бўлмаган жамоалар мағлубиятга учратиши, чекинтириши ва унинг устидан ғалаба қозониши мумкин эмас. Шунингдек, у тоифа - Исломий давлат - Халифалик тиклаш учун фаолият олиб бормайдиган жамоага ҳам тўғри келмайди. Чунки у шундай фаолият олиб бормас экан, давлатларни ҳам, қўшинларни ҳам мағлубиятга учрата олмайди. Чунки жанг қилиш ва душман устидан ғалаба қозониш шу тоифанинг асосий сифатидир. Бу нарса бўлиб ўтганми ёки уни энди амалга ошириш керакми, бунинг фарқи йўқ.
Шунга кўра, бу тоифа ҳадис ёки усул олимларига ҳам - агар улар душман билан жанг қилиб, чекинтиришга ва унинг устидан ғалаба қилувчи давлат тиклаш учун фаолият олиб бормас эканлар - тўғри келмайди.
«Сахихи Бухорий»даги «Пайғамбар С.А.В.нинг бир тоифа умматим ҳақиқат устида ғолиб бўлиб, жанг қилиб бораверади, улар аҳли илмлардир» деган ривоятдаги «улар аҳли илмлардир» деган сўз мусаннифнинг сўзидир, Пайғамбар С.А.В.нинг сўзлари эмас. Чунки Асқалоний «Фатҳул Борий»да шу бобни шарҳлаб: «Ривоятдаги «…улар аҳли илмлардир» деган сўз мусаннифнинг сўзидир», деб келтирган.

Шуни айтиш лозимки, душманга қарши холис жанг қиладиган ҳар қандай гуруҳ - гарчи душманни мағлубиятга учратиб, унинг устидан ғалаба қозона олмаса ҳам - ажрга эга бўлади. Ҳатто душманга қарши ихлос билан қилинган якка тартибдаги жангга ҳам ажр бор. Ҳар қандай гурух яхшилик амалларининг бирортасини қилса унга ҳам ажр бор, гарчи у якка тартибдаги амал бўлса ҳам. Ҳар қандай гурух Исломий илмлар билан шуғулланса - усул илми бўладими ёки ҳадис илми бўладими, фарқи йўқ - гарчи бу фардий (якка тартибдаги) амал бўлса ҳам, бу ишларда унга ажр бор.
Бироқ, бу ўринда масала бу ҳақда эмас, балки у ёки бу гурухни ғолиб тоифа деб сифатлаш хусусида кетмоқда.
У ёки бу гурух ғолиб тоифа сифатига эга бўлиши учун Расулуллоҳ С.А.В.нинг ҳадисларида зикр қилинган сифатларни ўзида тўлиқ мужассам этган бўлиши шарт.

Бу ҳадисларни тўплаб, биргаликда тадаббур қилиб, тафсир қилинса, мазкур хулосалар келиб чиқади.
Ҳадисдаги «давом эттиради» сўзига келсак, бу - узилиш бўлмайди дегани эмас, аксинча душман устидан ғалаба қозониш қиёмат кунигача вақти-вақти билан кетма-кет бўлиб туради, яъни душман устидан ғалаба қозониш бир мартагина бўлиб, сўнгра душман бизни абадий мағлуб қилади, дегани эмас, балки ғалабамиз қиёмат кунигача вақти-вақти билан кетма-кет бўлаверади. Бу нарса воқеда бўлиб ўтган. Чунки Исломнинг илк даврида кофирга устун келиб ғалаба қозондик, кейинчалик чекиняпмиз ҳам, ғалаба ҳам қозоняпмиз.
– „... бу кунларни (яъни ғалаба ва мағлубият кунларини) одамлар орасида айлантириб турамиз“. [3:140]
Салибчилар келди, сўнгра улар мағлубиятга учради. Мўғул-татарлар келди, сўнгра улар ҳам мағлубиятга учради. Биз заифлашдик, кейин қайтиб Константинополни фатх қилдик, у Исломбулга айланди… Халифалик тугатилди, энди эса у Аллоҳнинг изни ила қайтиб келгай. Фаластинни босиб олган яҳуд вужудини яқинда йўқ қилгай, Аллоҳ изни ила яқинда Румни фатҳ қилгай. Мазкур сифатларга эга тоифа ҳақиқат устида жанг қилиб бораверади, ҳатто уларнинг суянчиғи Масийҳ Дажжол билан жанг қилади. ҳадисдаги эътиборли томон шундаки, Ийсо алайҳис-салом қиёмат кунидан илгарироқ тушган пайтларида мусулмонларнинг давлати ҳамда амири борлигини ва бунинг натижасида душман устидан очиқ ғалабага эришганликларини кўрадилар.
Хуллас, «давом этаверади» сўзи узилиш бўлмайди деган маънони англатмайди, балки бу дунё мусулмонлар қиёмат кунига қадар душманлари устидан кучли ғалабани қўлга киритиб турадиган даврлардан холи эмас, деган маънони билдиради, холос.

