Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бехосдан қилинган қотиллик икки хил бўлади: Биринчиси - бир нарсани отадию, бироқ унинг ўлдирилганга тегишини хоҳламайди. Масалан, овга ўқ отади, у эса инсонга тегиб, ўлдириб қўяди. Ёки ўйламаган ҳолатда бир ишни қилади-да, бу иш бир шахснинг ўлимига олиб боради. Бунда бехосдан қилиб қўйган ишининг қилиниши мумкин бўлган ишми, мумкин бўлмаган ишми, фарқи йўқ. Масалан, машинани орқа томонга ҳайдаб юбориб, кўринмай турган бир одамни ўлдириб қўяди. Ёки бир одамни ўлдирмоқчи бўладию, зарбаси бошқа одамга тегиб, уни ўлдириб қўяди. Бехосдан қилинган қотилликнинг биринчи тури мана шу. Иккинчи тури эса Европа ёки Америкага ўхшаш кофирлар диёрида бир одамни аҳли ҳарб кофир, деб ўйлаб ўлдириб қўяди, аслида эса у одам мусулмон бўлиб, Ислом диёрига етиб олгунга қадар мусулмонлигини яшираётган бўлади. Бу қотиллик бехосдан қилинган қотилликнинг иккинчи турига киради.
Шу икки турга кирувчи барча қотилликлар бехосдан қилинган қотиллик ҳисобланади. Энди уларнинг тафсилотига ўтамиз. Биринчи турдаги, яъни ўйламаган ҳолда бир ишни қилиб, бехосдан бировни ўлдириб қўйган кимса юзта туя хун ҳақи тўлайди ва каффорат учун бир қул озод қилади. Тополмаса, икки ой узлуксиз рўза тутади. Иккинчи турдаги, яъни душман диёрида кофир деб ўйлаб, мусулмонлигини яшириб юрган мўминни ўлдириб қўйган кимсага фақат каффорат вожиб бўлади. Хун ҳақи вожиб бўлмайди. Бунинг далили Оллоҳ Таолонинг мана бу оятидир:
وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ أَنْ يَقْتُلَ مُؤْمِنًا إِلَّا خَطَأً وَمَنْ قَتَلَ مُؤْمِنًا خَطَأً فَتَحْرِيرُ رَقَبَةٍ مُؤْمِنَةٍ وَدِيَةٌ مُسَلَّمَةٌ إِلَى أَهْلِهِ إِلَّا أَنْ يَصَّدَّقُوا فَإِنْ كَانَ مِنْ قَوْمٍ عَدُوٍّ لَكُمْ وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَتَحْرِيرُ رَقَبَةٍ مُؤْمِنَةٍ وَإِنْ كَانَ مِنْ قَوْمٍ بَيْنَكُمْ وَبَيْنَهُمْ مِيثَاقٌ فَدِيَةٌ مُسَلَّمَةٌ إِلَى أَهْلِهِ وَتَحْرِيرُ رَقَبَةٍ مُؤْمِنَةٍ فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَصِيَامُ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ تَوْبَةً مِنْ اللَّهِ وَكَانَ اللَّهُ عَلِيمًا حَكِيمًا
„Мўмин мўминни фақат билмаган ҳолдагина ўлдириб қўйиши мумкин. Ким бир мўминни билмай ўлдириб қўйса, у бир мўмин қулни озод қилиши ва марҳумнинг эгаларига - агар кечиб юбормасалар - хун тўлаши вожибдир. Агар марҳум ўзи мўмин бўлиб, сизларга душман қавмдан бўлса, фақат бир мўминқулни озод қилиши вожиб. Агар у сизлар билан сулҳ тузган қавмдан бўлса, унинг эгаларига хун тўлаш ва бир мўмин қулни озод қилиш лозим. Бас, ким(озод қилиши учун бир қул) топишга қодир бўлмаса, Оллоҳга тавба қилиб муттасил икки ой рўза тутмоғи лозим. Оллоҳ билим ва ҳикмат эгаси бўлганзотдир“. [4:92]
Бу оятдаги Оллоҳ Таолонинг:
„Ким бир мўминни билмай ўлдириб қўйса, у бир мўмин қулни озод қилиши ва марҳумнинг эгаларига - агар кечиб юбормасалар - хун тўлаши вожибдир“, [4:92]
деган гапи бехосдан қилинган қотилликнинг жазоси хун ҳақи билан бирга каффорат эканига далолат қиляпти. Бу ишда ўлдирилган мусулмон бўладими, аҳлиаҳд кофир бўладими, фарқи йўқ. Зеро, Оллоҳ Таоло шу оятнинг ўзида:
„Агар у сизлар билан сулҳ тузган қавмдан бўлса, унинг эгаларига хун тўлаш ва бир мўмин қулни озод қилиш лозим. Бас, ким (озод қилиши учун бирқул) топишга қодир бўлмаса, Оллоҳга тавба қилиб муттасил икки ой рўза тутмоғи лозим“, [4:92]
ҳамда:
„Агар марҳум ўзи мўмин бўлиб, сизларга душман қавмдан бўлса, фақат бир мўмин қулни озод қилиши вожиб“, [4:92]
дейди. Мана бу ерда мусулмонларга душман бўлган қавмдан бўлишига қарамай ўзи мўмин бўлса, бир мўмин қул озод қилинади, дейиляпти-да, бошқаси айтилмаяпти. Ундан олдинги оятда эса қул озод қилиш билан бирга хун ҳақи ҳам айтиляпти. Кейинги оят бу борадаги ҳукмнинг ҳар хиллигига далолат қилиб, шу ҳолатдаги ҳукм фақат каффорат, яъни бир мўмин қул озод қилиш ёки узлуксиз икки ой рўза тутиш эканини англатади. Иккинчи ҳолатнинг далили мана шу. Бутун оят эса бехосдан қилинган қотилликнинг ҳар икки турига далилдир.
Муттақий.
|