Пайғамбар С.А.В.нинг Бухорийда ривоят қилинган сўзлари ҳам шу жумладандир.
«То қиёмат қоим бўлгунга қадар бу умматнинг иши тўғри, эгилмасдан давом этаверади».
Бу ҳадисдан умматнинг иши тўғри, эгилмасдан давом этиб туради, деган маъно чиқмайди. Чунки уммат ишининг тўғри кетиши баъзи даврларда, хусусан Халифалик қулатилгандан кейин узилиб қолди.
Шу дунёда бу умматнинг иши қиёмат кунигача тўғри кетаверади, яъни (эгилмайди), эгилдими қайтиб тўғри бўлмайди - Халифалик кетмайди, кетдими энди қайтмайди, дегани эмас. Аксинча, у қайтади, эгилган бўлса, тўғирланади. Хуллас, умматнинг қиёмат кунига қадар тўғри кетиши вақти-вақти билан давом этади.
Бу жавобнинг биринчи қисми, асосий жиҳати ҳам шу бўлса керак.

Иккинчи тараф - бу ҳадисларга нисбатан қандай муносабатда бўлишга келсак:
Пайғамбар С.А.В.нинг мусулмонларга яхшилик келтирувчи ишлар тўғрисида башорат берган ҳадисларига нисбатан саҳобалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) ва гўзал суннатга эргашганлар қандай амалий муносабатда бўлган бўлсалар, ўшандай муносабатда бўлиш лозим. Пайғамбар С.А.В.нинг Константинопол ва Румнинг фатҳ қилиниши тўғрисидаги ҳадисларини эшитган ва ўқиган пайтларида ҳар бирлари шу башорат уларнинг қўллари билан рўёбга чиқишига қаттиқ интилдилар. Натижада Аллоҳ биринчи фатҳ фазлини Муҳаммад Фотиҳ раҳимаҳуллоҳга насиб қилди ва бу фатҳ туфайли Константинопол Исломбул номини олди. Шу ҳадисни эшитдилар-да, ўша ҳадис ўз қўлларида рўёбга чиқиши, қолаверса Расулуллоҳнинг фатҳ қилувчини «Унинг (яъни Исломбул фатҳи учун юборилган қўшин) амири қандай ажойиб амир, унинг қўшини ҳам қандай ажойиб-а», деб сифатлаган яхшиликка эришиш учун бу ишга жиддий киришиб кетдилар. Шу боис халифаларнинг кўпи Константинополни фатҳ қилиш учун қанча-қанча қўшин юбордилар. Жуда кўп саҳобалар, ҳатто Абу Айюб Р.А. каби кекса саҳобалар ҳам шу буюк фазилатга эришиш мақсадида ўша қўшинларда иштирок этдилар.

Ғолиб тоифа ҳақидаги ҳадисда Пайғамбаримиз С.А.В. унинг сифатларини билдирдилар, фазлини, душман билан жанг қилиши, мағлубиятга учратиши ва унинг устидан зафар қучиб, ғалабага эришишини баён қилиб бердилар. Бу эса фақат кофир давлатлар ва уларнинг қўшинларини мағлубиятга учратадиган Исломий Давлат ва мусулмон қўшин билангина бўлади. Шундай экан, Ислом Давлати - тўғри йўлдаги Халифаликни тиклашимиз, унинг қўшинлари сафида бўлиб, душман билан жанг қилиб, мағлубиятга учратиб, уларнинг устидан очиқ ғалаба қозонишимиз учун белни боғлаб, енг шимариб ишга киришайлик. Бу билан Пайғамбаримиз С.А.В.нинг ҳадиси шарифларида зикр қилинган ўша тоифа сафида бўлишимизни Аллоҳ Субҳонаҳудан умид қиламиз.

Ва ниҳоят аҳамиятли бир иш қолди. Лекин мазкур иш у ёки бу жамоанинг ўша тоифадан биз кўзда тутилганмиз, дейиши эмас. Масала шундаки, кимки ғолиб тоифа бўлишни хоҳласа, ўша тоифа ҳақида келган сифатларни рўёбга чиқариб, Исломий Давлат ва Исломий Давлатни пайдо қилиш учун фаолият олиб борсин, бу қўшин эса кофир душман Америка, Британия, яҳуд ва бошқалар билан жанг қилиб, мағлубиятга учратади ва улар устидан очиқ ғалаба қозонади. Ўша пайтда у ғолиб тоифа сафида бўлган деб кўрсатилади. Шундай экан, кимки ғолиб тоифа сафидан жой олмоқчи бўлса, Аллоҳ изни ила ўша тоифанинг сифатларини ўзида мужассам этган ҳолда фаолият олиб борсин.
ўша тоифа сафида бўлишимизни, Исломий Давлат - тўғри йўлдаги Халифалик тикланишининг гувоҳи ҳамда душманни мағлубиятга учратиб, унинг устидан ғалаба қозонувчи Ислом лашкарлари сафида бўлишимизни Аллоҳ Субҳонаҳудан сўраб қоламиз.
Аллоҳ Субҳонаҳу динига ёрдам берувчиларга ёрдам берувчи зотдир ва У кучли ҳамда азиздир.

Саҳифалар: [1]
Mingle Forum by cartpauj
Version: 1.0.34; Page loaded in: 0.038 seconds.